1763-модда. Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш —
Олдинги таҳрирга қаранг. фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1763-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-734-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/734/1113-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган «Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари»нинг 2-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорининг 6-банди иккинчи хатбошиси. Олдинги таҳрирга қаранг. 1764-модда. Таксиларни ягона таниш белгилари билан жиҳозлашга доир талабларни бузиш Ягона таниш белгилари билан жиҳозланмаган ёки белгиланган талаблар бузилган ҳолда жиҳозланган таксиларни йўлга чиқариш, —
Олдинги таҳрирга қаранг. транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1764-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) Белгиланган тартибда ягона таниш белгилари билан тўлиқ жиҳозланган таксиларнинг ҳайдовчилари томонидан мазкур белгилардан қасддан фойдаланмаслик ёки улар шикастланганлигига қарамай йўловчиларни ташиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг. фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1764-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисида низомнинг 7-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорининг 6-банди иккинчи хатбошиси. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси. Олдинги таҳрирга қаранг.