247-модда. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари вояга етмаган шахслар томонидан ушбу Кодекснинг 194 ва 1941-моддаларида назарда тутилганидан бўлак содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар. Ушбу Кодекснинг 61, 1161, 1162, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 137, 138, 183, 185, 1851, 220, 221-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар мазкур ишлар келиб тушган орган (мансабдор шахс) ишни шу комиссиялар қараб чиқиши учун топширган ҳоллардагина кўриб чиқадилар. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар вояга етмаганларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахсларга тааллуқли ушбу Кодекснинг 47-моддаси биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқадилар.
(247-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
248-модда. Ички ишлар органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органларига ушбу Кодекснинг 47-моддасининг биринчи қисмида, 473, 54, 561-моддаларида, 110-моддасининг биринчи қисмида (фуқароларга нисбатан), 111-моддасининг биринчи қисмида, 113-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 114, 115-моддаларида, 116-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 121, 122, 123, 125-моддаларида, 1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281, 1282-моддаларида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 147-моддасида, 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун), 156, 161, 183-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида, 188, 1882, 192, 204, 205-моддаларида, 220-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 221, 223, 2231, 2233, 224 -моддаларида, 225-моддасининг биринчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(248-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-734-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/734/1113-сон)
Ички ишлар органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) ушбу Кодекснинг 561-моддасида, 114-моддасида, 116-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 121, 122, 123-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 156, 183, 192, 204, 205-моддаларида, 220-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 221, 223, 2231, 2233, 224-моддаларида, 225-моддасининг биринчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — туманлар, шаҳарлар, шаҳарлардаги туманлар ички ишлар бўлимларининг (бошқармаларининг) бошлиқлари ёки бошлиқ ўринбосарлари, шунингдек транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаларининг (бўлимларининг) бошлиқлари;
(248-модда иккинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-579-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2019 й., 03/19/579/3994-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |