243-модда. Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларнинг ваколатлари
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар ўзларига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни комиссия таркиби аъзоларининг камида ярми мавжуд бўлганда кўриб чиқишга, ушбу Кодекснинг Махсус қисмида назарда тутилган маъмурий жазоларни ўзларига берилган ваколатлар доирасида қўллашга ҳамда оддий кўпчилик овоз билан қарорлар қабул қилишга ҳақлидир.
(243-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
244-модда. Мансабдор шахсларнинг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ушбу Кодекснинг 242-моддаси 4-бандида кўрсатилган органлар номидан кўриб чиқувчи мансабдор шахсларнинг рўйхати қонунчилик билан белгилаб қўйилади.
(244-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган мансабдор шахслар ушбу Кодекснинг Махсус қисмида назарда тутилган маъмурий жазо чораларини ўз ваколатлари доирасида ва фақат хизмат бурчини бажариб турган чоғдагина қўлланишлари мумкин.
ХVIII боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИНГ ТААЛЛУҚЛИЛИГИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
245-модда. Жиноят ишлари бўйича судлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят ишлари бўйича судлар ушбу Кодекснинг 40, 41, 42, 43 (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно), 44, 45, 46, 461, 462-моддаларида, 47-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмларида, 471, 472, 474, 475, 48, 491, 494, 511, 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519, 52, 56, 57, 58, 59, 591-моддаларида, 60-моддасининг биринчи қисмида, 61, 611, 612, 62, 64, 66, 67-моддаларида, 701-моддасининг иккинчи қисмида, 702-моддасининг иккинчи қисмида, 76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларини шикастлантиришга оид қисмида), 77-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 79-моддасининг иккинчи қисмида, 90-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 901-моддасида, 911-моддасининг тўртинчи қисмида, 94, 99 (йўл қурилиши соҳасидаги қонунчиликни бузишга оид қисмида), 100-моддаларида, 101, 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108-моддаларида, 110-моддасининг биринчи (мансабдор шахсларга нисбатан) ва иккинчи қисмларида, 111-моддасининг иккинчи қисмида, 112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисмида), 1161, 1162-моддаларида, 117-моддасининг иккинчи қисмида, 119-моддасида, 1251-моддасининг иккинчи қисмида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 128-моддасининг тўртинчи қисмида, 1283-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 1284-моддасининг тўртинчи қисмида, 1285-моддасининг учинчи қисмида, 129-моддасининг иккинчи қисмида, 130-моддасининг иккинчи қисмида, 131, 132, 133, 134-моддаларида, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 142-моддасининг иккинчи қисмида, 146-моддасининг учинчи қисмида, 1461-моддасида, 147-моддасида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш), 149, 150-моддаларида, 151-моддасининг иккинчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 155, 1551, 1552, 157, 158, 159-моддаларида, 160, 1601, 161, 163, 1631-моддаларида, 164, 165, 1651, 166, 167, 169, 170, 171, 1711, 172, 173-моддаларида, 174-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1741-моддасида, 175-моддасининг тўртинчи қисмида, 1751, 1752, 1753, 1754, 1755, 1756, 1757, 1758,176, 1762, 1763, 1764, 177, 1771, 1772, 178, 1781, 179, 1791, 1792, 1793, 1794, 1795, 180, 181, 182, 183, 1841, 1842, 1843, 185, 1851, 1852, 1853, 186, 1861-моддаларида, 187-моддасининг иккинчи қисмида, 1881, 1883, 189, 1891, 190, 191, 1921, 193, 1931, 1932, 1933, 194, 1941,195, 1951, 196, 1961, 197, 1971, 1972, 1973, 1974, 1975, 1976, 198-моддаларида, 1982-моддасининг бешинчи қисмида, 1983, 1984, 1985, 199, 200, 2001, 2002 (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно), 201, 2011, 202, 2021, 2022, 203, 2031, 204, 2041, 205, 206, 2061, 207, 208, 209, 2091, 210, 2101, 2152, 2154, 216, 217, 218, 2191-моддаларида, 220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 222-моддасида, 2241-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 2242-моддасида, 225-моддасининг еттинчи ва саккизинчи қисмларида, 2251, 226, 2274, 2278, 2279-моддаларида, 22713-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 22714, 22715-моддаларида, 22716-моддасининг иккинчи — бешинчи қисмларида, 22717, 22718, 22719, 22720, 22721-моддаларида, 22722-моддасининг биринчи қисмида, 22723, 22724, 22725, 22726, 22727-моддаларида, 228-моддасида (муҳрлар (пломбалар) табиатни муҳофаза этиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун қўйилган ҳоллар бундан мустасно), 230, 231, 232, 233, 234, 237, 238, 239, 2391, 240, 241, 2415 ва 2417-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқади.
(245-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-762-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон)
Агар ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса, жиноят ишлари бўйича судлар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги бошқа ишларни ҳам, худди шунингдек содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун ўзларига топширилган ишларни ҳам бевосита кўриб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят ишлари бўйича судлар якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқади, бундан ушбу Кодекс 60-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 601, 65, 68, 681, 99-моддасида (қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясига оид қисмида), 175-моддасининг биринчи, учинчи ва олтинчи қисмларида ва 283-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(245-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон — 2022 йил 13 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |