224-модда. Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузиш Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг. базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(224-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга киришга ҳамда уларда яшашга оид қоидаларни бузган фуқароларнинг бундай жойларда яшашига йўл қўйиш —
Олдинги таҳрирга қаранг. фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(224-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 2241-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш, яъни шахслар ва транспорт воситаларининг ўтказиш пунктларида бўлиши ҳамда ҳаракатланиши тартибига риоя этмаслик, шахсларнинг ўтказиш пунктларидаги тақиқланган жойларга ва транспорт воситаларига ғайриқонуний кириши —
Олдинги таҳрирга қаранг. фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2241-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг. фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2241-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 мартдаги 89-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида низом». Олдинги таҳрирга қаранг. Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузганлик учун ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган жаримани тўламаган тақдирда, кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи бир йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилади.
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузишни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиб, ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган жаримани тўламаган тақдирда, кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи уч йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилади.
(2241-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 февралдаги ЎРҚ-753-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2022 й., 03/22/753/0133-сон)