Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Маъмурий жавобгарлик]



Download 0,5 Mb.
bet293/310
Sana14.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#669061
TuriКодекс
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   310
Bog'liq
маъмурий жавобгарлик кодекси 22.09.1994

32416-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддатлари
Кассация шикояти (протести) бир ойгача бўлган муддатда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш талаб қилиб олинган тақдирда эса, икки ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши лозим.
32417-модда. Кассация шикоятини (протестини) ўрганиш
Кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси суди судьяси томонидан ўрганилиб, у кўпи билан ўн сутка муддатда қуйидаги масалаларни ҳал этади:
1) шикоятни (протестни) ушбу Кодекс 32414-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қайтариш учун асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги;
2) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни талаб қилиб олиш учун асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги.
Шикоятни (протестни) ўрганиш натижаларига кўра, судья қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
1) шикоятни (протестни) иш билан бирга кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисида;
2) шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисида.
Қабул қилинган қарор тўғрисида кассация шикояти (протести) берган шахсга уч кунлик муддатда хабар қилинади.
32418-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш учун кассация инстанцияси судига киритиш тўғрисидаги ажрим мазмуни
Шикоятни (протестни) иш билан бирга кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой;
(32418-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
3) кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
4) биринчи ва апелляция инстанцияси судининг номи ва улар томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларининг қисқача мазмуни;
5) кассация шикоятининг (протестининг) қисқача мазмуни;
6) шикоятни (протестни) кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш асослари.
Судья кассация шикоятини (протестини) кассация инстанцияси судида кўриб чиқиш учун киритиш билан бир вақтда шикоятни (протестни) берган шахснинг илтимосномасига кўра низолашилаётган суд ҳужжатининг ижросини кассация тартибидаги иш юритиш тамомлангунга қадар тўхтатиб туришга ҳақли.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish