Оддий хукмларда терминлар хажми. Оддий хукмлардаги терминлар (S ва P) тушунчалар орқали ифодаланганлиги туфайли уларнинг хажмига кўра ўзаро муносабатларини аниқлаш мумкин. Хукмларда терминлар (S ва P) тўлиқ ёки тўлиқсиз хажмда олинган бўлади. Термин тўлиқ хажмда олинганда унинг хажми бошқа терминнинг хажмига тўлиқ мос бўлади ёки мутлақо мос бўлмайди (уларнинг хажми бир-бирини истисно қилади). Термин тўлиқсиз хажмда олинган бўлса, унда унинг хажми бошқасининг хажмига қисман мос келади ёки ундан қисман истисно қилинади. Оддий хукмларда терминлар хажми қуйидагича бўлади:
1. А - Умумий тасдиқ хукмларнинг субъекти хамма вақт тўлиқ хажмда олинган бўлади. Предикати эса баъзан тўлиқ, баъзан тўлиқсиз хажмда бўлади. Масалан: «Хамма инсонлар тирик мавжудотдир».
Бу хукмнинг субъекти – «Инсон», предикати – «Тирик мавжудот» тушунчасидир, «Хамма»-умумийлик квантори. Бу хукмнинг субъекти тўлиқ хажмда олинган, чунки унда хамма инсонлар тўғрисида фикр билдирилган ва бу тушунча «тирик мавжудот» тушунчасининг хажмига тўлиқ киришади. Унинг предикати тўлиқ хажмда олинмаган, чунки унда тирик мавжудотларнинг бир қисми-инсонлар хақида фикр юритилади. Бунинг доиравий схемаси қуйидагича: (1-расм).
1-расм 2-расм
Умумий тасдиқ хукмларнинг баъзиларида S хам, Р хам тўла хажмда бўлиши мумкин. Масалан, «Хамма мусулмонлар Ислом динига эътиқод қиладилар» (2-расм).
2. Е – Умумий инкор хукмларнинг субъекти хам, предикати хам тўлиқ хажмда олинган бўлади. Масалан, «Хеч бир диндор эътиқодсиз эмас». Бу хукмда S – диндорларни, P – эътиқодсизларни ифодалайди, хеч бир – умумийлик кванторидир. Бунда хар икки терминнинг хажми бир-бирини истисно қилади (3-расм).
3-расм
3. I – Жузъий тасдиқ хукмларнинг субъекти хамма вақт тўлиқсиз хажмда олинади, предикати эса баъзан тўлиқ, баъзан тўлиқсиз хажмда бўлади. Масалан: «Баъзи талабалар инглиз тилини билади». хукмнинг терминлари қуйидагича: S – талабалар, Р – инглиз тилини биладиганлар, баъзи – мавжудлик квантори. Бу хукмда S хам, Р хам тўлиқсиз хажмда олинган бўлиб, хар икки терминнинг хажми бир-бирига қисман мос келади (4-расм).
4-расм
Яна бир мисолни кўрамиз: «Баъзи врачлар хирургдир». Бу хукмда S – врачлар, Р – хирурглар, баъзи-мавжудлик кванторидир. Хукмда субъект тўлиқ хажмда олинмаган, чунки унда баъзи врачлар хақида фикр билдирилган, предикат эса тўлиқ хажмда олинган, чунки хирургларнинг хаммаси врачдир. Предикатнинг хажми субъектнинг хажмига киргани учун у тўлиқ хажмда олинган бўлади (5-расм).
5-расм.
4. О – Жузъий инкор хукмларнинг субъекти хамма вақт тўлиқсиз хажмда, предикати эса тўлиқ хажмда олинади. Масалан, «Баъзи ёшлар хунарманд эмас». Бу хукмнинг терминлари S – ёшлар, Р – хунарманд эмаслар, баъзи – мавжудлик квантори. Хукмнинг субъекти тўлиқ хажмда олинмаган, унда ёшларнинг бир қисми хақида фикр юритилади, холос. Хукмнинг предикати эса тўлиқ хажмда олинган. Унда хунармандларнинг хаммаси хақида фикр билдирилган (6-расм).
6-расм
Юқоридаги фикрларни умумлаштириб айтиш мумкинки, умумий хукмларнинг субъекти хамма вақт тўлиқ хажмда, жузъий хукмларнинг субъекти тўлиқсиз хажмда олинади. Инкор хукмларнинг предикати хамма вақт тўлиқ хажмда бўлади. Тасдиқ хукмларнинг предикати Р S бўлгандагина тўлиқ хажмда бўлади, бошқа холларда эса тўлиқсиз хажмда олинади.
Хукмларда терминлар хажмини аниқлаш қатъий силлогизмни тўғри тузишда ва бевосита хулоса чиқаришда мухим ахамиятга эга.
Оддий хукмларда терминлар хажмини қуйидаги схема орқали яққол ифодалаш мумкин. Бунда «+» – тўлиқ хажмни, «‑» тўлиқсиз хажмни билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |