Бошловчи: Яхши болалар ана энди ўртага келиб қўлимизни ушлаб ўртага келиб қўлимизни ушлаб доира хосил қиламиз ва жисмоний дақиқани бошлаймиз. Чақа чум, чақа чум. 1. Чақа чум, чақа чум Бармоқ букилар Чақа чум, чақа чум Қўллар мушт бўлар. 2. Тўқ тўқ болғача Қурамиз уйча Тўқ тўқ болғача Учиб кел қушча. 3. Така тум, така тум Нега кўп шовқин Така тум, така тум Эрта уйғонгин 4. Най най на на най Чалади сурнай Най най на на най Овози шундай. 5. Бум бак, бака бум Чилдирма чалар Бум бак, бака бум Болалар ўйнар. Бошловчи: Яхши болалар бироз чалғиб олдик. Энди касблар оиламизда қанақа экани хақида сухбатлашамиз. Хаммамиз ўриндиқларга ўтириб олайликчи. Болалар ўтириб олишди. Олдиндан ота-оналарини иш жойида тушган расмларини сўраб олганман. Ота ёки оналарини касби хақидаги суратларини болалар қўлига бераман. Болалар ўз ота-оналарини касби хақида хикоя қилиб беришади ва ўзлари келажакда ким бўлишларини айтишади. Бошловчи: Яхши болалар баракалла. Сизлар ота ва оналарингизни жуда яхши кўрар экансизлар. Улар ўқиб ўрганиб шу касб эгаси бўлишган. Асадбек сен энди тушундингми билимсиз ўқимасдан касбларни эгаллаб бўлмаслигини. Ха энди тушундим хар бир касбни қунт билан ўқиш билим олиш керак. Рахмат мен энди катта бўлсам учувчи бўламан. Болалар ноутбукдаги касбларни кўриб бирин кетин айтиб беришади. Бошловчи: Болалар топишмоқни эшитинг. 1. Ким касални даволайди? (шифокор) 2. Мева ва сабзавотларни ким етиштиради? (боғбон) 3.Хат ва журналларни ким ташийди? (почтачи) 4.Мактаб ва боғчаларни кимлар қуради? (қурувчи) 5. Болаларга ким билим беради? (ўқитувчи) 6.Бўтқаларни ким пиширади? (ошпаз) 7. Кийимларни ким тикади? (тикувчи) Бошловчи: Энди ўтилган мавзумизга яна бир бор қайтиб такрорлаб оламиз. Болалар шеърини кетма-кетликда такрорлаб айтиб беришади. 1яхши баракалла болалар сизлар шеърни яхши эслаб қолибсизлар. Энди касбларни қанчалик яхши билганликларингизни синаб кўрамиз. Мана бу столда касбларга керак бўладиган ёки ишлатиладиган иш қуроллари бор. Сизлар тезда менга уларни кластер усулида тахлаб беринг. Болаларни икки гурухга бўлиб оламиз. Чаққонлар ва Эпчиллар гурухи. Болалар стол устидаги расмга қараб керакли расмларни йиғиб беришади. Бошловчи: Яхши тўғри баракалла сизлар касбларни жуда яхши билиб олдингиз. Хар бир болага рағбатлатирувчи карточкалар берилади. Хонага ошпаз хола кириб келиб ошхонасида болалар учун маззали пирог пишириб келибди. Болалар ошпаз холага рахмат айтиб хурсанд бўлишди. Шу билан машғулотимиз якунланди.