Бир чўмичли экскаваторлари ишчи органи конструкцияси буйича турлари ва ишлаш принципи
Бир чўмичли экскаваторлар иккита асосий қисмдан ташкил топган: пастки юриш қисми ва юқориги бурилиш қисми.
Юриш қисми машина оғирлигини ва иш вақтида ҳосил бўладиган қўшимча оғирликларни қабул қилиб заминга узатади, ҳамда экскаватор ҳаракатланишини таъминлайди.
Бурилиш қисми куч бериш қисмлари, механизмлар ва ишчи ускуналари жойлашган бурилувчи платформадан ташкил топган.
Бурилувчи платформа таянч-бурилиш қурилмаси орқали юриш рамасига ўтиради ва вертикал ўқда горизонталл текислик бўйлаб бурилиш имкониятига эга бўлади. Бурилувчи платформанинг горизонталл текисликда бурилиш бурчагига боғлиқ равишда экскаваторлар тўлиқ бурилувчи ёки тўлиқсиз бурилувчи деб аталади. Очиқ кон ишларида ишлатилаётган барча бир чўмичли экскаваторлар тўлиқ бурилувчи экскаваторлардир.
Очиқ кон ишларида ишлатиладиган бир чўмичли экскаваторлар ишчи ускуналарининг турлари асосан – тўғри лопатали экскаватор ва драглайдир. Баъзи ҳолларда тескари лопатали экскаватор, грейфер ва струг ишлатилади.
Тўғри лопатали экскаваторларнинг асосан тўртта тури ишлаб чиқарилади: суриладиган рукоят билан куч берувчи, тирсак-ричаг билан куч берувчи, “Суперфронт” ишчи ускунаси билан куч берувчи ва гидравлик куч берувчи экскаваторлар.
Тўғри лопатали суриладиган рукоят билан куч берувчи –ЭКГ-5А экскаваторининг тузилишини кўриб чиқамиз (расм-7.1). Экскаватор ишчи ускуналардан, кузов 1 билан бирга бурилувчи платформа 14 ва гусеницали 16 юриш органидан ташкил топган.
Экскаватор ишчи ускуналарига чўмич 9, стрела 5 ва рукоят 12 киради. Чўмич тагидан очилувчи. Стрела платформага таянчли шарнир орқали ўрнатилган ва икки оёқли устун 2 га канат 5 ёрдамида бурчак остида тортиб қўйилади.
Чўмич кон жинсини қамраётганда бурилувчи платформада жойлашган кўтарувчи барабан ёрдамида канат 7 орқали кўтарилади.
Рукоят 12 ни забойга суриш яъни рукоятга куч бериш учун куч бериш механизмидан фойдаланилади. ЭКГ-5А экскаватори тишли-рейкали куч бериш механизми 4 га эга бўлиб стрелада жойлашган. Тишли рейка рукоят пастки томонига махкамланган. Куч берувчи шестерня эса куч берувчи валга жойлаштирилган. Рукоят куч берувчи вал ўқида бурилиш имкониятига эга бўлади.
7.1-расм. ЭКГ-5А экскаваторининг умумий кўриниши
Бурилувчи платформада кўтариш барабанидан ташқари буриш механизмлари, куч бериш ускуналари ва экскаватони бошқариш механизмлари жойлашган.
Бурилувчи платформа роликли айлана ёрдамида тишли венец 17 ўрнатилагн юриш тележкаси рамасига ўтиради ва 360 градусга бурилиш имкониятига эга бўлади.
Тишли-рейкали куч бериш механизми билан ПО «Уралмаш» (Россия) заводида ишлаб чиқарилган экскаваторлар жиҳозланган. ЭКГ-8И, ЭКГ-12,5 каби экскаваторлар эса ПО «Ижорский завод» (Россия) заводида ишлаб чиқарилади ва улар канатли куч бериш механизми билан жиҳозланади. Ушбу экскаваторлада рукоятнинг олдинга ва орқага ҳаракати канат ёрдамида бажарилади. Канатни тортиш платформада жойлаштирилган лебедка, рукоят ва стрелада жойлаштирилган ярим блок ва блоклар орқали амалга оширилади.
Тирсак-ричагли куч берувчи экскаваторларда рукоят стрела билан кинематик боғланмаган бўлиб стрела устунлари оралиғида ҳаракатланади.
«Суперфронт» ишчи ускунарига эга бўлган экскаватрларда чўмичнинг ишчи траекторияси учта механизми (кўтариш, куч бериш ва буриш) нинг ўзаъро таъсири натижасида амалга оширилади. Ишчи ускуна чўмич, рукоят ва стреладан ташкил топган. Кўтариш механизми кўтариш лебедкаси 16, канат 7 ва блоклар 8,9 дан ташкил топган. Куч бериш учун иккита гидроцилиндр 14 лар хизмат қилади.
7.2-расм. «Суперфронт» ишчи ускунарига эга бўлган эксковатор кинематик схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |