Очиқ кодли операцион тизимларда шифрлаш ва архивлашни ташкил этиш


ДАВЛАТ ЕР ТУЗИШ ВА КЎЧМАС МУЛК КАДАСТРИ ҲУЖЖАТЛАРИНИ БЛОКЧЕЙН ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСИДА БОШҚАРИШ



Download 2,01 Mb.
bet50/64
Sana30.04.2022
Hajmi2,01 Mb.
#599007
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   64
Bog'liq
5-шўба УМУМИЙ

ДАВЛАТ ЕР ТУЗИШ ВА КЎЧМАС МУЛК КАДАСТРИ ҲУЖЖАТЛАРИНИ БЛОКЧЕЙН ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСИДА БОШҚАРИШ
Худойқулов К.Т. (Ўзбекистон Миллий университети, ўқитувчи)

Инсоният ривожланиш тарихида кишилик жамияти ибтидоий, қулдорлик, феодализм, капитализм, социализм босқичларига бўлиниб, асосий бошқарув манбаи қабила, куч, ер, пулга асосланган эди. XXI асрга келиб, бугунги глобаллашув жараёнида асосий бошқарув манбаи бу – ахборот ҳисобланади ва мос равишда информизм даври, десак муболаға бўлмайди.


Бугунги кунда ахборотни тўплаш, сақлаш, уларни қайта ишлаш, узатиш каби вазифаларни амалга оширишда ўзига хос муаммоларга дуч келинмоқда. Чунки ахборот ва маълумотлар ҳажми ҳар сонияда кўпайиб бормоқда. Шунингдек, бозор иқтисодиётида ўз позициясини йўқотмаслик ва рақобатчилардан бир қадам олдинда бўлиш учун компаниялар стратегияни белгилашда технологик ривожланиш йўналишини танлаш ҳақида ўйлашлари ҳам керак. Бу муаммони ҳал этишда янги технологиялар, жумладан, блокчейн технологиялари, “сунъий ақл”, суперкомпьютерлар имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, крипто-активлар бўйича фаолият ривожланмоқда ва улардан жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида фойдаланилмоқда. Шу билан бирга, “блокчейн” технологиялари нафақат иқтисодиётнинг кўплаб секторларига, балки давлат бошқаруви тизимига ва бошқа жамоатчилик муносабатларига аста-секин жорий этилмоқда.
Авваламбор, блокчейн технологиясининг ишлаш тамойили, унинг афзаллиги ҳақида тўхталиб ўтсак. Блокчейн (Blockchain) иккита -“block” (блок) ва “chain” (занжир) сўзларидан иборат бўлиб, маълумотлар тизимда янги блокларда алоҳида занжир кўринишда сақланади. Бошқача қилиб айтганда, блокчейн технологияси тармоқда (ҳар бир иштирокчида акс этган ҳолда) маълумотлар базасини яратиш воситасидир. Блокчейн технологияси қуйидаги хусусиятларга эга:

  • номарказлаштириш. Асосий сақлаш серверлари йўқ. Барча ёзувлар тизимнинг ҳар бир иштирокчисида сақланади;

  • тўлиқ шаффофлик. Ҳар бир иштирокчи тизимдаги барча операцияларни кузатиши мумкин;

  • махфийлик. Барча маълумотлар шифрланган шаклда сақланади. Фойдаланувчининг барчаси транзакцияларни кузатиши мумкин, агарда у ҳамён рақамини билмаса, маълумотни олувчи ёки жўнатувчини аниқлай олмайди. Операциялар уларни амалга ошириш учун ноёб калитни талаб этади;

  • ишончлилик. Аввалги нусхалар билан мос келмаслик туфайли, рухсатсиз ўзгаришлар қилиш учун ҳар қандай ташаббус рад этилади. Маълумотларни қонуний равишда ўзгартириш учун тизим томонидан тасдиқланган махсус ноёб кодни киритиш талаб қилинади;

  • муросасизлик. Тизимга қўшилган маълумотлар бошқа иштирокчилар томонидан текширилади.

Демак, блокчейн технологиясида сақланган маълумотларнинг шаффофлиги ва хавфсизлиги таъминланиши мураккаб математик алгоритмлар, криптографиянинг махсус дастурлари ҳамда тизимга уланган бир нечта компьютердаги майнинглар ўртасида тақсимланган маълумотлар асосида амалга оширилади.
Маълумки, ҳар қандай технология ва илова самарадорлигини баҳолашнинг энг яхши усули унинг кучли, заиф томонларини, имкониятлари ва таҳдидлари таҳлилидир. Қуйидаги жадвалда блокчейн технологиясининг SWOT таҳлили келтирилган (1-расм).
Демак, бундай технологиядан жуда кўп соҳаларда фойдаланиш мумкин. Жумладан, ермулк реестрлари, қимматбаҳо буюмлар ва санъат асарларига мулк ҳуқуқи, нотариал хизматлар, компания ва компаниялар орасида ички клиринг, акциялар ҳисоби, шахсий карта (маълумотномалар), DNS-серверларни ишончли алмаштириш, овоз бериш, хусусий мессенджерлар, математик казинолар, патентни алмаштириш, булутли сақлаш, краудфандинг, краудинвестинг, смарт-шартнома хизматлари, статистик ва ҳисоб юритиш маълумотлари, аудит ва бошқалар. Масалан, кўчмас мулкни рўйхатга олиш реестрини олайлик. Шундай реестрни ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашларича, агарда тизим тўғри ишлайдиган бўлса, бизга нотариусларнинг кераги бўлмайди. Чунки тизимнинг ўзи келишувга кафолат беради ва кўчмас мулк эгасини тасдиқлайди.


Download 2,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish