- ХМА МЕТОДИКАСИ НАТИЖАЛАРИ
| | - Ёшга
- оид
- умумий ва ўрта-ча балл
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - ТАНЛОВНИНГ ЖИНС ХУСУСИЯТЛАРИГА КЎРА ФОИЗ КЎРСАТКИЧИ
- ЖИНС ТАФОВУТЛАНИШИГА КЎРА ЁШГА ОИД БЕЛГИЛАРНИНГ
- МИҚДОРИЙ ТАВСИФИ (%)
- Ўсмирлик даврига хос ҳулқ оғишларга фактор таъсининг характери ва таркиби
- ИККИНЧИ ФАКТОР ТАЪСИРИНИНГ ХАРАКТЕРИ ВА ТАРКИБИ
- (БИРЛИК УЛУШИДА)
- Ўсмирлик даврига хос хулқ оғишларининг асоси ўсмир шахсидаги характерологик хусусиятларидан иборат бўлиб, у полимодал детерминатлар билан узвий боғлиқдир. Ушбу феноменлар этиологиясида икки хусусиятни: биринчиси, индивидуал-типологик, динамик сифатлар билан белгиланувчи биогенетик ва психогенетик омилни, иккинчиси; а) ўсмирнинг ҳаётий тажрибаси; б) биологик, ижтимоий, психик ривожланиши билан боғлиқ адаптацияга мойиллик сифатидаги онтогенетик ва социогенетик илдизларнинг ўзаро уйғунлашувидан иборатдир. Ўсмирлардаги тарбияси “қийин”лик патологик хулқ ривожланишининг тайёргарлик босқичи сифатида намоён бўлади. Шунга кўра, хулқ оғишларининг: патологик ва нопатологик даражаси ажратилади. Булар:
- -ёшга оид психофизиологик ривожланишнинг нотўкислиги, яъни дисгармоник ретардация (инфантиллик) ва акселерация;
- муайян хулқ бузилишларига хос патоген номақбул муҳит шароити;
- -микросоциал ва педагогик қаровсизликнинг эрта шаклланиши боис, аффектив, когнитив, конитив жабҳаларнинг ўзгаришлари ва ҳоказолар хулқ оғишларининг муайян клиник-психологик кўринишларига сабаб бўлади.
- Шунингдек:
- психофизиологик етилишнинг гармоник кечиши;
- ўқув фаолиятидан бошқа фаолият турига(масалан, спорт турига, расм чизиш, ҳунармандчилик, бирор касб-корга) нисбатан мақсадли йўналтирилганлик оқибатида мазкур соҳада муваффақиятларга эришиш учун интилиш;
- тенгқурлари орасидаги ижтимоий ижобий лидерга эргашиш;
- номақбул муҳит таъсиротларига нисбатан салбий имитация реакцияси кўрсата олиш;
- ўсмирнинг вазиятни адекват баҳолаши, ўз ички имкониятларини бошқара олиши ва бошқалар хулқ бузилишларининг нопатологик кўринишларига олиб келади.
2. Ўсмирлик даврига хос тарбияси “қийин”ликнинг айрим индивидуал-психологик, формал-динамик хусусиятлар билан ўзаро уйғунлашуви улардаги хулқ бузилишларининг диагностик ва прогностик имкониятларини кенгайтиради. - 2. Ўсмирлик даврига хос тарбияси “қийин”ликнинг айрим индивидуал-психологик, формал-динамик хусусиятлар билан ўзаро уйғунлашуви улардаги хулқ бузилишларининг диагностик ва прогностик имкониятларини кенгайтиради.
- 3. Истерик, эпилептоид, сензитив, муросасоз-беқарор типлар аффектив жабҳа бузилишлари стеник (қўзғалувчанлик, ўзини ўзи тута билмаслик) ва астеник (хавотир, фобия , ипохондрик) реакциялар билан уйғунлашиб, эмоционал номутаносиблик, психоастеник ҳамда кучли ифодаланишларга эга психик беқарорликка сабаб бўлади. Фаолликнинг юқори даражаси хос бўлган эстровертлар, гипертим типига мансуб ўсмирларда эмоционал бошқарувнинг стеник кўриниши, невротизмнинг паст даражаси хос бўлган барқарор симптомокомплекс эса уларда деструктив хусусиятга эга эмоционал бузилишларсиз кечади.
- 4. Хулқ оғишларининг ёш ва жинс хусусиятлари дифференциациясида, ўсмир қизларда хулқнинг патологик кўринишлари “яширин” ифодаланганлик, ўсмир болаларда эса аксинча “ёрқин ” ифодаланганлик характерига эга.
- 5. ТАТ методикасининг натижаларига кўра, аффектив қўзғалувчанликка эга ўсмирларнинг нафақат ўзидаги мавжуд аффектив ҳолатни назорат қила олмаслиги, ҳаттоки, назорат қилишга эҳтиёжнинг йўқлигини англатади.
- 6. Оилавий тарбия усули номақбул оилавий муносабатлар, гипопротекция, яъни арзимас нарсаларга назорат шунингдек, устувор гиперпротекция, яъни ўта қаттиққўллик натижаси сифатида пайдо бўлган хулқ бузилишлари, ўсмир шахсида невротик, психоастеник ва тажовузкорлик шаклланишига олиб келади.
7. Патологияга олиб келувчи тарбия усули натижаларига кўра, доминант гиперпротекция типига асосланган тарбия усули - асосий патоген омил сифатида сурункали касалликлар ривожини тезлаштиради. - 7. Патологияга олиб келувчи тарбия усули натижаларига кўра, доминант гиперпротекция типига асосланган тарбия усули - асосий патоген омил сифатида сурункали касалликлар ривожини тезлаштиради.
- 8. Ўсмирлардаги сурункали касалликлар ривожланиш таҳлили: а) акцентуациянинг эмоционал-лабил ва лабил–истероид типининг ёрқин ифодаланганлиги ўсмирларда сурункали соматик касалликлар ортишига сабабчи бўлади; б) сурункали ошқозон касалликлари қондирилмаган меҳр-муҳаббат, эгоцентризм оқибати бўлиб, атрофидагиларга нисбатан салбий установка ва психоастеник сифатларнинг шаклланиши боис рўй беради; в) сурункали юрак хасталикларидаги ўзлигини тасдиқлашга уриниш, психологик ҳимоя механизмининг сустлашига сабаб бўлиб, ўзини ўзи назорат қилишнинг зўриқишига шунингдек, характер акцентуациясининг шизоид хусусиятлари шаклланишига олиб келиши мумкинлигини кўрсатди.
- 9. Ўсмирлик даврига хос хулқ оғишлари генезисининг моделини ўзини-ўзи англашнинг бир элементи сифатида ҳамда когнитив, конитив ва аффектив жабҳа ўзгаришларининг мураккаб симптомокомплекси сифатида ўрганиш лозим.
- 10. Психокоррекция ва психопрофилактик чора-тадбирлардан сўнг кўпгина ўсмирларда ўзини ўзи таҳлил қилиш элементлари: ўзлаштириш билан боғлиқ қийинчиликларини англаш; ўз муаммоларини адекват баҳолаш; уларни бартараф этиш учун реал имкониятларни излаш; дарс жараёнидаги муносабатларига танқидий қараш ва ҳоказолар пайдо бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |