4. Қандай тоифадаги шахсларга дастлабки синов муддати белгиланмайди?
Жав- Ўзбекистон Республикаси МК нинг 84-моддаси бўйича Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда, шунингдек ходимлар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.
5. Ходимнинг меҳнат интизомини бузиш унинг меҳнат вазифалари бузиши ҳисобланадими?
Жав- Ҳа ҳисобланади.
6. Ходимларнинг асосий вазифаларига нималар киради ва у қаерда кўрсатиб ўтилган?
Жав- 176-модда. Ходимнинг бурчлари ходим ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариши, меҳнат интизомига риоя қилиши, иш берувчининг қонуний фармойишларини ўз вақтида ва аниқ бажариши, технология интизомига, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиши, иш берувчининг мол-мулкини авайлаб асраши шарт.
Ходимнинг меҳнат вазифалари ички тартиб қоидаларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда, корхонада қабул қилинадиган локал ҳужжатларда (жамоа шартномаларида, йўриқномалар ва ҳоказоларда), меҳнат шартномасида аниқ белгилаб қўйилади.
Меҳнат интизомига риоя қилиши, иш берувчининг қонуний талабларини бажариш, лавозим йўриқномасига риоя қилиш, Меҳнат шартномаси, лавозим йўриқномасида кўрсатиб ўтилган.
7 . Иш вақти тушунчаси?
Жав- Иш вақти бу одамнинг иш графиги ёки меҳнат интизоми доирасида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажарган ҳолда ишхонада ўтказган вақтидир. Иш куни тушунчаси вақт чегарасини билдиради ва унинг мобайнида ишчи иш жойидан ажралмаслиги назарда тутилади.
Меҳнат кодексининг 114-моддасида иш вақти тушунчасига тавсиф берилган: “Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади”.
8. Иш вақтининг турлари?
Жав- Қисқартирилган иш вақти қисқартирилган иш ҳафтаси деган тушунча мавжуд. Ушбу ҳолатда одам белгиланган меъёр бўйича ишлайди, яъни кунига 8 соатдан, аммо ҳафтасига 5 кун эмас, масалан, уч ёки тўрт.
Қисқартирилган, яъни нотўлиқ иш куни бўйича иш берувчи билан олдиндан келишиб олиш даркор. Бундай турдаги иш режимида ишлашга қуйидагиларга рухсат берилади:
18 ёшга тўлмаган ходимлар;
I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар;
ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар;
алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар;
уч ёшга тўлмаган болалари бор;
бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга.
Айтиш керакки, иш вақтининг муддати:
16 дан 18 ёшгача бўлганларга – ҳафтасига 36 соатдан;
15 дан 16 ёшгача бўлганларга – ҳафтасига 24 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланган.
Бундан ташқари қонунчилик билан Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхати тасдиқланган (Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган). Унга кўра, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим ва педагог ходимлар телевидение ва радиоэшиттириш соҳаларининг айрим ходимларига мазкур ҳуқуқ берилган.
Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати иш ҳафтасининг беш ёки олти соатлик бўлишидан қатъий назар барча ходимлар учункамида бир соатга қисқартирилади.
Тўлиқсиз иш вақти
МКнинг 119-моддасига кўра, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин. Аммо қонунчиликда тўлиқсиз иш вақтида иш соати қанча вақтга (соатга) қисқаришига аниқлик киритилмаган.
Қонунчиликка кўра иш берувчи қуйидагиларга илтимосига кўра уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбур:
ҳомиладор аёлнинг;
14 ёшга тўлмаган (16ёшга тўлмаган ногирон) боласи бор аёлнинг;
ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг.
Тўлиқсиз иш шароитида ишлаш ходим учун асосий йиллик таътилнинг қисқартирилиши, меҳнат стажининг камайтирилиши ва бошқа меҳнат ҳуқуқларининг қисқартирилишига сабаб бўла олмайди.
Тўлиқсиз иш вақти меҳнат шартномасида албатта кўрсатилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |