V. Томонларнингжавобгарлиги 5.1. Банк картасидан фойдаланувчи мазкур шартномада назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда, мажбуриятларини бажаришни кечиктирган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо бажарилмаган мажбурият суммасининг 30 фоизидан ошмаган миқдорда пеня шаклида неустойка тўлайди.
5.2. Банк картасидан фойдаланувчи неустойкадан ташқари Банкка етказилган зарарни тўлиқ ҳажмда тўлайди.
5.3. Банк картасидан фойдаланувчи ўз мажбуриятлари бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги натижасида, Банкка етказган зарарни ва шартномада назарда тутилган неустойкани тўлаши Банк картасидан фойдаланувчини шартнома шартларини асл ҳолда бажаришдан озод қилмайди.
5.4. Мазкур шартнома билан назарда тутилмаган томонларнинг жавобгарлиги
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳал этилади.
VI. Томонларни жавобгарликдан озод қилувчи ҳоллари 6.1. Банк картасидан фойдаланувчининг банк картасидан фойдаланилган ҳолда Банк картасидан фойдаланувчига етказилган зарар учун қуйидаги ҳолларда Банк жавоб бермайди:
а) Банк картасидан фойдаланувчи томонидан мазкур шартномада назарда тутилган ўз мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажармаганда;
б) Банк картасидан фойдаланувчи ўз банк картаси пин кодини ўрнатмаганлиги ёки Банк картасидан фойдаланувчи банк картаси пин коди Банк картасидан фойдаланувчининг айби билан учинчи шахсларга маълум бўлганлигида;
в) Банк картасидан фойдаланувчи бошқа шахсларга банк картаси пин кодини ошкор қилиш оқибатида, банк картасидан маблағларнинг бошқа шахслар томонидан ўзлаштирилган ҳолати аниқланганда;
г) Банк картасидан фойдаланувчи банк картаси йўқолганлиги ёки шикастланганлиги тўғрисида аризаси билан Банкка мурожаат этмаганлиги натижасида, банк картаси ўз вақтида “Стоп лист”га қўйилмаганида;
д) Банк картасидан фойдаланувчининг аризасига кўра, банк картаси “Стоп лист”га қўйилгандан сўнг 3 банк иш куни давомида банк картасидан фойдаланилган ҳолда амалиётлар амалга оширилганда;
е) Банк картаси ва банк картаси ҳисобварағини ёпиш тўғрисида ариза Банкка тақдим
қилинишдан олдин банк картасидан фойдаланилган ҳолда амалиётлар амалга оширилганда;
ж) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
VII. Шартномани бекор қилиш асослари ва тартиби 7.1. Шартнома банк картаси Банк картасидан фойдаланувчига берилган кундан бошлаб қонуний кучга киради ва томонлар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунларича амалда бўлади.
7.2. Банк картаси мазкур шартномада кўрсатилган мақсадлардан ташқари бошқа мақсадларда ишлатилганда Банк мазкур шартномани бекор қилиши мумкин.
7.3. Мазкур шартнома бўйича тўланиши керак бўлган банк хизмат ҳақи, неустойка ва зарар суммаларини, уларни тўлаши керак бўлган кундан бошлаб 1 ой муддат ичида тўламаганда, Банк мазкур суммаларни тўлиқ ундирган ҳолда шартнома бекор қилиши мумкин.
7.4. Мазкур шартнома билан тақиқланганлиги белгиланмаган, аммо қонун ҳужжатларига хилоф равишда фойдаланган ҳолларда шартнома бекор қилиниши мумкин.
7.5. Мазкур шартнома юқорида кўрсатилган асослардан ташқари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра, Банк томонидан бекор қилиниши мумкин.