Оао "сибур-нефтехим"


Емирилиш (коррозия) га қарши ингибиторни қабул қилиш, сақлаш ва пуркаш бўлими



Download 213 Kb.
bet9/10
Sana24.02.2022
Hajmi213 Kb.
#208378
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
бўлим 3 ва 3.1

3.1.2.8 Емирилиш (коррозия) га қарши ингибиторни қабул қилиш, сақлаш ва пуркаш бўлими

Емирилишга қарши ингибитор эритмаси РА-1710 комплект қурилмадан берилади.


Комплект қурилма FB-1710X ингибиторни сақлаш сиғими, GD-1710Х аралаштириш мосламаси ва икки меъёрловчи насосдан:

  • GA-1710АX диафрагмали насос;

  • GA-1710ВX плунжерли, уч секцияли насосдан ташкил топган.

Бочкалар/контейнерлардан ингибиторни FB-1710X сиғимига қуйиб олиш, кўчма роторли насос билан, туташтирувчи қуйиб олиш муфтаси орқали амалга оширилади.
Ингибиторнинг 20%-ли эритмаси сиғимда ингибиторга РА-6001/РА-6302 қурилмадан берилаётган минералсизланган сувни қўшиб тайёрланади. Эритма GD-1710Х аралаштиргич ёрдамида яхшилаб аралаштирилади. Эритманинг қовушоқлигини пасайтириш учун, сиғимга змеевик ўрнатиш кўзда тутилган, унга паст босимдаги буғ берилади.
20 %-ли тайёр эритма FB-1710X сиғимнинг қуйи қисмидан GA-1710АX ёки GA-1710ВX насослар билан:

  1. DA-1702 аминни буғлаш колоннасига тўйинган ДЭА эритмасини бериш қувурўтказгичига;

  2. GA-1701&S насоснинг сўриш қисмига регенерацияланган ДЭА эритмасини бериш қувурўтказгичига берилади.

FB-1710X сиғимдаги эритманинг температураси, жойида ўрнатилган TG-17055Х асбобининг кўрсаткичлари бўйича, назорат қилинади.
FB-1710X сиғимдаги эритманинг сатҳи, жойида ўрнатилган LG-17062Х сатҳ ўлчагичнинг кўрсаткичлари бўйича, назорат қилинади. Сиғимдаги ингибиторнинг сатҳи минимал даражага етганда, РСУ бошқариш пультида LA-17010Х сигнализация ишга тушади.
Емирилишга қарши ингибитор эритмасининг ҳаво таркибидаги кислород билан ўзаро таъсир этишини олдини олиш учун, FB-1710X сақлаш сиғимига доимий равишда азот берилади, азотнинг ортиқча миқдори атмосферага ташланади.
Эритманинг музлаб қолишини олдини олиш учун сиғим ва қувурўтказгичларни иссиқ сақловчи материал билан ўраш, кўзда тутилган.


3.1.2.9 Аминнинг дренаж тизими

FA-1704 дренаж сиғими амин ёрдамида тозалаш қурилмасининг аппаратлари ва қувурўтказгичларидан дренаж оқоваларини – турли концентрацияли ДЭА эритмаларини йиғиш учун мўлжалланган. FA-1704 дренаж сиғими - ер сатҳидан пастга туширилган горизонтал цилиндрик сиғим - ички змеевик ва бир томондан зичланган вертикал марказдан қочма насос билан жиҳозланган.


Зичлагичларда зичловчи суюқлик сифатида диэтиленгликол (ДЭГ) нинг 50 %-ли сувли эритмаси ишлатилади.
FA-1704 дренаж сиғимидаги суюқлик GA-1704 насос билан, кейинчалик ишлатиш учун, FВ-1701 аминни сақлаш сиғимига ҳайдалади, яроқсиз маҳсулот корхона ташқарисига чиқариш учун алоҳида сиғимларга ҳайдалади.
FA-1704 дренаж сиғимидаги температура бевосита ишга тушувчи тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади, унинг TCV-17014 клапани паст босимдаги буғ қувурўтказгичига ўрнатилган. Паст босимдаги буғ конденсати босим остида коллекторга чиқарилади.
FA-1704 дренаж сиғимидаги температура ва босим мос равишда, жойида ўрнатилган TG-17064 ва РG-17076 асбобларнинг кўрсатгичлари бўйича назорат қилинади.
ДЭА эритмаларининг ҳаво таркибидаги кислород билан ўзаро таъсир этишини олдини олиш мақсадида азот бериш кўзда тутилган. FA-1704 дренаж сиғимидаги азотнинг босими бевосита ишга тушувчи тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади, унинг PСV-17004 клапани нордон машъала ташламаларини йиғиш тизимига олиб борувчи нордон газлар қувурўтказгичига ўрнатилган.
FA-1704 дренаж сиғимидаги суюқликнинг сатҳи LI-17009 асбобининг кўрсатгичлари бўйича назорат қилинади, минимал ва максимал қийматларда сигналлар бериш кўзда тутилган.
Сатҳ ўлчаш асбобига азот бериш FI-17019 асбобининг кўрсатгичлари бўйича олиб борилади.
Дренаж оқовалари коллекторидаги азотнинг босими бевосита ишга тушувчи РCV-17007 тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади.
Дренаж оқовалари коллекторидаги босим ва азотнинг сарфи жойида ўрнатилган РG-17074 ва FI-17020 асбобларининг кўрсатгичлари бўйича назорат қилинади.
GA-1704 насосдан келаётган қувурўтказгичдаги босим жойида ўрнатилган РG-17064 асбобининг кўрсатгичлари бўйича назорат қилинади.
FA-1704 дренаж сиғимидаги босимни назорат қилиш PI-17013 асбобининг кўрсатгичлари бўйича, максимал қийматда сигнал бериб ва жойида ўрнатилган РG-17073 асбобининг кўрсатгичлари бўйича амалга оширилади.
Сиғимни босимнинг ортиб кетишидан ҳимоялаш мақсадида PSV-1712 сақловчи клапан ўрнатилган. Сақловчи клапанлар 350 kРа босимга мўлжалланган.
Газнинг ортиқча босимини нордон машъала ташламаларини йиғиш тизимига ташлаш кўзда тутилган.
FA-1704 дренаж сиғими устидаги чуқурлик саноат ва ёмғир сувлари билан тўлиш эҳтимоли бўлганда, сувларни ЕЕ-1701 эжектори ёрдамида оқова сувлар коллекторига ҳайдаш кўзда тутилган.




















Download 213 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish