фани дастури
Билим соҳаси: 100000 – таълим
Таълим соҳаси: 140000 - Ўқитувчилар тайёрлаш
ва педагогика фани
Бакалавриат йўналиши:
Тошкент – 2008 йил
Мазкур фан дастури бакалавриат йўналишлари таълими учун мўлжалланган бўлиб, талабаларнинг умум педагогик билим даражасини кенгайтириш билан бирга, уларни жамиятдаги турли муносабатларни, маънавий факторларни текшириш, шунингдек, мазкур фаннинг объекти, предмети, унинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги, категориялари, ижтимоий педагог касбининг специфик хусусиятлари каби муаммоларни тахлил қилиш ва турли ёшдаги болалар билан қитувчининг ишлаши юзасидан изланишлар, қоидалар ва методикасига оид дастлабки билимлар, кўникма ва малакалар беришни белгилаб беради.
Шунингдек:
- ижтимоий муҳит ва шахснинг ижтимоийлашувига доир қонуниятлар;
- социология оламида педагогик таълим ва тарбия муаммоларини таҳлил этиш;
- таълим тизимининг ижтимоий структураси;
- идеал ва шахсий ҳаракатлар масалаларини социологик таҳлил этиш тўғрисида бошланғич маълумотлар беришни назарда тутади.
Тузувчилар: Педагогика фанлари доктори, профессор
Р.А. Мавлонова.
Педагогика фанлари номзоди, доцент
Д. Абдураҳимова
Тақризчилар: Жахон тиллари университетининг педагогика - психология кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори С.Х. Файзулина
Низомий номли ТДПУ «Умумий педагогика» кафедрасининг, доценти педагогика фанлари номзоди Г.Султанова
Дастур Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети қошидаги «Таълим» ўқув – методик бирлашмасида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган.
2008 йил «___» _______даги ____сонли мажлис баёни.
Олий ва ўрта махсус касб - ҳунар таълими ўқув- методик бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг
2008 йил «___» _______даги ____сонли қайдномаси билан тасдиққа тавсия этилган.
КИРИШ.
1.1. Ижтимоий педагогика фани педагогика университети ва институтларининг бошланғич таълим ва дефектология факультетининг ўқув режасига киритилган бўлиб, мутахассислик ўқув предмети сифатида ўқитиш кўзда тутилган.
Ижтимоий педагогика юзасидан тузилган мазкур дастур бўйича ишлашдан мақсад бўлғуси бошланғич таълим Ўқитувчиларига, ёрдамчи мактаб ўқитувчиларига ижтимоий педагогика фани юзасидан билим бериш, талабаларнинг педагогика, ижтимоий педагогика фани бўйича саводхонлигини ошириш, такомиллаштиришдан иборатдир.
Ижтимоий педагогиканинг асосларини, методикаси, категорияларини пухта ўзлаштириш жараёнида педагогика институтларининг бошланғич таълим, дефектология факультетлари учун нашр этилган мавжуд дарслик, қўлланмалар материалларига ижодий ёндашиш талаб этилади.
1.2. Ижтимоий педагогика фанидан олиб бориладиган дарслар жараёнида талабаларнинг ижтимоий педагогика масалаларини таҳлил қилиш, категорияларини пухта эгаллашларига, мустақил ва ижодий ишлаш қобилиятларига мумкин қадар ривожлантиришга, илмий изланиш – тадқиқот ишлари малакаларини шакллантиришга ҳам эришиб бориш кўзда тутилган.
1.3. Ижтимоий педагогика фанининг чуқур ўрганиш учун фалсафа, тарих, педагогика, психология фанларидан хабардор бўлиш талаб этилади.
1.4. Ижтимоий педагогикани пухта ўрганиш мақсадида ўқитувчининг дарс жараёнида слайдлар, проектор, диапроекторлар каби замонавий технологик воситалардан моҳирона фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Техник воситалар талабаларга ўқитилаётган фаннинг моҳиятини чуқур англашга имкон беради, машғулотнинг қизиқарлироқ бўлишига ўтилган мавзуни эслаб қолишга, вақтни тежаб қолишга имкон беради.
2. Маъруза машғулотларининг мазмуни.
№
|
|
2. I
|
Кириш
Ижтимоий педагогика фани ҳақида умумий маълумот.
|
1.1
|
Ижтимоий педагогика ижтимоий зарурият сифатида. Ижтимоий педагогика фанининг бир қисми эканлиги. Ижтимоий педагогиканинг предмети ва методлари.
|
1.2
|
Унинг ўрганиш объекти ва предмети. Ижтимоий педагогиканинг асосий муаоммолари.
|
2.II
|
Ижтимоий педагогика асослари.
|
2.1
|
Ижтимоий педагогика алоҳида фан ва амалий фаолият соҳаси сифатида. Боланинг социумида ривожланиши шахснинг ижтимоийлашуви.
|
2.2
|
Шахс ва жамоа. Шахснинг ижтимоийлашувида одб-ахлоқ ҳаётий меъёрлар сифатида.
|
2.III
|
Ўзбекистон ва чет элда ижтимоий педагогика фанининг ривожлантириш тарихи.
|
3.1
|
Марказий Осиё халқларининг ижтимоий педагогик анъаналари. I-VII асрларда ижтимоий педагогиканинг келиб чиқиши ҳақида шарқ ва ғарб мутафаккирларининг ғоялари.
|
3.2
|
Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятлари. Чет элда ижтимоий педагогиканинг ривожланиш тарихидан.
|
2.IV
|
Халқ педагогикаси ва оммавий тарбиянинг замонавий шароитидаги ҳолати.
|
4.1
|
Марказий Осиёда маърифатпарварлик ғоялари ва халқ педагогикаси.
XIV-XIX асрларда ижтимоий педагогик қарашларнинг ривожланиши.
|
4.2
|
Халқ педагогикаси концепцияси ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
|
2.V
|
Ижтимоий педагог ва унинг касбий фаолияти.
|
5.1
|
Ижтимоий педагог ва унинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлган жараён.
Ижтимоий педагог таълим тизимида. Ижтимоий педагогнинг болалар ва ўсмирлар орасидаги реабилитацион хизмат модели ва механизми.
Девиант болалар ва ўсмирлар. Уларни реабилитация қилиш йўллари.
|
5.2
|
Ижтимоий педагог фаолияти методикаси ва технологияси.
|
5.3
|
Ижтимоий педагогикада ахлоқ меъёрлари ва ундан четга чиқиш тушунчаси.
|
5.4
|
Девиация (ахлоқ меъёрларидан четга чиқиш) – ижтимоий муаммо сифатида.
Девиант хулқли болалар билан ижтимоий педагог фаолияти.
|
2.VI
|
Педагогик социология социология фанининг интеграцион тармоғи сифатида.
|
6.1
|
Педагогик социология фани ҳақида умумий маълумот.
Педагогик социология фанининг мақсади ва вазифаси. Педагогик социология фанини ўқитишнинг тараққиёт босқичлари.
|
6.2
|
Замонавий мактабларда ижтимоий тарбия муаммолари.
|
2.VII
|
Таълим социологияси.
|
7.1
|
Социология оламида таълим социологиясининг ўрни, унинг объекти, предмети ва тузилиши.
|
7.2
|
Маданий қадриятлар таълим жараёнининг ўзлаштириш объекти сифатида. Таълим тизими ва унинг структураси. Ўқитиш жараёни ва унинг структураси.
|
7.3
|
Таълим тизимида жамоанинг ўрни. Таълим тизимида бошқарув фаолияти. Бошқарув фаолиятида учрайдиган муаммолар.
|
2.VIII
|
Тарбия социологияси.
|
8.1
|
Тарбия социологияси ҳақида умумий тушунча. Унинг предмети ва тузилиши.
Ижтимоий идеал шахс ва шахсий хатти-ҳаракатлар.
|
8.2
|
Тарбия ва маданият. Оилада ота-онанинг ўрни ва вазифалари.
Инсон тарбия жараёнини маҳсули эканлиги.
|
8.3
|
Бола шахсининг ривожланишида ижтимоий муҳитнинг ўрни.
Бола шахсининг биологик, психологик ва ижтимоий ривожланиши қонуниятлари.
|
2.IX
|
Оила ижтимоий жамиятни бир бўлаги эканлиги, замонавий оила турлар, оилада ота-она муносабати.
|
9.1
|
Уқитувчининг оила билан ишлашни янги методлари.
|
9.2
|
Ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш.
|
9.3
|
Педагогик жамоа билан оила ишини боғлаш.
|
9.4
|
Мактаб раҳбарларини сиёсий иш фаолиятлари.
Болаларнинг ижтимоий ҳимоясида миллий сиёсатининг
ўрни.
|
2. X
|
Бола шахсининг маънавий дунёсини ташкил этишнинг шарт-шароитлари.
|
10.1
|
Ахлоқий пок болаларнинг ижтимоий педагогик фаолияти.
|
10.2
|
Ахлоқий пок болаларнинг ижтимоий фаолиятида ахборот, табиий биологик ижтимоий психологик таъсирлар.
Қобилият ва истеъдодли болалар фаолиятини ташкил қилишда ота-она ва тарбиячиларнинг ўрни.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |