O. X. Xamidov universitet rektori, rais


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЎҚУВ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/228
Sana22.02.2022
Hajmi4,6 Mb.
#79904
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   228
Bog'liq
Туплам-кичик шрифт (1)

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ЎҚУВ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ 
ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ 
Г.Т.Ядгарова п.ф.н.,(Ph.D) , 
 Бухоро вилояти ХТХМОҚТҲМ 
 “Маkтабгача, бошланғич ва махсус таълим методикаси” 
кафедраси мудири 
 
Ҳаѐтий тажрибадан ҳам, илмий нуқтаи назардан ҳам бизга маълумки, мактаб таълими 
боланинг турмуш тарзини, ижтимоий мавқеини, синф жамоаси ва оила муҳитидаги ўрнини 
ўзгартиради. Яъни мактабгача бўлган даврдаги ўйин фаолияти ўқиш фаолияти билан алмашиб, 
ўқувчида масъулият ҳиссини уйғотади. Бунда бошланғич таълимнинг мазмуни ўқувчининг 
билимларини эгаллашга қизиқиши ўз ақлий меҳнат натижасидан қаноатланиш ҳисси билан узвий 
боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан, ўқувчиларнинг эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини 
мунтазам назорат қилиб бориш, ўқувчиларнинг олаѐтган билимларидаги бўшлиқларини ўз вақтида 
тўлдира бориш, иқтидорли ўқувчилардаги интеллектуал потенциални мунтазам ривожланишига 
шарт-шароит яратиш, ўқувчиларни катталар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатишга қизиқтириш, 
уларнинг саломатликларини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилган педагогик 
ѐндашувлар ҳамда тажрибаларни бойитиш, синфдан ташқари педагогик тадбирлар режасини 
ишлаб чиқиш, ўқув тарбия жараѐнида замонавий педагогик технологиялардан, педагогика 
фанининг энг илғор ютуқларидан мунтазам фойдаланиш, таълим жараѐнига ахборот-
коммуникацион технологияларини олиб кириш, улардан самарали фойдаланиш, ўқитувчиларнинг 
ота-оналар билан ҳамкорликдаги фаолият юритишларини йўлга қўйиш, бошланғич синф 
ўқитувчиларини қайта тайѐрлаш ва малакаларини мунтазам ошириб боришда замонавий 
усуллардан фойдаланиш каби вазифаларни амалга оширишни назарда тутади. 
Бугунги кунда бошланғич таълим концепциясида мазкур тизимнинг мақсад ва вазифалари 
аниқ белгилаб берилган бўлиб, боланинг онги ва тафаккури мавжуд бўлган яширин 
имкониятларни аниқлаш ҳамда ривожлантириш кичик мактаб ѐшидаги болаларда таълимнинг 
дастлабки давридан бошлаб янги имкониятларнинг ўқув материалини муваффақиятли 
ўзлаштиришгагина эмас, балки ҳаѐтий муаммоларни ечишга ҳам тайѐрлайди, ўқувчиларда 
ўрганиш ва таълим жараѐнига бўлган қизиқишини оширади. Мазкур масалага оид аниқ вазифалар 
қўйидагиларда ўз аксини топган:
1. Бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш, ўрганиш, ўзлаштирган билимларни қўллаш ва 
кўникмаларни шакллантириш. 
2. Бошланғич синф ўқувчиларида юқори даражада шаклланган билиш жараѐнига, билиш 
фаолиятига интилишни кучайтириш. 
Демак, юқоридаги вазифалардан шу нарса яққол намоѐн бўлмоқдаким, бошланғич синф 
ўқувчиларининг ўқув фаолиятига қизиқиш ва мойилликларини шакллантириш, шунингдек, 
интилишларини ошириш муҳим омиллардан бири бўлиб, мазкур жараѐнда ўқувчининг 
индивидуал-психологик хусусиятларини инобатга олиш унинг асоси ҳисобланади, яъни 
бошланғич таълимнинг мазмун моҳиятини кашф этади. Бундай ѐндашувсиз таълимнинг 
бошланғич поғонасини сифат-самарадорлигини оширишга эришиш мушкулдир. 
Бу борада бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув фаолиятига қизиқишларини 
шакллантириш мақсадида, ўқув жараѐнига бошланғич таълим мазмунини интеграциялашни 
тарғиб қилиш, янги инновацияларни киритиш, ахборот коммуникатив технологиялардан унумли 
фойдаланиш натижасида таълим сифатини ошишига эришилади. Бошланғич синф ўқувчиларини 
ўқув жараѐнига тайѐрлашда ўқувчиларнинг шахсий индивидуал-психологик хусусиятларини 
ҳисобга олиш, ўқув жараѐнига жалб этишнинг педагогик-психологик асосини ташкил этиб, уларда 
ўзига ишонч ҳиссини шакллантиради. Мутафаккир Абу Наср Форобий (873-950) ўқувчиларни 
ўқув жараѐнига жалб этишда ишонтиришнинг роли ҳақида шундай деган эди: ―Кўпинча шундай 
бўладики, қатьий суратда, росмана, рад қилиб бўлмайдиган талаб қўйишнинг ўзидаѐқ болалар 
сизнинг гапингизга кўниши ва сиз хоҳлаганингизча амал қилиши учун кифоя қилади. Ўқувчининг 
иродаси ўз психик жараѐнларини шароит талаби билан онгли равишда тормозлантиришда айниқса 
кераксиз ҳис-туйғуларни босиб туришда кўринади. Баъзан боланинг хулқи ўқитувчида қонуний 
равишда ғазаб туғдиради. Лекин, бундай вазиятда ўқитувчи ўзини тутиши, вазмин бўлиши керак. 
Ўқитувчининг иродавий сифатига саботлилик хосдир‖. 


256 
Таълим жараѐнининг муваффақияти кўп жиҳатдан ўқитувчининг педагогик қобилиятига ва 
қизиқишига боғлиқдир. Ф.Н.Гоноболиннинг таъкидлашича, ўқувчининг баъзи психик жараѐнлари 
ва хусусиятлари унда ўқитувчи шахсига хос сифатларнинг шундай комплексини ташкил қиладики, 
буни педагогик қобилият десак муболаға бўлмайди. 
Педагогик-психологик таъсир кўрсатиш методикаси болаларнинг ижтимоий-фойдали 
фаолиятни педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этиш учун фойдаланиладиган 
воситалар тизимидан иборатдир. Бу воситалар тарбияланувчи шахсига қаратилган бўлиб, 
болаларнинг хулқ-атворини рағбатлантиради, уларнинг қийин ва мураккаб вазифаларини қувонч, 
ижодий завқ-шавқ манбаига, ҳар бир тарбияланувчи ўқувчининг шахсий муддаоларига 
айлантиради. Фан, у қандай фан бўлишидан қатъий назар, ўз усулларини йўқ нарсадан яратмайди, 
уларни ўйлаб топмайди. У ҳаѐтдан, кишилар хулқ-атворининг реал омилларини, болалар ҳаѐтини 
педагогик-психологик жиҳатдан мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этиш вазифаларига жавоб 
берадиганларини танлаб олади, таълимий ва тарбиявий ишда педагогик-психологик таъсир 
кўрсатиш усуллари сифатида қўллайди. Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ўқитувчи ўқувчининг ички 
дунѐсини тушиниши учун психологик билимларга яхши эга бўлиши зарур. Бу ўқувчининг дарсга 
қизиқтира олиши, ўқув материалларини тушунтира билиши, ўқувчининг билимларини тўғри 
баҳолай олиши, болаларга ижобий тарбиявий таъсир кўрсатиши, ўқувчилар жамоасининг 
меҳнатини ташкил этиб, уларга раҳбарлик қила билиши, педагогларга хос одобга эга бўлиши, ҳар 
бир ўқувчи билан индивидуал муомалада бўла олишидир. Шундагина у ўқувчиларни ўқув 
жараѐнига жалб эта олади.

Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish