Мавзуга оид адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
«Адолат», 1994, 42-49 бетлар.
2.
Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни. «Халқ сўзи»,
1996, 12 сентябр.
3.
Тулаходжаева М. Аудит финансового состояния предприятия. –Т.: 1994.
4.
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-БҲМС). –Т.:
«Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси» нашриёт уйи, 2005. –256 б.
5.
Санаев Н., Нарзиев Р. Аудит. –Т.: «Шарқ», 2001. 183-194 бетлар.
6.
Маматов З. Аудит: Муаммолар ва ривожлантириш истиқболлари. –Т.:Молия институти,
2004.
22-Мавзу: Банк операциялари аудити
Ажратилган соат – 2 соат
Асосий саволлар:
1. Банк операциялари аудитининг асосий мақсади ва манбалари.
2. Ҳисоб-китоб рақами (счёти) билан боғлиқ операциялар аудити.
3. Банкдаги бошқа счётлар операциялари бўйича аудит
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар:
Ҳисоб-китоб рақами. Нақд пулсиз ҳисоб-
китоблар. Валюта счёти. Махсус счётлар. Ҳисоб рақамидан кўчирмалар. Кассир
ҳисоботлари.
Мавзуга оид муаммолар:
1.
Бирон-бир жойда иш ҳақи тўлаш ва бошқа аниқ мақсадли харажатлар учун ваколатли
шахсларнинг баъзи корхоналарда очиладиган жорий ҳисоб варақлари операциялари
синчиковлик билан ўрганилиб чиқилиши керак. Бунга сиз қандай муносабат билдирасиз?
1-савол бўйича дарс мақсади:
Талабаларда банк операциялари асосий мақсади ва
манбалари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1.
Банк операцияларининг асосий мақсадини айтиб бера олади.
1.2.
Банк операциялари аудитининг манбаларини изоҳлаб бера олади.
1-савол баёни. Банк операциялари аудитининг асосий мақсади ва манбалари.
Ишлаб чиқариш корхоналари ўзларининг бўш пул маблағларини банкларда сақлайди.
Аудитор корхонанинг бу банкдаги пул маблағларини текширишдан олдин текширилаётган
корхона қайси банкда қандай ҳисоб рақамини очганлигини аниқлаб олиши зарур.
Натижада банк билан боғлиқ операцияларни текширишда қуйидаги асосий вазифаларни
бажаради:
*
пул маблағларини мақсадга мувофиқ ва самарали ишлатилишини назорат қилиши;
*
банкдаги ҳисоб рақамини очишини тўғри ёки нотўғрилигини текшириш;
*
нақд ва нақд пулсиз ҳисоб китоб операцияларининг қонунийлигини текшириш;
*
молиявий барқарорлигини ўрганиш ва уни таҳлил қилиш ва бошқалар.
Банкдаги ҳисоб-китоб счёти, валюта счёти, махсус счётлар ва йўлдаги пул
ҳужжатларини текширишда қуйидаги ҳужжатлар манба сифатида хизмат қилади:
*
банкдаги ҳисоб-китоб, валюта счётлари ва махсус счётлардан кўчирмалар, кассир
фойдани аниқлаш хусусиятларини изоҳлаб беринг
Do'stlaringiz bilan baham: |