асосий вазифалари ҳисобланади:
асосий воситаларнинг киримини, корхонадаги ҳаракати ва ҳисобдан ўчириш, ўз вақтида
тегишли ҳужжатларга асосан расмийлаштириш ва ҳисоб регистрларида акс эттириш;
асосий воситаларнинг эскиришини тўғри ҳисоблаш ва бухгалтерия ҳисоби регистрларида
акс эттириш;
асосий воситалар жўнатилганда молиявий натижалар тўғрисида аниқ маълумотлар
олишни таъминлаш;
солиқ тўловларни ҳисоблаш учун зарур бўлган маълумотларни аниқ ҳисоблаш имконини
таъминлаш;
асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари ва уларнинг самарали фойдаланишни
назорат қилиш;
асосий воситалар нақдлиги ва уларнинг ҳаракатини тўғрисидаги статистик ва бухгалерия
ҳисобларида талаб қилинган маълумотларни бериш имкониятини яратиш ва х.к.
Юқоридаги бухгалтерия ҳисобининг вазифаларини бажариш учун асосий воситаларни
илмий асосланган туркумлаш шунингдек бухгалтерия ҳисобида баҳолаш учун эса қоидалар
зарур.
Корхоналарнинг асосий воситалари таркибига кўра ҳар хил бўлиб ва маълум белгилари
асосида
туркумланади. Корхоналарда асосий воситаларнинг ягона намунавий туркумлаш
қўлланилади. Унга кўра улар тармоқ белгиларига, тайинланишига, турларига, қайси соҳага
тегишли эканлиги ва фойдаланишига кўра туркумланади.
Асосий воситаларни тармоқ белгиларига қараб гуруҳлаш (саноат, қурилиш, савдо,
қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) ҳар бир тармоққа тегишли асосий воситаларларнинг қиймати
тўғрисида маълумот олиш имконини беради.
Тайинланишига кўра корхоналарнинг асосий воситалари асосий ишлаб чиқаришдаги
асосий воситалар, бошқа тармоқлардаги асосий ишлаб чиқариш воситалар ва ноишлаб
чиқаришдаги асосий воситаларга бўлинади.
Корхоналарнинг асосий воситалари турлари бўйича қуйидагича гуруҳланади:
иншоотлар; узатувчи мосламалар; машина ва асбоб ускуналар; транспорт воситалари; асбоб ускуналар; ишлаб чиқариш инвентарлари ва буюмлар; хўжалик сони;
-25,60 –календар кунларида ўрнатилган таътил ҳақи пайтида календар кунларининг
ўртача ойлик сони.
Бунда иш кунларида ўрнатилган ҳар йилги таътилнинг муддати 6 кунлик иш ҳафтаси
(агарда бошқа тартиб ўрнатилган бўлмаса), якшанбадаги дам олиш куни билан календар
бўйича ҳисобланишини назарда олиш керак.
Таътил даврига тўғри келадиган байрамли ишланмайдиган кунлар таътилнинг
календарли санасига киритилмайди ва ҳақ тўланмайди.
Масалан: иш вақтидан фойдаланиш ҳисоби табелига мувофиқ 200__йил октябр ойи
учун ва субъект раҳбарининг буйруғига биноан ишчига навбатдаги таътил 200__йил 20
октябрдан берилди, таътил муддати 24 кун.
Аналитик ҳисоб маълумотларига асосан ишчининг меҳнат ҳақи кейинги 3 ойда
қуйидаги моддалардан ташкил топган: