ҳақ тўлаш ҳисоб китоби бўйича кассирлар томонидан корхона ходимларига таътил ва иш
ҳақи учун берилган пулларнинг қайдномаларига 2 ва 3 марта киритилиши йўли билан катта
миқдорда ғайриқонуний равишда пул ўзлаштириш ҳоллари учраб туради.
Баъзан "хатолик" билан таътилда, ўқишда, касал бўлган, ишдан бўшатилган шахсларга
иш ҳақи ҳисоблаб ёзишлар ҳам учраб туради. Бундай далиллар мантиқий таҳлил қилиш,
қиёслаш ва сўраб чиқиш усули билан аниқланади, ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи миқдори
ишланган кунларни ҳисобга олиш ҳужжатлари, ходимлар бўлимининг ҳужжатлари билан
расмийлаштирилади. Барча ҳолларда касса ҳужжатларини текшириш фақат уларнинг
расмийлаштириш талабларига мувофиқлигини (имзоларнинг мавжудлиги, тузатиш ва
кўчириб ёзишларнинг йўқлиги), ҳужжатлардан такроран фойдаланишга йўл қўймаслик учун
уларга операциялар бажарилган сана кўрсатилган ҳолда "олинди" ёки "тўланди" деган
махсус штамплар қўйилиб тўлдирилганлигини текшириш билан чекланиб қолинмайди. Касса
ҳужжатлари корхонанинг бошқа иш соҳалари билан боғлаб текширилади. Мукофотлар,
нафақалар тўлаш ҳам касса бўйича ўтади, шу сабабли аудитор шубҳали ҳолларга эътибор
қаратади, сўнгра тўловларнинг асосланганлигини текширади.
Пул маблағларини депонентга қўйиш билан боғлиқ суиистеъмоллар айниқса кўп
учрайди. Бу ўринда депонентга ўтказилган пулларнинг тўғрилиги ва асосланганлигини
текшириш, депонентга қўйилган суммаларини ҳисобга олиш дафтари бўйича аналитик
маълумотларга мувофиқлигини текшириш лозим бўлади.
Узоқ вақт талаб қилиб олинмаган ва муддати тугаши арафасида депонентга ўтказиб
берилган суммалар, айниқса пухта текширилиши керак.
Аудитор пул суммалари депонентга ўтказилиши қонуний эканлигига ишонч ҳосил
қилиши ва депонентга ўтказиб берилган суммалар ҳисобга олинган суммаларга мувофиқ
келишини аниқлаши зарур.
Депонентга ўтказилган суммаларнинг берилиши қонунийлигини текширишда чиқим
касса ордерларидаги суммани олиш учун қўйилган имзоларнинг тўлов қайдномаларидаги,
ишга қабул қилиш ҳақидаги ҳужжатлардаги, текширилаётган шахсларнинг имзоси бўлган
бошқа ҳужжатлардаги имзолар билан таққослаши аудитор учун мажбурий ҳисобланади.
Имзолар
қалбакилаштирилганлиги
аниқланган
тақдирда
аудитор
имзо
қалбакилаштирилган депонентчи билан учраши ва ундан депонентга ўтказилган пулни
ўзлаштириб олиш мақсадида имзо қалбакилаштирилганлигини тасдиқлатиб олиш чора-
тадбирларини кўради.
Зарурат бўлганда аудитор депонентга ўтказилган пулнинг ишончнома орқали
олинишида ҳам ана шундай йўл тутади.
Тафтиш пайтида депонентга ўтказилган пулларнинг ҳосил бўлиш сабаблари
аниқланади. Ҳисобот асосида берилган пуллар сарфланишини оқловчи ҳужжатлар ва сотиб
олинган бойликларни кирим қилиш ҳужжатлари билан таққослаш орқали текширилади.
Нақд пул сарфидаги фарқлар анча катта бўлган такдирда бундай сарфнинг
асосланганлиги, унинг мақсадга мувофиқлиги текширилади. Пул ўтказиш йўли билан
уларнинг номига ҳақ тўланган шахслар ва ташкилотларни муқобил текшириш усулидан кенг
фойдаланиш зарур.
Ҳозирги вақтда иш ҳақини жамғарма кассасига ўтказишнинг қонунийлиги ҳам муқобил
текшириш усули билан аниқланади.
Ҳисоб рақамига келиб тушувчи пул маблағларининг тўлиқ кирим қилиниши ва
бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилишини текширишда ҳам ҳужжатларни солиштириб
кўриш усулидан фойдаланилади. Тайёрлов ташкилотлари ва бошқа сотиб олувчилардан
тушган суммалари 9100 счётдаги ёзувлар билан солиштирилиб кўрилади.
Ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва операцияларнинг қонунийлиги текширилгандан кейин,
аудитор 2-дафтар ва 5110-«Ҳисоб-счети» ҳисоботи бўйича 2-қайдномалардаги ёзувларни
текширади, бунда акс эттирилган операциялар бўйича счётларнинг ноодатий боғланишга,
якунларни чиқариш тўғрилигига ва бошқаларга қаратади.
Пул муомалалари бўйича банкдаги счётдан кўчирмага илова қилинадиган
ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини, уларда банк муассасасининг муҳри, сана ва
банк ходимларининг имзоси борлиги текширилиши, бирламчи ҳужжатларда кўрсатилган
муомалаларнинг қонунийлигини аниқлаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: