О. Р. Райимбердиева бухгалтерия ҳисоби, ИҚтисодий таҳлил ва аудит



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/238
Sana24.03.2022
Hajmi1,69 Mb.
#507422
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   238
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi

1-савол бўйича дарс мақсади: 
Талабаларда корхона харажатлари таркиби ҳамда 
маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари таркиби тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш 
Идентив ўқув мақсадлари: 
1.1. 
Корхона харажатлари таркибини айтиб бера олади. 
1.2. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш таркибини таҳлил қилиб бера олади. 
1-савол баёни.
Корхона харажатлари таркиби, маҳсулот ишлаб чиқариш 
харажатлари таркиби ва уларни таҳлил қилиш.
Иқтисодий таҳлилнинг муҳим вазифаларидан бири-бевосита корхона ишлаб чиқариш 
фаолиятининг юқори самарадорлигини таъминлашнинг, фойда олишни қарор топтиришнинг 
дастаги сифатида қаралишидир. Бу эса, албатта, кўп жиҳатдан корхона харажатлари, ички ва 
ташқи сарфларига боғлиқдир. 
Ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил этишда уларни камайтириш йўналишларини 
белгилаш биринчи ўринга қўйилади. Бу борада ишлаб чиқариш харажатларини режа ва 
ўтган йилларга нисбатан маҳсулот ҳажмига таъсир этмаган ҳолда ўсиб кетиши сабаблари 
ўрганилади. 
Корхонада нафақат ишлаб чиқариш харажатлари, балки ишлаб чиқаришдан ташқари 
харажатларни ҳам тўғри бошқаришга муҳим аҳамият берилади. Маҳсулот ишлаб 
чиқаришнинг критик ҳажм даражасини аниқлаш ва унда ўзгарувчан ҳамда ўзгармас 
харажатларни тўғри белгилаш масалалари ҳам таҳлилнинг муҳим жиҳатидир. Маҳсулот 
ишлаб чиқаришнинг критик ҳажм даражаси ишлаб чиқариш харажатларини маҳсулот 
ҳажмининг ўзгаришига мувофиқ меъёрланиши билан белгиланади. 
Корхона харажатлари деганда
– тадбиркорлик фаолияти ва бизнесни йўлга қўйишда 
мақсадли ҳаракатни бошқаришда юзага чиқувчи сарфларга айтилади. Корхона жами 
14-жадвал 
Харажатларнинг омилли таҳлили 
Харажат моддалари 
Режа 
Ҳақиқатда 
Фарқи 
сумма 

сумма 

сумма 


Хом-ашё харажатлари 
12500 
64,3 
15400 
64,5 
+2900 
+0,2 

Ёғилғи 
500 
2,6 
560 
2,3 
+60 
-0,3 

Электр қуввати 
210 
1.0 
235 
1,0 
+25 


Иш ва хизматлар 
1500 
7,8 
1650 
6,9 
+150 
-0,9 

Иш ҳақи харажатлари 
4200 
21,6 
5405 
22,7 
+85 
+0,1 

Амортизация 
харажатлари 
540 
2,7 
625 
2,6 
+85 
+0,1 

Бошқа харажатлар 
19450 
100 
23875 
100 
4425 

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш 
таннархи режага нисбатан 4425 минг сўмга ортган. Ишлаб чиқариш харажатлари таркибида 
асосий улушни хом ашё ва иш ҳақи ташкил этган. Қиймат ифодасида барча харажат 
моддалари бўйича ўсишни кўриш мумкин. Лекин нисбий кўрсаткичлар бўйича ёғилғи, иш ва 
хизматлар бўйича камайиш кузатилган. 
Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг калькуляцияси ишлаб чиқариш ва технологик 
жараёнларнинг хусусиятига боғлиқ. Саноат корхоналарида калькуляция моддалари 
таркибининг деярлик бир хилда бўлиши таннархи умумий ҳажмда ва услубда ўрганиш 
имконини беради. Бундай таҳлил бозор иқтисодиёти шароитида маҳсулот бирлигига 
белгиланадиган нархни аниқлашда фойда ва рентабелликни оширишда муҳим ўрин тутади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish