О. Р. Райимбердиева бухгалтерия ҳисоби, ИҚтисодий таҳлил ва аудит


-«Сотиб олинган ўзининг оддий акциялари»



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/238
Sana24.03.2022
Hajmi1,69 Mb.
#507422
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   238
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi

8610-«Сотиб олинган ўзининг оддий акциялари» 
8620-«Сотиб олинган ўзининг имтиёзли акциялари»
счётларида юритилади. 
Субъект фаолиятининг олдинги даврлари ва ҳисобот давридаги тақсимланмаган 
фойдалар ва ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойдалар ва қопланмаган зарарлар 
суммасининг ҳолати ва ҳаракати юзасидан ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда 
юритилади: 
8710-«Ҳисобот йилидаги тақсимланмаган фойдалар (қопланмаган зарарлар)» 
8720-«Жамғарилган фойдалар (қопланмаган зарарлар)» 
Грантлар ва субсидия (капитал)ларнинг ҳолати ва ҳаракати қуйидаги счётда ҳисобга 
бунда; СФ-субъект ихтиёрида қолдириладиган соф фойда (тақсимланадиган фойда); 
ДС-даромад (фойда) солиғи; 
БС-бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар. 
Бухгалтерия ҳисобининг счётлари режасига мувофиқ субъектнинг хўжалик фаолияти 
натижаларини умумлаштириш учун яъни фойда ва зарарлар ҳақида маълумотларни акс 
эттириш заруриятини келтириб чиқаради. 
1998 йил 26 августдан «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» номли бухгалтерия 
ҳисобининг миллий стандартини қабул қилиш натижасида молиявий натижалар тўғрисида 
ҳисоботни тузишда бир қанча ўзгариш ва қўшимчалар киритилади. Ушбу стандартга 
мувофиқ молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот бир нечта бўлимлардан ташкил топган: 

Маҳсулот (иш, хизмат)ларни реализация қилиш натижаси; 

Муомала фаолиятининг натижаси; 

Молиявий фаолиятининг натижаси; 

Умумхўжалик фаолиятининг натижаси; 

Фавқулодда олинган фойдалар ва кўрилган зарарлар. 
Ҳисобот даврида соф фойда хўжалик юритувчи субъект фаолиятига баҳо берадиган 
муҳим кўрсаткичдир. Чунки ушбу кўрсаткич хўжалик юритувчи субъектнинг менежери ва 
ташқи фойдаланувчиларнинг диққат эътиборида бўлади. Ушбу кўрсаткич молиявий 
натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг якунловчи ва жамловчи кўрсаткичи ҳисобланади. 

Жорий ҳисобот йилида олинган соф фойданинг қандай тартибда келиши ва 
ҳисобланиши тегишли стандартда аниқ ва тўлиқ ёритилган. 

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг янги шаклини илгариги шаклига 
нисбатан ўзгаришига қуйидаги шарт-шароитлар ўз таъсирини ўтказади: 

Бозор 
иқтисоди 
шароитида 
молиявий 
ҳисобот 
маълумотларидан 
фойдаланувчиларнинг янги турларининг пайдо бўлиши, энг аввало акциядорлар, ва бошқа 
инвесторлар; 

Хўжалик юритувчи субъект менежерларининг ахборотларга бўлган янги 
талабларининг туғилиши; 

Молия бозорининг асосий талабларига ва субъектни бошқариш зарурияти 
талабларига жавоб берадиган молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот таркибини аниқ 
ишлаб чиқиш заруриятининг туғилиши ва ҳоказолар. 
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг янги шаклини жорий қилиш 
натижасида қуйидаги муҳим ўзгаришлар киритилди. 
Реализация қилинган маҳсулот (иш, хизмат)нинг таннархига фақатгина ушбу маҳсулот 
(иш, хизмат)ни чиқариш билан боғлиқ харажатлар қўшилади, бошқа харажатлар давр 
харажатлари сифатида муомала сарфларининг моддалари бўйича акс эттирилади. Илгариги 
хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолдирилган фойда ҳисобидан қопланадиган харажат 
моддалари ҳозирда субъектнинг солиққа тортиладиган асос суммасидан чегирилмайдиган 
харажатлар моддаси деб қаралади. 
Субъектнинг молия-хўжалик фаолиятига баҳо бериш ва якуний молиявий натижани 
аниқлаш учун 9910-«Якуний молиявий натижалар» счёти қўлланилади. Ушбу счётда 
хўжалик фаолиятининг молиявий натижаси олинган жамики даромадлар ва сарфларни 
таққослаш натижасида олинган жамики даромадлар ва сарфларни таққослаш натижасида 
қолдиқ сифатида акс эттирилади. Ушбу счётнинг дебет томонида ҳамма сарфлар ва зарарлар, 
кредит томонида эса жамики олинган даромадлар ва фойдалар қайд қилинади. Натижада 
кредит томонида қолдиқ қолса, субъект фойда олган, дебет томонида сальдо қолса субъект 
ҳисобот даврини зарар билан якунлаган ҳисобланади. Ушбу синтетик счётда ҳисобот 
даврининг бошидан охиригача олинган даромадлар ва фойдалар, кўрилган зарарлар, яъни 
9910-«Якуний молиявий натижа» счёти даромадлар олиш, ёки зарар кўриш жараёнининг 
ҳаракатини ёритади. 


Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish