О. Р. Райимбердиева бухгалтерия ҳисоби, ИҚтисодий таҳлил ва аудит


Тайёр маҳсулотлар, иш ва хизматлар



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/238
Sana24.03.2022
Hajmi1,69 Mb.
#507422
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   238
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi

Тайёр маҳсулотлар, иш ва хизматлар 
субъектнинг маблағлари қаторида 
ҳисоблангани учун ушбу жараён хўжалик фаолиятининг охирги босқичи ҳисобланади ва 
хўжаликка тегишли маблағларнинг доиравий айланишини таъминлайди. Ушбу жараён 
натижасида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқилади, улар, ишлар ва хизматлар истеъмолчиларга 
етказиб берилади ва субъектга пул маблағлари шаклида ёки алмашув натижасида бошқа 
моддий ресурслар келиб тушади. Натижада давлат олдидаги бюджетга тўланадиган солиқ 
мажбуриятлари, бошқа мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятлар, мол етказиб берувчиларга, 
банкларга, ишчи ва хизматчиларга ва бошқа субъектларга бўлган қарз мажбуриятларини ўз 
вақтида тўлаш имкониятини яратадилар. Тайёр маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш ва 
хизматлар кўрсатиш бўйича белгиланган режаларни бажармаслик эса салбий натижаларга 
олиб келади. Субъектнинг айланма маблағларининг доиравий айланишини секинлаштиради, 
истеъмолчилар олдидаги мажбуриятларни бажара олмаслиги натижасида жарималар тўлашга 
олиб келади, бошқа тўловларни (солиқ, ажратмалар, меҳнат ҳақи ва бошқалар) ўз вақтида 
тўлай олмасликка, умуман олганда субъектнинг молиявий ҳолатининг пасайишига олиб 
келади. 
экологик фожеалар ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф қилиш билан 
боғлиқ бўлган харажатларни маблағ билан таъминлаш учун суғурта жамғармаларини ташкил 
қилиш харажатлари, шу билан бирга субъектнинг мулкини, ходимларнинг ҳаётини, ҳамда 
учинчи шахсларнинг мулкий манфаатига келтирилган зарарлар учун фуқаролик 
жавобгарликни суғурта қилиш сарфлари қўйидаги счётларда амалга оширилади: 
«Мулк ва шахсий суғурта бўйича тўловлар»; «Ижтимоий суғурта бўйича тўловлар»; 
«Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар». 
Ижтимоий суғурта учун мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш тартиби тегишли қонунлар 
ва меёрий ҳужжатлар билавн бошқарилади. 
6510-«Мулк ва шахсий суғурта бўйича тўловлар» счёти мулкни ва ходимларни суғурта 
қилиш (ижтимоий ва тиббий суғурта бўйича ҳисоблашишлардан ташқари) бўйича 
ҳисобларни умумлаштириш ва ахборот бериш учун мўлжалланган. 
«Давлат мақсадли фондларига тўловлар» счёти бандлик жамғармаси учун ажратмалар 
бўйича субъектнинг қарздорлик суммаси хақидаги ахборотларни умумлаштириш учун 
мўлжалланган. 
Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби қонунлар 
ва бошқа меёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади. 
Суғурта ва жамғармаларга тўлов бўйича қарз суммалари 6510, 6520 счётларнинг 
кредити бўйича ишлаб чиқариш харажатларини, давр харажатларини ёки тўловларнинг 
бошқа манбаларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебет томони билан боғланган холда акс 
эттирилади. 
Тўланаган суғурталар ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар тегишли 5010, 
5020, 5110, 5210, 5510, 5520, 5590, 6910 ва 6940 счётнинг кредитидан амалга оширилади ва 
6510, 6520 счётларининг дебет томонида қайд қилиниб, ушбу қарзлар ҳисобдан чиқарилади. 
Суғурталар бўйича ва бюджетдан ташқари жамғармаларга бўлган тўловларни ҳисобга 
олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир суғуртанинг ва ажратманинг тури бўйича 
айрим юритилади. 
Дивидендлар бўйича субъектларнинг таъсисчилар олдидаги жорий мажбуриятлари ва 
чиқаётган таъсисчиларнинг улушлари қуйидаги счётларда ҳисобга олинади: 6610-
«Тўланадиган дивидендлар»; 6620-«Чиқаётган таъсисчиларга улушлар бўйича қарзлар». 
Мамлакатимиз худудида ва чет элда жойлашган қарз берувчилар ва банкдан сўмда ва 
чет эл валютасида олинган турли қисқа муддатли (12 –ой муддатигача) кредит ва қарз (заём) 
ларни қайд қилиш ва уларнинг ҳаракати ҳақидаги маълумотни умумлаштириш қўйидаги 
счётларда амалга оширилади: 6810-«Банкнинг қисқа муддатли кредитлари»; 6820-«Қисқа 
муддатли қарз (заём)лар»; 6830-«Тўланадиган облигациялар»; 6840-« Тўланадиган 
векселлар»; 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish