О. Р. Райимбердиева бухгалтерия ҳисоби, ИҚтисодий таҳлил ва аудит



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/238
Sana24.03.2022
Hajmi1,69 Mb.
#507422
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   238
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audi

 
Мавзуга оид муаммолар: 
1. 
Асосий воситаларни баҳолаш усуллари ҳисоб сиёсатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 

ишдан бўшатиш вақтида олдин олган таътили бўйича ишлаб берилмаган 
кунларининг суммаси; 

айрим жарима ва мажбуриятларнинг суммаси: 
а) ижро ҳужжатларига асосан; 
б) қарзга олинган товарлар бўйича; 
в) яроқсиз маҳсулотнинг қиймати ва бошқалар. 
Қабул қилинган қонунга мувофиқ унинг асосий иш жойида оладиган жами 
даромадининг суммасини солиққа тортишдан олдин ушбу суммадан қуйидагилар 
чегирилади: 

пенсия жамғармасига ажратма; 

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида кўрсатилган давлат нафақаси 
(ёрдами); 

вақтинча ишга лаёқатсизлиги учун тўланган нафақа, бунга касал боласини 
парваришлаш учун ҳисобланган нафақа суммаси ҳам киради. 
Ушбу суммалардан солиқ олинади: 

ишсизлик учун тўланган нафақа; 

ҳомиладорлик ва туққанлик учун ҳисобланадиган нафақа; 

кўп болали оналарга ва болаларни тарбиялашга олган якка оналарга тўланадиган 
нафақа; 

ишдан бўшаётганда тўланаётган дам олиш нафақаси; 

миқдоридан қатъий назар табиий офатлар ёки фавқулодда ҳодисилардан кўрилган 
зарарлар учун тўланган моддий ёрдамлар ва қонунда кўрсатилган бошқа ёрдамлар. 
Фуқаролардан давлат бюджети фойдасига ушланган даромад солиғининг ҳисобини 
юритиш учун 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» счёти қўлланилади. Бу счёт пассив, 
асосий счёт бўлиб, унинг сальдоси кредит томонида акс эттирилади ва субъектнинг даромад 
солиғи бўйича бюджетга бўлган қарз суммасини билдиради ва кредитидаги жамғарма 
суммалари фуқаролардан ушланган ва бюджетга тўлаш лозим бўлган суммани кўрсатса, 
дебетидаги жамғарма суммалари эса ушбу ҳисобланган суммаларнинг тўланганлигини қайд 
қилади. Ушбу муомаларни қайд қилиш учун счётлар режасида 4710-«Кредитга сотилган 
товарлар бўйича ходимларнинг қарзи» счёти қўлланилади. Бу счёти актив-асосий счёт 
ҳисобланиб, унинг дебетида ходимларнинг қарзга олган товарларининг қиймати акс 
эттирилса, бошланғич қолдиғи эса ҳисобот даврининг бошига ходимларнинг ушбу товарлар 
бўйича қарзининг суммаси ва кредит жамғармасида эса ходимларнинг жорий даврда тўлаган 
суммалари (Дебет 6710 ва кредит 4710) қайд қилиб борилади. Агарда ходим субъектга 
бўлган қарзини тўлиқ тўламай ишдан бўшаб кетса, ушбу қарзининг суммаси унинг манзили 
кўрсатилган ҳолда савдо ташкилотига берилади ва савдо ташкилоти ушбу қарз суммасини 
шахсдан ундириб субъектининг пул маблағлари счётига ўтказади. 
Субъект эса банкдан олган ушбу кредитини тўлиқ тўлайди. 
Ишчи ва хизматчиларга ҳисобланган иш ҳақи бухгалтерия ҳисоби счётларида 
қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузиш билан ҳисобга олинади: 
Дебет «Ишлаб чиқариш харажатлари» счётлари (2010, 2310, 2510 ва ҳ.з) 
Кредит«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» счёти (6710). 
Тарқатилган иш ҳақига қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади: 
Дебет «Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» счёти (6710). 
Кредит«Касса» счёти (5010). 
Агарда ходим белгиланган даврда яъни, уч кун ичида ушбу суммани олмаса ғазначи 
имзо қўйилиши лозим бўлган устунга белги қўяди (

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish