муассасаларда қўлланилади.
Корхона иқтисодиётнинг таркибий унсури (элементи) ҳисобланади ва ташкилий
жиҳатдан алоҳида ажратилган қисмини англатади. Хўжалик фаолиятининг хусусиятига кўра
саноат, қишлоқ хўжалик савдо ва бошқаларга бўлинади. Уларнинг ҳар бирида муайян
хўжалик жараёни амалга оширилади ва тегишли маблағлар мавжуд бўлади.
Ҳар бир корхона у ёки бу мулкчилик шакли - давлат, якка шахс (шахсий), ширкат ва
корпорацияга тегишли бўлади.
Давлат мулки
- давлат шахсидаги мулкдир. Мулкка якка шахсли эга бўлишлик бир
шахс томонидан яратиладиган фирма бўлиб у мулк эгасига шу фирма хўжалик фаолияти
устидан, ўз шахсий манфаатларидан қатъий назар, назорат қилиш имконини беради. Юридик
маънода мулкка якка шахсли эга бўлишлик ҳам хусусий шахс сингари ўша хўжалик
субъектидир. Унинг ўзи ҳамма фойдани олади ёки зарар кўриш ҳамда барча мажбуриятлар
бўйича шахсий мулки билан жавоб беради. Бундай фирмалар қўшма штатлардаги бизнеснинг
кўпчилигини ташкил қилади, лекин у, одатда майда бизнесдир.
Шерикчилик (ширкатлар)
ўз қобилиятлари ва ресурсларини бирлаштирадиган икки
ёки ундан кўпроқ мулк эгалари томонидан ҳосил қилинган фирмадир. Бунда компаниячилар
ва ширкатнинг фойдаси ёки зарарини олдиндан келишилган қоидага кўра ўзаро
бўлишадилар. Ҳар қандай қатнашувчи ўзининг ҳиссасини бошқа томонга топшириши
мумкин ва зарур бўлганда, ҳар бирининг шахсий мулки ширкатнинг мажбуриятларини"
тўлаш учун олиб қўйилиши мумкин. Баъзи ҳолларда мулкчиларнинг бири ёки бир нечтаси
ўзларининг мажбуриятларини чеклашлари мумкин (масалан, фирманинг устав капиталига
қилинган ҳисса бадалларининг ҳажми билан), лекин ҳеч бўлмаганда, улардан бири
ширкатнинг барча мажбуриятлари бўйича чекланмаган жавобгарликни ўз зиммаларига
олиши керак.
Корпорация
- ҳиссалари акциядорлик капитали кўринишида топширган мулк
эгаларига юридик жиҳатдан бўйсинмайдиган фирмадир. Акциядорлар корпорация
операцияларини тўғридан-тўғри назорат қила олмайдилар. Улар акциядорлар манфаати учун
фойда олиш мақсадида корпорация хўжалик фаолиятига раҳбарлик қиладиган директорлар
кенгашини сайлайдилар. Акциядорлар корпорациянинг зарарлари учун фақат ўзларининг
бадаллари чегарасида жавоб берадилар. Агар акциядор ўз акцияларини сотса, бу
корпорацияни тугатишга олиб келади.
Ҳар бир корхона бухгалтерия ҳисобининг тугалланган тизимига эгадир. Бу эса
корхонанинг барча маблағлари ва унинг барча фаолияти бухгалтерия ҳисоби томонидан тўла
ва ўзаро боғланган ҳолда қамраб олинганлигини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: