Дебет 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулот» — 12840
Кредит2010 «Асосий ишлаб чиқариш» — 12840.
2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счёти бўйича ой охирига бўлган қолдиқ
тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархини кўрсатади.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш ўз ичига технологик жараёнларга кўра назарда
тутилган барча босқичлардан (фазалар, даврлардан) ўтмаган маҳсулот (ишлар)ни,
шунингдек тўлиқ бутланмаган, синовдан ва техник қабул қилишдан ўтмаган буюмларни
олади.
Оммавий ва серияли ишлаб чиқаришда тугалланмаган ишлаб чиқариш балансда
меъёрий (режали) ишлаб чиқариш таннархи бўйича ёки харажатлар, материаллар ва ярим
тайёр маҳсулотларнинг бевосита моддалари бўйича акс эттирилиши мумкин. Маҳсулотлар
бир бирликда ишлаб чиқариши чоғида тугалланмаган ишлаб чиқариш балансда ҳақиқатдаги
ишлаб чиқариш харажатлари бўйича акс эттирилади.
Ҳисобот даврида амалга оширилган, бироқ кейинги ҳисобот даврларига тегишли
бўлган харажатлар ҳисобда келгуси даврлар харажатлари сифатида алоҳида моддада акс
маълумотлари таҳлил килинади.
Ҳисоботлар асосан қўйидаги белгиларга мувофиқ бир биридан фарқ қилади;
тақдим қилинаётган маълумотлар хажми бўйича; қандай мақсад учун тузилиши; қамраган даври бўйича. Фойдаланиш мақсадига қараб қўйидагича гурухланади;
-Ташқи субъектнинг фаолияти билан манфаатдор ёки унга қизиқувчи шахслар
фойдаланиши учун, субъектнинг фаолият тури, даромади даражаси ва мулкининг аҳволи
тўғрисидаги маълумотлар. Бу ҳисоботни матбуотда эълон қилиш зарурияти туғилади ва
ҳалқаро терминда «омма учун» деб ҳам юритилади.
-Ички хўжалик маъмуриятининг талаби учун тузиладиган ҳисоботлар.
Қамраган даври бўйича ҳисоботлар қўйидагича гуруҳланади;
-даврий ҳисобот йил ичида тузиладиган кундалик, ҳафталик, ойлик, кварталлик ва
ярим йиллик ҳисоботлари;
-йиллик субъект фаолиятининг йиллик кўрсаткичларини чуқур ва тўлиқ қамраган
маълумотлар йиғилади.
Ҳисоботни чуқур ўрганиб ва таҳлил қилиб эришилган муваффақиятларнинг омиллари,
камчиликларининг сабабини аниқлаш ва уларни тугатиш учун тадбирлар белгилашга асос
бўлади. Ҳисоботдан ташқи фойдаланувчилар ушбу маълумотларни чуқур ва ҳар томонлама
ўрганиб қўйидаги имкониятларга эга бўладилар:
-у ёки бу субъект билан иш юритиш лозимлиги ва шарт шароитларни белгилаш;
-ишончсиз шаҳсларга қарз бериш ёки бермаслик;
-у ёки бу субъектнинг активини сотиб олишнинг мақсадга мувофиқлиги;
-истеъмолчи ва буюртмачилар билан муносабатни туғри ўрнатиш;
-келгусида алоқа қиладиган субъектларининг молиявий аҳволини баҳолаш.
Ҳисоботнинг ишончли бўлишининг асосий шарти жорий йил маълумотларини ўтган
йил маълумотлари билан таққослаш имкониятини яратишдир. Ҳисоботдаги маълумотлар
ўчирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас, агарда ўзгартириш киритилса ёки хатоли
ёзувлар тўғриланса ҳисоботга имзо қўйган жавобгар шахслар киритилган ўзгаришларни
имзоси билан тасдиқлаши шарт.
Бухгалтерия ҳисобининг Халқаро стандартидаги асосий талаблардан бири – ҳисобот
тушунарли ва оддий бўлишидир. Ҳисобот маълумотларининг сифат белгиси, яъни «яхши»
маълумотни «ёмон» маълумотдан ажратиш, ахборотни ўз жойида ва ишончли бўлишидир.
Чунки ўз жойида ва ишончли бўлиши у ёки бу қарорни қабул қилишда асосий кўрсатгич
ҳисобланади.
Корхонанинг йиллик бухгалтерия ҳисоботи тегишли органларга топширилишидан
олдин таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни (16-модда) билан
йиллик ҳисоботнинг қуйидаги шаклларини тузиш назарда тутилади:
1-«Корхона баланси»;
2-«Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»;
3-«Асосий воситалар харакати тўғрисида ҳисобот»;
4-«Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот»;
5-«Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот».
Юқоридаги ҳисобот шаклларига изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар илова
қилинади.