1.2. Фавқулотда вазият.
Фавқулотда ва экстремал вазиятлар (ер қимирлаши, турли хил авария ҳолатлари, ёнғинлар, эпидемия тарқалиши ва ҳоказолар) барча замонларда инсониятга турли хилдаги ҳиссий зўриқишлар ва руҳий шикастлар етказиб келган. Масалан, бу ҳолат тарихдан бизга маълумки, илк бор Египетда содир этилган бўлиб бутун Ўрта ер денгизи бўйлаб 60 йил давом этган. Мазкур эпидемиянинг энг авж олган даврларида, аниқроғи 542-йилда Константинополда ҳар куни 1000дан ортиқ одамга ўлим-ўлат вабоси чанг солган. Дунё тарихида иккинчи энг фожиали эпидемия бу Ғарбий Европа ҳудудида “қора ўлим” номи билан из қолдирган (ХIVаср) Бундан ташқари, 1346-48 йилларда Ғарбий Европада аёвсиз “вабо”нинг кенг тарқалиши туфайли 25 миллиондан ортиқ аҳоли қирилиб кетган. 1892 йилда мудҳиш “Вабо” касалининг тарқалиши оқибатида Ҳиндистонда 6 миллион аҳоли қирилиб кетди ва бу ҳаёт Жанубий Америкага ҳам ўз таъсирини ўтказди.
1986 йилнинг 26 апрелида Украина ҳудудида Чернобель Атом электростансияси тўртинчи блокининг портлаши туфайли радиоактив нурланиш билан боғлиқ минглаб одамлар саросимага тушди ва уларни тинчлантириш жуда мушкул бўлди. Мутахассисларнинг таъкидлашича мазкур ҳолатдаги руҳий безовталикнинг пайдо бўлиши одамлардаги бевосита жиддий касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда.
Бинобарин, юқоридаги экстремал вазиятларнинг инсон психикасига таъсирининг ўрганилиши психология фани амалиётида янги йўналиш – экстремал психология фанининг кенг кўламда ривожланишини тақозо этмоқда. Шу нуқтаи назардан экстремал психология фани турли хил ноодатий ёки фавқулотда инсон психикасида ҳосил бўлувчи психологик қонуниятларни ўрганувчи фан ҳисобланади.
Тегишли адабиётларда фавқулотда ва экстремал вазиятларга маълум даражадаги таърифлар берилади. Жумладан, фавқулотда вазият – бу маълум чегараланган ҳудудларда намоён бўлувчи авария ҳолатларининг инсон саломатлигига, унинг онги ва ҳиссиётларига, руҳий ҳолатларига салбий таъсир этувчи ҳолатлар билан белгиланади.
Экстремал вазият лот. extremus – охирги, инқирозли каби тушунчалардан олинган бўлиб, унда алоҳида субъект сифатидаги шахс идрокига, ҳаётига, саломатлигига турли хил таҳдидлар солиниши оқибатида салбий таъсирлар қуршовида қолиб кетади.
Фавқулодда вазият (фавқулодда ҳолатлар) — бирор воқеа содир бўлиши, хавфли табиий ҳодиса, фалокат, табиий ёки инсон қурбонлари, инсон саломатлиги ёки атроф-муҳитга зарар олиб келиши мумкин бўлган бошқа офатлар, муҳим моддий зарар натижасида юзага келган маълум бир ҳудудда вазият ва инсон ҳаёти шароитларини бузилишидир.
Бу объектив равишда яратилган шартлардир. Турли мезонларга мувофиқ фавқулодда вазиятларнинг бир қатор таснифини кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |