5.8. Сигнални узатиш. Радиотелеметрия
Олинган ва кучайтирилган электр сигнални қайд қилувчи (ўлчовчи)
асбобга узатиш зарур. Кўпинча элекгродлар ёки датчиклар, кучайтиргич ва
қайд килувчи асбоб бир бутун тузилма сифатида конструктив ясалган
бўлади, бироқ ўлчовчи қисм биологик системадан бирор масофада туриши
мумкин, бундай ўлчашлар телеметрияга ёки бирмунча торроқ
биотелеметрияга дахлдордир.
5.12-расм
Бундай ҳолларда датчик ва қайд қилувчи асбоб орасидаги алоқа, ё симлар, ёки радио орқали амалга оширилади. Телеметриянинг кейинги варианти радиотелеметрия дейилади. Бу хилдаги алоқада космик тадқиқотларда – космик кеманинт ва унинг экипажи ҳақидаги, спарт медицинасида – машғулот ўтказиб турган вактда спортчининг физиологик ҳолати тўғрисидаги маълумотни олиш учун кенг равишда фойдаланадилар. Масалан, спортчи шлёмидаги, 300 – 500 м масофага (яъни стадион чегарасида) радио тўлкинлар тарқатувчи узатгич антеннаси ёрдамида унинг аҳволи тўғриридаги маълумотларни белгилаб олиш мумкин.
Радиотелеметрия овқат йўлларини эндорадиозондлаш учун ҳам ишлатилади. Бу масалани мукаммалроқ кўриб чиқамиз. Радиопередатчикли миниатюр (кичкинагина ҳажмдаги) капсула (эндорадиозонд, 5.13-расм) бемор томонидан ютилади (5.14–расм).
Узатувчи частотасининг ўзгариши бўйича бемор яқинига қўйилган приёмник билан капсула ўрнашган жойдаги босимни, кислота ёки ишқор даражасини, температура ва бошқа параметрларни ўлчаш мумкин.
5.14–расм
5.15–расмда овқат ҳазм қилиш ферментларининг активлигини аниқлаш
учун ишлатиладиган эндорадиозонд схемаси кўрсатилган. У уч асосий қисм–
дан иборат: 1 – олинувчи, кийгизмага жойлашган кучланиш манбаи, 2 –
фермент томонидан эритилувчи ферромагнит кукуни ва зарралардан
прессланиб ясалган диск, 3 – ярим–ўтказгичли транзистор ва радиосхеманинг бошқа деталлари.
5.17-расм
Диск оливчи кийгизма ичига жойлашган бўлиб, кучланиш манбаидек, бир марта ишлатилгандан сўнг бошқасига алмаштирилиши мумкин.
Диск индуктив галтак – 4 га қисилади ва у билан ёпиқ магнит ўтказгични ҳосил қилади. Диск овқатни ҳазм қилувчи ферментлар таъсирида эриган сари занжирнинг индуктивлиги камаяди ва генератор частотаси ортади. Шундай қилиб, қабул қилинаётган частота бўйича ферментлар активлиги хақида хулоса чиқариш мумкин.
18.8–расм
Эндорадиозонднинг тузилиш схемаси 5.16–расмда тасвирланган. Баъзан шундай кўп каналли тузилмалар ишлатиладики, улар бир вактнинг ўзида бир йўла бир неча параметрларви олиш, узатиш ва кайд килиш имконини беради. Тиббий–биологик характердаги бир вақтда тўпланган маълумот диагностика имкониятларини анча кенгайтиради. Хозирги вактда бундай маълумотни кайд килиш ҳисоблаш машиналари ёрдамида бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |