О для чайников : прак тическое пос



Download 3,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/16
Sana22.02.2022
Hajmi3,45 Mb.
#101468
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Boshlovchi asalarichilar uchun (1)

Ушбу буюмларни Тошкент шаҳрининг асаларичилар жамияти-
да сотиб олишингиз мумкин. 
Мулоқот учун телефон: +(998) 71 268 63 81.
КураКЧа, ғалТаКМОла, сиМ, исКана Ва ЧЎТКа 
ТуТаТқиЧ 


Бошловчи асаларичилар учун АСАЛАРИЧИЛИК
10
Сотиб олинган асаларилар уя-
лари янги, қуруқ ва тоза бўли-
ши керак. Уларни шундай жой-
лаштирингки, кўзи кўзига қараб 
турмасин – бу хавфсизлик техни-
касининг биринчи талаби. Ўзбе-
кистоннинг иссиқ ва қурғоқчил иқлимида уялар кўзини шарққа 
ёки шимоли­шарққа қаратган маъқул, шунда 
асаларилар ишга эртароқ киришади, кундузги 
жазирама қуёш нурлари бевосита уларга туш-
майди.
Ҳамма нарса шай бўлгач, асалариларни 
харид қилишимиз мумкин.
асаларилар Оиласини Танлаш
Қандай қилиб энг яхши, соғлом ва 
истиқболли асаларилар оиласини 
танлаш мумкин?
Аввалига ўйлаб кўринг, таниш асаларичиларин-
гиз борми? Бор бўлса, асалариларни танишлардан олган маъқул.
Бундай имконият бўлмаса, фикрингизча муваффақиятли ва да-
ромадли бўлган асалари хўжалигига боринг ва асалари уяларини 
диққат билан кўздан кечиринг. Уядан асаларилар суст учиб чиқа-
ётган бўлса, бу оила сизга тўғри келмайди, чунки улар фаровон 
эмас. Рамкалари ва ички томонида қорамтир доғлар бор уялар 
ҳам тўғри келмайди – бу белги қишда асалариларнинг ичи кет-
ганлигидан дарак беради. 
Она асаларини кўрсатишни сўранг. Унинг карпатча зотдан, сурат-
уянинГ КЎзи (лЕТОК) – 
бу уянинГ Олд дЕВОридаГи 
ТЕшиК, ундан арилар уяГа 
уЧиб Киради Ва ундан уЧиб 
Чиқади.


Бошловчи асаларичилар учун АСАЛАРИЧИЛИК
11
даги каби бўлгани маъқул. Бу Ўзбекистонда топиш мумкин бўлган 
асалариларнинг энг яхши зоти.
Она асалари қари эмаслигига 
ишонч ҳосил қилиш учун уяга 
диққат билан қаранг.
Она асалари ёшлиги 
ва оила мустаҳкамли-
гининг аниқ белгилари 
рамкаларда личинка-
ларнинг зич жойлаш-
гани, эски бўлмаган ва 
қорайиб кетмаган уя 
ва қопқоқлар билан 
усти ёпилган тўқ ранг­
ли ячейкалар (уларда 
ғумбакка 
айланган 
личинкалар 
ётади) 
ҳисобланади. Ёш она 
асаларининг яна бир 
белгиси рамкаларда 
она асаларилар уясининг йўқлигида намоён бўлади
3
.
Она асалари – асаларилар 
ОиласидаГи яГОна ТЎлиқ 
риВОжланГан урғОЧи асала-
ри бЎлиб, у уруғланТирилГан 
ТуХуМлар қЎйишГа қОдир.
КарПаТЧа зОТ – дасТаВВал ғарбий 
уКраинанинГ ТОғ Олди Ва ТОғли 
ҳудудларида яшайдиГан зОТ. ЮМ-
шОқ ТабиаТи, МЕҳнаТсЕВарлиГи Ва 
қишКи сОВуққа ЧидаМлилиГи билан 
ажралиб Туради. 
Она асаларилар уяси – бу Она асала-
ри ЕТишТириш уЧун МаХсус яЧЕйКа-
лар. аВВалиГа асаларилар МуМКаТаК 
ЧЕТларида дуМалОқ лиКОПЧалар 
ясайди, уЧ Кундан сЎнГ, ТуХуМдан 
лиЧинКалар ЧиққаЧ, уларнинГ дЕВО-
рини шаКлланТиради Ва уларни Она 
асалари уясиГа айланТиради.
Орқасида сариқ дОғи бОр йириК 
асалари – КарПаТЧа зОТГа Мансуб 
Она асалари
Она асалари уяси 
3
она асаларилар уясининг сурати http://beebazar.ru/ сайтидан олинган.


Бошловчи асаларичилар учун АСАЛАРИЧИЛИК
12
ТРАНСПОРТДА АСАЛАРИЛАРНИ ТАШИШ
Сиз танлаган уядан олинган ариларни уларни ташиш учун зарур 
бўладиган махсус қутиларда сотишади. Стандарт асаларилар па-
кетида иккита личинкали рамка ва иккита ёпқич (устки) асалли 
рамка бўлади. Уларни булутли кунда кўчириб бориб, кечки пайт 
уяга қўйган маъқул. Бу иш қуйидагича амалга оширилади – тўрт-
тала рамка уянинг ўнг томонига – кўзига яқин жойланади – усти 
холст ва ёстиқ билан ёпилади. 
бирлаМЧи КЎриК 
Асаларилар кўчирилганидан 
сўнг бир ҳафта ўтгач, кўрикни 
ўтказиш керак. Бунинг учун 
уяни кўрикдан ўтказиш бўйи-
ча умумий қоидаларни били-
шингиз зарур.
Уяни кўрикдан ўтказиш пай-
тида унинг кўзи қаршисида 
турманг, чунки арилар сизни 
чақиши мумкин. Асаларилар 
оилаларини кўрикдан ўтказиш 
бирмунча вақтга уларни ҳа-
яжонлантиради, уларнинг иш 
қобилияти пасаяди ва шира 
йиғишдан узилиб қолишади. 
Шу сабабли асаларилар билан 
бажариладиган асосий ишлар-
ни куннинг иккинчи ярмида 
ўтказган маъқул. Шамолли 
кунларда асаларилар билан 
иш бажарманг, чунки уянинг 
асалариларни Ташиш уЧун ПаКЕТ
қуТи иЧидаГи усТи МаТО ёКи КЎрПаЧа 
билан ёПилГан раМКалар


Бошловчи асаларичилар учун АСАЛАРИЧИЛИК
13
иссиқлик режими бузилиб, 
улар қаттиқ ғазабланиши 
мумкин.
Асаларилар оиласини 15–
16
0
С (сояда) паст бўлмаган 
ҳароратда кўриб чиқиш 
керак, жуда зарур бўл-
ган ҳолатларда уяни тўлиқ 
очмасдан қисман кўриб 
чиқишга 12
0
С ҳароратда йўл 
қўйиш мумкин.
Асаларилар билан иш бошлашдан олдин уянинг кўзига бир­икки 
тутун оқимини юборинг ва бироз вақт ўтгач, томини очинг. 
Қутидан рамкани олиш учун уни искана билан жойидан оҳиста 
қўзғатинг, икки ёнидан ушлаб юқорига кўтаринг ва дезинфекция 
қилинган қутига қўйинг. Рамкани эгиш ва тескари ўгириш мумкин 
эмас, чунки ячейкалардан янги олиб келинган шира оқиши, мумка-
так эса синиши мумкин. Бундан ташқари, она асалари рамкадан 
тушиб кетиши мумкин. Бундан сақланиш учун кўрик пайтда рам-
кани қути устида ушланг. Шунингдек кўрик пайтида олинган рам-
каларни қутига суяб бўлмайди, чунки унга асал тегиши ва бунинг 
натижасида ўғрилик содир бўлиши мумкин (август ойини қаранг). 
Бунинг ўрнига олинган рамка кўчма қутига солинади ва усти ёпила-
ди. Бу ишлар тезкор, айни пайт-
да тартибли бажарилади.
Кўрик пайтида асалариларнинг 
зичлиги, сонига, хатти­ҳаракати-
га эътибор беринг. Асаларилар 
хотиржам бўлиши керак, бу оиланинг фаровонлигидан далолат 
беради. Катаклар зич тўлдирилган бўлиб, бўш қолмаслиги керак. 
сушь (қуруқ) раМКа – бу
асаларилар қурГан, аММО 
иЧи бЎш МуМКаТаКлар.

Download 3,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish