3. Мойиллик уйғотиш – либерал нутқнинг асосини ташкил этади ва ахборот олиш истаги билан боғлиқ (баҳс-мунозара, сўроқлаш ва ш.к.)
Эркаклар баённинг мантиқийлигига, фикрларнинг далилланганлигига кўпроқ эътибор беради
Катта аудиторияни бошқариш оғир-роқ, кичик аудиторияда эса қоғозга қараб нутқ сўзлаш ноқулай
«Инсон маймундан ўз нуқтаи назари билан фарқланади. Ҳар қандай фикрни у ўз нуқтаи назари «кўригидан» ўтказиб ё қабул қилади, ё инкор этади» (Фейербах)
Одамларга, уларнинг фикрига ҳур-мат – нотиқ учун катта аҳамиятга эга. Нотиқ ўз фикрларини мажбурий сингдиришга ҳаракат қилиши, очиқдан-очиқ насиҳат оҳангида гапириши, ўзгаларнинг фикрига қулоқ солмай, фақат ўз нутқаи назарини баён этиши асло мумкин эмас
Аёллар аудиторияси кўпроқ образли гапларни, ёрқин мисолларни ва қизи-қарли фактларни хуш кўради
Нотиқ баён қилаётган фикрларга истеҳ-золи муносабат, умумэътироф этилган фикр ва тушунчаларни инкор этишга интилиш каби ҳолатларга ёшлар аудиториясида кўп дуч келинади. Бундай шароитда жиддий ва ўткир масала-ларни кўтаришдан қочмаслик керак.
Катта аудиторияга жавобталаб са-вол б-н мурожаат этиш ғала-ғовур кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин
Нотиқ ташаббусни қўлдан бермаслиги, қанчалик ҳаяжонланмасин, тингловчилар олдида ўзини дадил тутиши, қатъий овоз билан гапириши керак
ҲАММАБОП ТАВСИЯЛАР
Иложи борича қулоғингизгача ишга кўмилинг. Тизим самараси ва нуфузини ошириш учун бор имкониятни ишга солинг. Компьютер ва чет тилларини ўрганинг
Ҳар доим "ҳа" денг. Ҳамма нарсани бажа-ришга урининг. Ҳаттоки имкониятингиз, қобилиятингиз етарли бўлмаса ҳам олдин бажармаган ишингизни бажаришга ҳаракат қилинг. Ищдан маҳрум бўлиб қолишнинг энг қисқа йўли: "Бу менинг ишим эмас" деб жавоб бериш. Бундай сўздан ўзингизни тийинг
Ўз архивингизни ташкил қилинг. Зарур ташкилотлар ва кишилар манзиллари, телефонларини ёзиб боринг. Улар фавқулодда керак бўлиб қолади
Малакангизни муттасил ошириб боринг. Бошқалар билмайдиган ва бажара олмайдиган у ёки бу ишни билиш ва бажара олишга урининг.
Кишилар билан муомалада хушфеъл ва илтифотли бўлинг. Ноёб, назокатли, дўстона кайфият жамоадаги муҳитни яхшилайди, ўзаро ишончни мустаҳкамлайди, кишиларни ҳамжиҳатликка чорлайди
Иш вақти фақат регламент доирасида бўлмасин. Агар сиз эрталаб иш вақтидан олдин ёки иш вақти тугагандан сўнг иш жойида бўлсангиз, билингки бу ҳам эътиборсиз қолмайди
Хулоса ўринда шуни айтиш жоизки:Нутқ сўзлашга тайѐрланиш вараққа ѐзилган ѐки ѐдланган силлиқ
ибораларни ўз ичига оладими? Йўқ. Балки у бир неча тасодифий, аслида
сизни асло ҳаяжонлантирмайдиган фикрлардан иборатдир? Мутлақо йўқ. Бу
тайѐргарлик сизнинг ўй-фикрларингиз, ишончингиз, хоҳиш-истак-
ларингизни танлаб олишни англатади. Ахир сизда худди шундай фикрлар,
шундай хоҳиш-истаклар бўлади-ку! Улар сизда ҳар куни тетиклашган
вақтингизда рўй беради, ҳатто тушларингизга киради. Сизнинг бутун
борлиғингиз ҳис-туйғу ҳамда ҳаяжонлардан иборатдир. Улар сизнинг онг
остингизда худди денгиз қирғоғидаги майда тошчалар каби ниҳоятда сероб.
Тайѐргарлик кўриш, бу — ўйлаш, фикрларни каллада обдон пиширмоқ, эслаб
қолиш, ундан диққатингизни тортганларини танлаш, уларни силлиқлаш, тар-
тиб билан муайян тарзда жойлаштириб чиқиш, ўзига хос нақш яратишдир.
Балки айнан шундай дастур сизга ҳаддан зиѐд қийин туюлар? Йўқ, бу қийин
эмас, асло. Фикрларни бир жойга озроқ жамлаш ва мақсадга мувофиқ
тафаккур қилиш керак, холос.
Фойдаланилган адабиётлар
1.Р.Расулов.Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати.-Ташкент Ўзбекистон.2009.
2.Жалолов Х.Нотиқлик санъати-Ташкент Ўзбекистон.1979.
3.Нотиқлик санъати (Дейди Карнеги)[uzsmart.uz].
4.www.edu .uz.
ЭЪТИБОРИНГИЗ
УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |