ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИНИНГ ФАОЛИЯТИГА ТЎСИҚ БЎЛУВЧИ ОМИЛЛАР: - Ишни кейинга суриш;
- Бошлаган ишини охирига етказмаслик;
- Ҳамма ишни бирданига бажариш;
- Вазифани якка ўзи ҳал қилиш;
- “Бошқаларга қараганда мен ўзим яхши биламан” деган туйғу;
- Хизмат вазифаларини чегаралай олмаслик;
- Айб ва айбдорни қидириш ва айбни бошқаларга тўнкаш;
- Вақтни ишга тўғри тақсимлай олмаслик;
- Сусткашлик.
- Топшириқнинг бажарилиши ва унинг натижасини назорат қилмаслик;
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ МАЪНАВИЯТИГА ПУТУР ЕТКАЗУВЧИ ИЛЛАТЛАР: - Ўзини-ўзи бошқара олмаслик;
- Шахсий қадриятлардан путур кетиши;
- Шахсий мақсаднинг ноаниқлиги;
- Ўзини-ўзи камол топтиришнинг издан чиққанлиги;
- Муаммоларни ҳал қилиш малакаларининг етишмаслиги;
- Ижодий ёндашувда нуқсонларнинг мавжудлиги;
- Одамларга таъсир ўтказа олмаслик;
- Бошқаларни ўқитиш, уларга сабоқ бериш, ўргатиш уқувининг йўқлиги;
- Меҳнат жамоасини жипслаштириш қобилиятининг пастлиги;
- Янгиликлар билан ўзгалар эътиборини жалб қилишга уқувсизлик;
- Одамлар билан муомала қилиш маданиятининг йўқлиги;
- Ақл ва фаросат бобидаги сусткашлик
НУТҚ ВА НОТИҚЛИК
Нутқ оғзаки ва ёзма кўринишга эга. Оғзаки нутқ тез-корлик билан амалга ошади, шу боисдан таҳрир имкониятидан маҳрум. У қандай шаклда борлиққа келган бўлса, шундайлигича тингловчига ҳавола қилинади
Нутқ – бу нотиқнинг тингловчиларга билим, кўникма ва малака бериши, уларда янги ҳақиқатларни оча билишга қодир бўлган ижодий, мантиқий тафаккур тарбиясидир
Нутқ давлатни бошқариш, халқни ҳокимият атрофида бирлаштириш ва муайян мақсадлар сари йўналтириш, турли тоифадаги одамлар ўрта-сидаги ижтимоий муноса-батларни тартибга солиш каби ишларнинг барини амалга оширишнинг бош воситасидирир
Инсон нутқ ёрдамида ўзининг фикри, ҳис-туйғулари, майл ва истакларини бошқаларга айтиб беради ва бошқалар-нинг фикрлари ва хоҳиш истакларини англаб олади
Тил – бу қурол, нутқ учун моддий материалдир. Нутқ – инсонларнинг тил орқали бир-бирлари билан муомала ва алоқа қилиш усулидир.
Аниқлик, изчиллик ва далиллилик – тўғри фикр юритишнинг зарурий хусусиятидир
Нутқда ҳар қандай фикр мантиқан асослангандагина унинг таъсирчанлиги кучли бўлади
Оғзаки нутқ оддий ва адабий сўзлашув нутқига бўлинади. Оддий сўзлашув нутқининг тил базасини адабий тил ташкил этмайди. Бу шева ва лаҳжалар таъсиридаги кундалик сўзлашувдир
Оғзаки нутқнинг вазифавий кўринишлари:
- кундалик сўзлашув нутқи
- лекторлар нутқи
- радио ва телевидение нутқи
- саҳна нутқи
Ҳар қандай нутқ, биринчи навбат-да, маълумот бериши, маълумот эса аниқ бўлиши лозим. Нутқ маъносининг асосини ҳақиқат ташкил қилади. Гўзал сўзлардан иборат сўзлар йиғиндиси билан инсонларни алдаб бўлмайди.
Адабий сўзлашув нутқи – адабий тил нормаларига амал қилган ҳолда гапиришдир
Ўз фикрини мутлақо мустақил, она тилида равон, гўзал ва лўнда ифода эта олмайдиган мутахассисни, авваламбор, раҳбар курсисига ўтирганларни бугун тушуниш ҳам, оқлаш ҳам қийин
Нутқ – қудратли куч: у ишонтиради, ундайди, мажбур этади, одамларни бошқариш учун эса айни шулар керак (Р.Эмирсон)
Инсонларга мурожаат қилаётган кимса ўзга кишида ўз мақсадига эришиш учун керакли одамнигина эмас, балки тўлақонли шахсни кўра билиш зарур
Do'stlaringiz bilan baham: |