Нурматова Малика Комилжон Кизи Кадрлар менежменти фанидан


Иш юритишни ташкил этиш бўйича билимлар



Download 39,89 Kb.
bet4/4
Sana21.02.2022
Hajmi39,89 Kb.
#43734
1   2   3   4
Bog'liq
Малика

6. Иш юритишни ташкил этиш бўйича билимлар:
ходимларни қабул қилиш, бошқа жойга ўтказиш ва ишдан бўшатишга оидҳужжатларни расмийлаштириш, шахсий таркибни ҳисобга олиш бўйича билимлар;
ходимларнинг илгари ва ҳозирги фаолияти тўғрисида маълумотномаларни расмийлаштириш ва бериш қоидалари бўйича билимлар;
таътиллар бўйича ҳужжатларни юритиш, пенсия (нафақа) бериш ва мукофотлашга оид материалларни расмийлаштириш бўйича билимлар;
кадрлар иши бўйича белгиланган ҳисобот юритиш бўйича билимлар;
механизациялашган ҳисоб юритиш ва кадрларнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимидан фойдаланиш шароитида иш юритишни ташкил этиш, оргтехникалардан фойдаланиш бўйича билимлар;
ходимлар билан ишлаш чоғида иш юритишни ташкил этиш ва электрон-ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш асослари бўйича билимлар.

3. Корхонада кадрлар билан ишлаш тизимини бошқаришнинг энг муҳим воситаси ва хўжалик механизмининг энг асосий бўғини – режалаштириш ҳисобланади, айнан бунга ҳозирги кунда юқори талаблар қўйилмоқда. Кадрлар хизматини режалаштиришнинг назарий асоси ижтимоий-иқтисодий сиёсати масалалари бўйича ҳукумат қарорлари ҳамда кадрларни танлаб олиш, тайёрлаш ва улардан фойдаланиш соҳасида хўжалик фаолияти ва илмий тадқиқотлар натижалари ҳисобланади. Кадрлар билан ишлашнинг амалий асоси бирлашма, корхона ва ташкилот жамоаларининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш режаси ҳисобланади.


Кадрлар хизматини режалаштиришнинг асосий турлари қуйидагилар: узоқ муддатли, истиқболли ва жорий. Узоқ муддатли режалаштириш 10-15 ва ундан ортиқ йилларни, истиқболли – беш йиллик даврни, жорий – бир йилгача бўлган даврни қамраб олади. Узоқ муддатли режалаштириш одатда мақсадли комплекс дастурлар шаклида бўлади. “Кадрлар” комплекс дастури кадрлар билан ишлаш соҳасида қуйидаги асосий йўналишларда ишларни амалга оширишни кўзда тутади:
кадрлар хизматини режалаштииш ва ташкил этишни такомиллаштириш;
электрон-ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш асосида кадрлар менежментининг комплекс тизимини яратиш;
кадрларни тўплаш, тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимларини такомиллаштириш, уларнинг ижтимоий-демографик ва касбий-малакавий тузилмасини яхшилаш;
иш вақтининг йўқотилишини, кадрлар кўнимсизлигини доимий ҳолда пасайтириб бориш ва ходимларнинг меҳнат, турмуш ва дам олиш шароитларини яхшилаш асосида меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ва ишлаб чиқариш жамоаларини барқарорлаштириш;
ходимларнинг ижодий ташаббускорлигини ва меҳнат фаоллигини, уларнинг маданият даражасини ошириш, ишлаб чиқаришни бошқаришда демократик асосларни ривожлантириш.
“Кадрлар” мақсадли дастурини ишлаб чиқишда замонавий кадрлар сиёсатининг асосий қоидалари; меҳнат ресурслари баланси, уларнинг чекланганлиги ҳамда ходимларнинг ишдан бўшаб кетиши ва қайта тақсимланиши билан боғлиқ демографик оқимнинг хусусиятлари; ишлаб чиқаришда илмий-техник тараққиётининг муҳим тенденциялари; бошқаришни режалаштириш ва ташкил этишни такомиллаштиришга нисбатан тобора кучайиб кетаётган талаблар; олдинги даврларда кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш бўйича асосий йўналишларни амалга ошириш борасида тўпланган тажриба ҳисобга олинади. Мазкур дастурнинг мақсади – дастурдаги чораларни амалга ошириш, кадрлар қўнимсизлиги ва иш вақтининг йўқотилиш даражасини пасайтириш ҳамда замонавий ишлаб чиқаришни ривожлантириш талабларига мувофиқ ҳолда кадрлар тузилмасини яхшилаш ҳисобига ишлаб чиқариш бўлинмаларини барқарор малакали кадрлар билан таъминлаш, меҳнат унумдорлигини доимий оширишдан иборат.
Кадрлар билан ишлаш бўйича узоқ муддатли режалар асосида истиқболли ва жорий режалар ишлаб чиқилади, уларнинг барчаси ишлаб чиқаришда кадрлар хизматини режалаштиришнинг корхона, бирлашма, тармоқ кадрлар салоҳиятини шакллантиришнинг энг муҳим жараёнларини комплекс тарзда амалга оширишга имкон берадиган ягона тизимни ўзида намоён этади.
Кадрлар билан ишлаш бўйича 5 йиллик режаси учта асосий бўлимлардан таркиб топган бўлиб, улар қуйидагиларни экс эттиради:
♦ ишчи, раҳбар ва мутахассислар кадрларининг таркибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар (кадрларнинг сифат таркиби кўрсаткичлари; уларни янгилашни таҳлил қилиш ва истиқболли эҳтиёжларини ҳисоблаш; кадрларни тўплаш манбаларини аниқлаш; турли тоифадаги ходимларга нисбатан талабларни аниқлаш ва асосий касблари бўйича касбграммаларни (профессиограммаларни) ишлаб чиқиш; кадрларни баҳолаш ва номзодга қўйишга захира яратиш; ёш мутахассислар ва ёш ходимлар билан ишлаш; раҳбар кадрларни танлаб олиш ва номзодга қўйишда демократик асосларни ривожлантириш ва бошқалар);
♦ кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ягона узлуксиз таълим тизимини яратиш бўйича чора-тадбирлар (ходимларни умумтаълим ва касбий тайёргарлик кўрсаткичлари, уларни олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежларига ўқишга жалб қилиш; ходимларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, захирадаги ходимларни ўқитиш, ўқув-моддий базасини яратиш бўйича вазифалар; ишлаб чиқаришда доимо фаолият кўрсатаётган кадрлар малакасини узлуксиз ошириш шаклларини ривожлантириш);
♦ кадрларни тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар (тарбиявий ва маданий-оммавий ишлар; ходимлар турар жойларидаги ишлар; меҳнат интизомини мустаҳкамлаш; кадрларнинг кўнимсизлик даражасини камайтириш; устозлик қилиш ва бошқалар).
Жорий режа кадрлар билан ишлаш бўйича узоқ муддатли ва истиқболли режалар кўрсаткичларини аниқлаштиради ва бўлинмаларни керакли ходимлар билан таъминлаш, уларни жойлаштириш ва ўқитиш, уларнинг фаолиятини баҳолаш ва малакасини ошириш, иш вақти билан унумли фойдаланишни назорат қилиш ва кадрлар билан ишлаш бўйича режалаштирилган чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларни акс эттиради.
Ишлаб чиқаришда кадрлар хизмати бутун режалаштириш ва прогнозлаштириш тизими учун тамойиллар асосида режалаштирилади, ушбу тамойилларнинг асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:
иқтисодиёт ва сиёсатнинг бирдамлиги;
режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг илмий тавсифи, уларнинг узлуксизлиги;
ресурслар ва эҳтиёжлар ўртасидаги мувозанатнинг мавжудлиги;
режалаштиришга нисбатан тармоқ ва ҳудудий ёндошувларнинг уйғунлиги;
режаларни ишлаб чиқиш учун мажмуавий ва тизимли ёндошув.
Кадрлар хизматини режалаштириш тизими қуйидаги мажбурий кўрсаткичларни ўз ичига олади:
тоифа ва лавозимлар бўйича кадрлар сони;
бошқарув аппарати ходимларининг умумий ходимлар сонидаги улуши ҳамда уларни сақлаш учун харажатлар;
турли таълим муассасаларида ўқиши лозим бўлган ишчи, мутахассис ва раҳбарлар сони, шу жумладан, бошқарув кадрлар захирасини тайёрлаш тўғрисида маълумотлар;
кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида ўқиш ўринларининг сони, ўқиш ўринлари билан таъминланганлиги (ўқиш ўринларинингҳақиқий сони талаб этилаётган ўқиш ўринларига нисбати, фоизда);
турли тоифадаги ва касбий гуруҳларнинг кадрлар айланмаси, уларнинг кўнимсизлиги ва ўзгариб туриш даражаси;
меҳнат интизомининг бузилиши туфайли иш вақтини йўқотиш ва бошқалар.
Бу ишлаб чиқаришда кадрлар билан ишлаш бўйича барча муҳим бўғин, муаммо ва жараёнларни режалаштиришни комплекс қамраб олишга имкон беради.
Бунда кадрлар хизматини режалаштириш тизимида кадрларга бўлган эҳтиёжлар ва уларни қондириш манбаларининг режаларини ишлаб чиқиш етакчи ўрин эгаллайди.
Шундай қилиб, кадрлар хизматини режалаштириш юқори тоифали мутахассис ва малакали кадрларга жорий ва истиқболли эҳтиёжларни илмий асосланган ҳолда аниқлаш, ишлаб чиқаришда кадрлардан фойдаланиш, уларни тайёрлаш ва малакасини ошириш шакл ва турларининг самарадорлигини аниқлаш; раҳбар ходимлар ва мутахассисларни оптимал жойлаштириш, бошқа жойга ўтказиш ва номзодини қўйишни аниқлаш; корхона, ташкилот, тармоқлардаги кадрларни бошқаришда демократик асосларини ривожлантириш; меҳнат жамоаларда ташкилий-тарбиявий ишларини олиб боришни ўз ичига олади.
Ҳозирги кунда кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш бўйича асосий йўналишлардан бири кадрлар менежментининг автоматлаштирилган тизимининг кадрлар таъминоти тизимчаларини татбиқ этиш ҳисобланади. Ушбу тизимчаларнинг амал қилиши бўйича мавжуд тажриба шуни кўрсатдики, “Кадрлар” автоматлаштирилган бошқарув тизими ташкилот, идора ва алоҳида бўлинма миқёсида кадрларнинг ҳисобини юритиш, меҳнат ресурсларининг ҳаракати билан боғлиқ масалаларни ечишга имкон беради. Бундан ташқари, кадрларнинг миқдор ва сифат таркиби тўғрисида зарур ва ишончли маълумотни олиш имконияти пайдо бўлади. Бунда ҳисоб юритиш сезиларли даражада ошади, ҳисобот бериш муддатлари қисқаради, кадрларга оид маълумотлар ҳажми кенгаяди. Ушбу тизимча вазифалари ахборот-маълумот массивлари ва тегишли математик таъминот базасида ечилиши ишлаб чиқаришда кадрлар билан ишлашни оптимал тарзда режалаштириш ва ташкил этиш учун асос яратиб беради.
Кадрлар автоматлаштирилган бошқарув тизими шароитларида кадрлар хизматини режалаштириш тегишли нормативлар, услубий ҳисоб-китобларни яратиш, раҳбар ва мутахассисларнинг турли тоифадаги истиқболли моделларини ишлаб чиқиш ҳамда кадрнинг шахсиятига ва иш ўринга қўйилган талабларни, кадрларни танлаб олиш, тайёрлаш ва жойлаштириш шаклларини такомиллаштиришни талаб этади. Корхона ва ташкилотдаги кадрлар бўлими ходимларнинг бевосита иштирокида кадрлар бўйича киритилаётган чиқиш ахборотлар таркиби; кадрлар бўйича классификаторларни кодлаштириш таркиби ва тизими; кириш ва чиқиш ҳужжатларнинг таркиби ва шакли; ахборотларни йиғиш, рўйхатдан ўтказиш, узатиш ва олиш бўйича технологик чизмаси; ахборот массивларига рухсатсиз кира олишдан ҳимоялаш усуллари; ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун тизимни татбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Кадрлар бўйича автоматлаштирилган тизимни татбиқ этиш ва унинг фаолият кўрсатилиши кадрлар хизмати билан ишончли алоқа каналлари билан уланган ҳисоблаш марказларидан фойдаланишни назарда тутади.
Кадрларнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимларини ташкил этишда асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
кадрлар менежменти вазифаларини таъминлаш соҳасида кадрларга бўлган эҳтиёж, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, уларни ишлаб чиқариш бўлинмалари бўйича тақсимлашни режалаштириш;
раҳбар ходимлар ва мутахассисларни, юқори малакали ходимларни марказлашган ҳолда ҳисобини юритиш;
номзодликка қўйиш учун захирадаги даъвогарларни ўрганиш ва саралаб олиш;
ёш мутахассислар ва балоғатга етмаган кадрларни ҳамда уларнинг устозларини ҳисобини юритиш;
кадрлар таркиби, ҳаракати ва кўнимсизлик ҳисобини юритиш;
кадрлар билан ишлаш масалалари бўйича қарорларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш;
кадрлар бўйича статистик ҳисобот беришни шакллантириш каби етакчи операцияларнинг автоматизациялаш.
Электрон ҳисоблаш техникаси кадрлар билан ишлашни такомиллаштиришда янги имкониятларни очиб турганлиги билан бир вақтда бошқарув жараёнига юқори талабни қўяди. Бу, авваломбор, ҳужжатлар айланмаси ва ахборотларни ташкил этиш, уларни қайташ ишлаш бўйича ҳисоблаш ва мантиқий операцияларни расмий ҳолда изоҳлашга тааллуқлидир. Кадрлар тўғрисида ахборотларни қўллаш бўйича турли соҳаларни ўрганиш ҳозирги кунда қўлланилаётган ҳисоб маълумотлар (масалан, ходимлар фаолиятининг натижаларини баҳолашга оид маълумотлар ҳамда интизом, тиббий тавсифдаги маълумотлар ва бошқалар)га нисбатан ҳисоб маълумотларини кенгайтиришни талаб этади, бу эса корхона ва бутун тармоқ бўйича ҳар бир ходим тўғрисида энг тўлиқ ахборот беришни кўзда тутади. Кадрларнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимининг ахборот асосларини ишлаб чиқишда шу нарса ҳисобга олинадики, кадрлар тўғрисида ахборот кўп сонли манбалар (кадрлар бўлими, кадрларни тайёрлаш бўлими, меҳнат ва иш ҳақи бўлими, ижтимоий ривожлантириш бўлими, молия бўлими, тиббий-санитария бўлими ва бошқалар)дан келиб тушиши лозим.
Кадрларнинг автоматлаштирилган бошқарув тизими ва автоматлаштирилган иш ўрнини жорий этиш бўйича тўпланган тажрибалар шуни кўрсатдики, ахборот таъминотини ишлаб чиқиш қуйидаги тамойилларга асосланади:
ахборот асослари таркибининг бирдамлиги;
ахборотнинг бошқарув даражаси бўйича тизимлилиги ва мослилиги;
шахсий ахборот билан алмашиш шаклларини бирхиллаштириш ва тузилмалаштириш;
ахборотдан кўп марта фойдаланганда уни бир хил тарзда киритиш.
Download 39,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish