Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


ҲУҚУҚ ТИЗИМИ ВА ҚОНУНЧИЛИК ТИЗИМИ



Download 0,96 Mb.
bet85/129
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#26204
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н. Сайдуллаев Ш.-ДХН

76. ҲУҚУҚ ТИЗИМИ ВА ҚОНУНЧИЛИК ТИЗИМИ


Ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизими тушунчаларини ўзаро таққослаш асосида кўриб чиқиш заруратини қуйидаги ҳолатлар тақозо этади:
биринчидан, ҳуқуқ тизими ҳам, қонунчилик тизими ҳам битта феномен, яъни ҳуқуқни ифодалайди; бири ички, иккинчиси эса ташқи томондан;
иккинчидан, ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизими шакл ва мазмун жиҳатдан ўзаро боғлиқ;
учинчидан, ҳуқуқ тизими қонунчиликни тизимлаштиришда асос бўлиб хизмат қилади. Хусусан, қонунчиликни тизимлаштиришнинг олий шакли бўлмиш кодекслаштириш соҳавий асосларда амалга оширилади. Аксарият кўпчилик кодекслаштирилган ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқнинг муайян соҳаларига мувофиқ келади;
тўртинчидан, ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизими ҳар қандай демократик давлат ҳуқуқий тизимининг мазмун-моҳиятини ифода этади;
бешинчидан, ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизимининг ўзаро алоқадорлиги ижтимоий муносабатлар тизимини ҳуқуқий тартибга солишнинг янада сифатли ҳамда самарали амалга оширилишига имкон яратади.
Қонунчилик ҳуқуқни ифода этишнинг ташқи шакли сифатида тизимлаштирилиши лозим бўлган ҳодисадир. Тизимлаштириш қонунчиликдан фойдаланишни сезиларли даражада енгиллаштиради, аҳоли учун муайян қулайликлар яратади. Қонунчилик ҳужжатларини батартиблаштириш, бир тизимга келтириш ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Қонунчилик тизими ҳуқуқнинг ташқи ифодаси сифатида унинг ички тузилишини ифодаловчи ҳуқуқ тизими билан ўзаро боғлиқ. Бироқ уларнинг ўзаро таъсири доим ҳам тўғри баҳоланавермайди. Масалан, кўпчилик олимлар ҳуқуқнинг соҳаларга ажратилишини қонунчиликнинг тизимлаштирилиши даражасига боғлиқ ҳисобламайдилар ҳамда унинг объектив омиллар таъсирида амалга ошишини таъкидлайдилар. Ҳақиқатан ҳам, қонунчиликнинг тизимлаштирилиши ёки кодекслаштирилиши янги ҳуқуқ соҳасини яратмайди. Масалан, Ҳаво кодекси, Шаҳарсозлик кодексларининг мавжудлиги ҳали уларга мутаносиб ҳуқуқ соҳаларининг ҳам мавжудлигидан далолат бермайди. Ёки аксинча ҳуқуқнинг ҳамма соҳалари ҳам “ўз” кодексларига эга эмас.
Қонунчилик Ҳ.Т.Одилқориевнинг фикрича, икки хил маънода қўлланилади: 1) қонунчилик – бу давлат ҳокимияти органи томонидан қонунлар чиқаришга қаратилган ўз функциясини амалга ошириш усули. 2) қонунчилик – бу мамлакатда амал қилувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндиси1. Демак, ҳуқуқ нормаларини бирлаштирган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қонунчилик тизимини ташкил этади. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси мазмунига мувофиқ, қонунчиликнинг вертикал тизими қуйидаги тартибда жойлашган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси; Ўзбекистон Республикаси қонунлари; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари; Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳужжатлари; Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари.
Ҳуқуқ ва қонунчилик тизимлари ўзаро узвий боғлиқ тушунча ва ҳодисалар ҳисобланса-да, уларнинг ҳар бири муайян жиҳатларда ўз мустақиллигини сақлаб қолади. Бундай мустақиллик даражаси ҳар икки тушунчанинг белгиларини ўзаро таққослаш асосида аниқланади. Ҳар икки ҳодиса ҳам давлат ва ҳуқуқ назариясининг тадқиқот объекти эканлигини инобатга олсак, уларни ўрганишда кенг тарқалган усллардан бири қиёсий-ҳуқуқий методдан фойдаланиш аҳамиятга моликдир.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish