Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев



Download 0,96 Mb.
bet17/129
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#26204
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н. Сайдуллаев Ш.-ДХН

Технократик назария. Мазкур назария XX асрнинг 20-йилларида вужудга келган бўлиб, 60-70-йилларида анча кенг тарқалган. Унинг тарафдорлари сифатида Т. Веблен, Д. Барнхейм, Г.Саймон, Д.Белл ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Ушбу назария элита назариясига ўхшаб кетсада, у ўзида ижтимоий воқеликни муайян даражада ҳисобга олиши билан ажралиб туради.
Мазкур назарияга кўра, жамиятни мутахассис-бошқарувчилар, менеджерлар идора этишлари лозим. Чунки, айнан улар жамиятнинг ҳақиқий эҳтиёжларини, унинг энг мақбул ривожланиш йўлларини, бунинг учун зарур воситаларни аниқлашга қодирдирлар. Давлат ҳокимиятининг бундай ташкил этилиши бошқарувни илмий асосда олиб бориш имконини беради ҳамда жамиятнинг ўсиб борувчи ривожини таъминлайди.
Плюралистик демократия назарияси. Мазкур назария ХХ асрда юзага келган бўлиб, унинг намоёндалари сифатида Г.Ласки, М.Дюверже, Р.Дарендорф, Р.Даль ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Ушбу назария социал-демократларнинг ҳам, либералларнинг ҳам қарашларини ўзида ифодалайди. Унинг мазмунини ҳозирги жамиятда моҳият эътиборига кўра синфлар амалда йўқолиб кетган ва ҳокимият шу тариқа ўз синфий табиатидан халос бўлди, деган ғоя ташкил қилади. Бунда жамият – ёши, касб-кори, истиқомат жойи, манфаатлар доираси ва бошқа белгиларига кўра юзага келадиган кишилар ижтимоий бирлашмалари (страталар) йиғиндисидан иборат.
Умумий фаровонлик давлати” назарияси. Мазкур назария иккинчи жаҳон урушидан кейин вужудга келган бўлиб, унинг намоёндалари давлатнинг ижтимоий ҳаётга аралашмаслигига оид бўлган таълимотларга қарши чиққанлар. Ушбу назариянинг асосий ғоялари ХХ асрнинг 30-йилларида Д.Кейнс томонидан таърифлаб берилган. Кейинчалик Д.Мюрдал, В.Пигу, К.Боулдинг, В.Мунд ва бошқаларнинг асарларида ривожлантирилган.
Мазкур назариянинг бош ғояси шундан иборатки, давлат барча синфлардан устун тураркан, аҳолининг барча қатламлари манфаатларини ифодалайди ҳамда шу асосда умумфаровонликни таъминлайди. Ривожланган мамлакатларда аҳоли турмуш даражасининг юқори эканлиги ҳамда ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларда йирик давлат дастурларини амалга оширилиши ушбу назариянинг юзага келишига сабаб бўлган. Мазкур назария инсон манфаатларини давлат фаолиятининг асосига қўйиш билан ҳар бир шахс қадр-қимматига эътиборни жалб этади.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish