Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Ҳуқуқий рағбатлантиришнинг турларини қуйидаги мезонлар бўйича таснифлаш мумкин



Download 0,96 Mb.
bet115/129
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#26204
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н. Сайдуллаев Ш.-ДХН

Ҳуқуқий рағбатлантиришнинг турларини қуйидаги мезонлар бўйича таснифлаш мумкин:

  • тартибга солиш предметига кўра: маъмурий, меҳнат, жиноят-ижроий ва бошқалар;

  • юридик табиатига кўра: моддий-ҳуқуқий ва процессуал;

  • қўллаш субъектларига кўра: давлат ва нодавлат;

  • қўлланиш миқёсига кўра: умумдавлат, минтақавий, маҳаллий.

108. ҲУҚУҚИЙ ИМТИЁЗЛАР: ТУШУНЧАСИ, ХУСУСИЯТИ, ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ТУРЛАРИ


Ҳуқуқий имтиёз деганда, субъектга ўз манфаатларини тўлароқ қон­дириш имконини берувчи ва қўшимча, алоҳида ҳуқуқлар (афзал­ликлар) беришда ёки мажбуриятлардан озод қилишда ифодаланувчи субъект ҳолатини қонуний равишда енгиллаштириш тушунилади.
Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти механизмлари шаклланаётган шароитда давлат бошқарувида маъмурий усул­лар эмас, балки кўп жиҳатдан солиқлар тизимига асосланган иқти­содий усуллар устунлик қилади. Бундай шароитда имтиёзларнинг аҳамияти ортади. Зотан, аксарият имтиёзлар ҳаёт фаолиятининг турли жабҳалари, чунончи, хўжалик ва тадбиркорлик, молия ва иж­тимоий, илмий-техникавий ва демографик, маданий ва хайрия ва бошқа соҳалардаги солиқлар билан боғлиқ бўлади.
Имтиёзлар, энг аввало, ижтимоий чора ҳисобланади. Ҳозирги ижтимоий-иқтисодий вазиятда салбий ҳолатларга барҳам бериш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳолининг кўп сонли қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзлар тизими тубдан ўзгартириб борилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳуқуқий тизимида давлат қурилиши, маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни ривожлантириш ва бошқа вазифаларни ҳал қилиш учун имтиёзлардан тобора фаолроқ фойдаланилмоқда. Бу жиҳатлар сўнгги йилларда ҳуқуқий имтиёзларнинг мақоми анча ошганлигидан далолат беради. Дарҳақиқат, эндиликда имтиёзлар аҳоли муайян гуруҳларининг ҳолатини тенглаштирувчи юридик воситага, ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш усулига айланиб бормоқда.
Ҳуқуқий имтиёзлар учун қуйидаги белгилар муҳим ҳисобланади:
а) ҳуқуқий имтиёзлар субъектларнинг манфаатлари янада тўлароқ қондирилиши, улар ҳаёт шароитларининг енгиллаштирилиши билан тавсифланади;
б) ҳуқуқий имтиёзлар умумий қоидадан истисно тариқасида қўлланилади ва юридик табақалаштириш усули си­фатида амал қилади. Чунки имтиёзлар, авваламбор, шахс махсус ҳуқуқий мақомининг муҳим қисми, субъектнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини юридик йўсиндаги алоҳида имкониятлар билан тўлдириш механизмидир;
в) ҳуқуқий имтиёзлар ваколатли давлат органлари томонидан ҳуқуқий ҳужжатларда ҳуқуқ ижодкорлигининг демокра­тик принципларига мувофиқ белгилаб қўйилган истисно тариқаси­даги қоидалар сифатида амал қилади. Одатда, имтиёзлар ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари билан эмас, балки норматив ҳужжатлар билан белгилаб қўйилади.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish