Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Тизимли (систематик) усул



Download 0,96 Mb.
bet102/129
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#26204
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н. Сайдуллаев Ш.-ДХН

Тизимли (систематик) усул – бунда юридик норманинг мазмуни бошқа юридик нормалар билан солиштирилиб, унинг тегишли ҳуқуқ соҳаси нормалари тизимидаги ўрни ва аҳамияти аниқланади. Тизимли шарҳлаш ҳуқуқ нормалари ўртасидаги зиддиятларни аниқлашга ёрдам беради.
Муайян турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонунчилик ҳужжатларидаги бўшлиқларни аниқлашда уларни тизимли таҳлил этиш муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, ҳуқуқ тизимига бирлашган норматив ҳужжатлар бир-бирини тўлдириб, аниқлаштириб туради ва ижтимоий муносабатларни тўлиқроқ тартибга солинишини таъминлайди. Тизимли шарҳлашда тегишли қонун нормаси бошқа турдош нормалар билан таққосланади ва улар ўртасидаги зиддиятлар аниқланади. Бу усулдан қонун ҳужжатлари янги таҳрирда қабул қилинганда ёки бошқаси билан алмаштирилганда, эскисида назарда тутилган ва янгисида назарда тутилиши керак бўлган ҳолатлар эътибордан четда қолиб кетмаганлигини аниқлашда фойдаланиш мумкин.
Агар ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи норма бошқа ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола қилса, у ҳавола қилаётган норматив ҳужжатга мурожат қилиш лозим бўлади. Агар ҳавола қилинган норматив ҳужжат бўлмаса, бу ҳолда ўз ўзидан бўшлиқ мавжудлиги аниқланади. Ҳуқуқдаги бўшлиқнинг вужудга келишининг олдини олиш мақсадида қонун нормаси билан бир қаторда у ҳавола қилаётган нормалар ҳам қабул қилиниши лозим, акс ҳолда қонуннинг қўллаш жараёнида ҳуқуқдаги бўшлиқ вужудга келиши мумкин.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 64-соддаси 4-қисмида “Акциядорлар жамиятининг ҳуқуқий мавқеи ҳамда акциядорларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ушбу Кодекс (бу ерда, Фуқаролик кодекси) ва бошқа қонунлар билан белгиланади”1, дейилган. Бу ерда кўриб турганимиздек бошқа қонунлар деганда қонуншунос қандай қонунлар эканлигини назарда тутмаган. Албатта, қонунларда бундай ҳолатларнинг киритиб қўйилиши тартибга солинувчи объект доирасининг кенглиги ва битта қонун нормаси билан тартибга солиб бўлмаслигида ифодаланади. Шунингдек, қонунда киритиб қўйилган “бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади”, деган жумла шундай ҳолат белгиланган қонундан ҳам аввал ҳам кейин қабул қилинадиган қонунларни назарда тутади.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish