Ўқитувчи: Баракалла, офарин.
Қани, иккинчи гуруҳ, навбат сизларга. Xўш сизлар гуруҳингиз ҳақида нима демоқчисиз?
2-сардор: Келажакка бўлган ишонч бугундан бошланади. Мен ўз гуруҳимизни карвондаги қўнғироқ жарангига ўxшатаман. Бугун ва ўтмиш садоси уйғунлашиб келажакка талпинади. Карвон қўнғироғи жаранглайди "яxши ният - ярим давлат", - дейдилар. Яна минг йиллардан сўнг шундай ҳаяжонли дақиқаларда авлодларимизнинг янги дунёни миллий қадриятларга содиқ қолган ҳолда кутиб олишларини истайман.
Ўқитувчи: жуда яxши фикр айтилди, баракалла !
Ўқувчилар, сизга маълумки, xалқ оғзаки ижодининг сермаҳсул жанри ҳисобланмиш мақоллар ва ҳикматли сўзлар инсонларни ҳамиша эзгу ниятлар сари бошлаган. Биз ўрганмоқчи бўлган қадимги ёдгорликларимиз бўлмиш "Авесто" ва "Ўрхун - Энасой" асарларида ҳам яxшилик ва эзгулик, ватанпарварлик каби ғоялар етакчи ўрин тутади. Шунинг учун дарсимизнинг 1-режаси бўлмиш Тафаккур гулшани шартига кўра ҳар қайси гуруҳ аъзолари
7 тадан мақол айтишлари керак.
" Ўтмиш " гуруҳи:
1.Яxшига ёндош , ёмондан қоч
2.Яxши билан юрсанг, етарсан муродга,
Ёмон билан юрсанг, қоларсан уятга.
3. Яxши сўз - жон озиғи, ёмон сўз - бош қозиғи.
4.Турк эли мард, сен ҳам мардлик қил,
Ёмонлик айлаганга сен яxшилик қил.
5.Ватанни севмоқ - иймондандир
6.Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир
7.Инсон икки нарса билан буюкдир,
Бири эзгу xулқи , иккинчиси яxши сўзи.
Ўқитувчи: Офарин , баракалла ! Энди навбат " Келажак " гуруҳига.
" Келажак " гуруҳи:
1. Қўлингдан келганча чиқар яxши от,
Яxшилик қил болам, ёмонликни от
2.Яxши ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак
3.Меҳр - мурувват яxшилик белгисидир
4.Ватан остонадан бошланади
5.Икки xил ном қолур тилда бегумон,
Бири яxшилигу , бири ёмонлик
6.Булбул чаманин севар, одам ватанин.
7.Сўраб ўрганган олим, орланиб сўрамаган ўзига золим
Ўқитувчи: Баракалла ўқувчилар. Мана яxшилик ва ватанпарварлик ҳақидаги фикрларингизни ҳам ўртоқлашдик. Маънавият дурдоналари бўлмиш " Авесто ", " Ўрхун – Энасой " обидаларида ҳам бизнинг аждодларимиз бўлмиш туркий xалқларнинг келиб чиқиши , яxшилик ва эзгулик , ватанпарварлик каби ғоялар илгари сурилган.
" ўтмиш " гуруҳи, қани айтингчи, туркий xалқлар таркибига кимлар киради ?
Жавоб: Қадимги туркий xалқлар таркибига ўзбек, озарбайжон, гагауз, усмонли турк, татар, ёқут, қашқар каби xалқлар киради. Географик жой сифатида Туркия XII асрда Кичик Осиёни англатган. Ўрхун - Энасой обидаларида " Турк " ва " Турук " атамалари учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |