автомобиль йўлини техник кўрикдан ўтказиш – мавсумий равишда ўтказилади (баҳорги ва кузги даврлар), унинг натижалари бўйича ҳаракат хавфсизлигини ташкил қилиш, автойўлнинг транспорт-эксплуатация сифатларини кўтариш ва унинг геометрик элементлари ҳамда йўл иншоотларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларнинг тўлиқ рўйхати ишлаб чиқилади.
3. АЙДК Давлат кадастрлари ягона тизимининг (ДКЯТ) таркибий қисми ҳисобланади ва автомобиль йўллари объектлари, уларнинг географик жойлашуви, ҳуқуқий ҳамда хўжалик мақоми, техник тавсифлари, технологик параметрлари ва иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган аниқ ахборот тизимини ўзида ифодалайди.
4. АЙДК автомобиль йўллари объектларининг ҳолатини ҳисобга олиш ва баҳолаш, уларнинг муҳофаза қилинишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадларида юритилади.
5. АЙДК давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни автомобиль йўллари объектлари тўғрисидаги аниқ кадастр ахбороти билан таъминлаш учун мўлжалланган.
6. АЙДКни юритишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари объектларини тўла қамраб олиш;
фазовий координаталарнинг ягона тизимини ва ягона топографик асосни қўллаш;
автомобиль йўлларининг барча объектлари бўйича кадастр ахборотини шакллантириш услубиётининг ягоналиги
кадастр ахборотининг аниқлиги, равшанлиги ва ҳужжатлилиги;
кадастр ахборотининг ҳамма учун очиқлиги.
7. АЙДКни юритиш автомобиль йўллари объектларини инвентаризациялаш, паспортлаш, ҳисобга олиш, баҳолаш ишларини ўтказиш билан таъминланади ва давлат ер кадастри ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ахборотидан мажбурий фойдаланишни назарда тутади.
8. Автомобиль йўллари объектларига тегишли ер участкаларига, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг ваколатли органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
9. Автомобиль йўллари объектларига тегишли бўлган, ер участкалари тўғрисидаги давлат ер кадастридан АЙДКга бериладиган кадастр ахборотида ерларнинг мақсадли фойдаланиш бўйича структураси, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (шу жумладан ердан фойдаланишда сервитутларда белгиланган мавжуд чеклашлар ва тақиқлар тўғрисидаги), ерларнинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
10. Бино ва иншоотлар давлат кадастридан АЙДКга берилаётган автомобиль йўллари объектларига тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотида улардан мақсадли фойдаланиш, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
11. АЙДКни юритиш қоғоз ва/ёки электрон воситаларда амалга оширилади.
12. Автомобиль йўллари объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахбороти ДКЯТга белгиланган тартибда берилади.
Автомобиль йўллари бўйича кадастр ахборотининг ҳажми, тузилмаси ва ДКЯТга тақдим қилиш шакли “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси билан келишувдан ўтказилади.
13. АЙДКни яратиш ва юритиш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига, шунингдек қонунда тақиқланмаган бошқа манбалардан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |