Норин-Сирдарё ирригация тизимлари хавза бошкармаси кошидаги Насос станциялари, энергетика ва алока бошкармасининг 2008 йилги



Download 48 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi48 Kb.
#267751
Bog'liq
2. Умумий маълумотлар


Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг 2019 йилги фаолияти хакида
М А Ъ Л У М О Т
“Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бўйича 170 та насос станциялар, 923 дона суғориш, 1218 дона зах қочириш қудуқлари ишлатилмоқда.
Энергетика ва алоқа объектларида 955 та 110/35/10/6 кВ подстанция, 1049 дона 110/35/10/6 кВ трансформатор, 397,7 км электр узатиш тармоқлари, 3 та АТС ва 10,3 км алоқа тармоқлари мавжуд. Йил давомида насос станциялар ёрдамида 1 313,7 млн м3 сув чиқарилиб, 215,6785 млн. кВт/соат электроэнергия сарфланди. Суғориш қудуқлари белгиланган режага асосан ишлатилиб 429 млн. м3 сув чиқарилди шу билан бирга 99.97 млн. кВт/соат ва зах қочириш қудуқлари белгиланган режага асосан ишлатилиб 436.6 млн. м3 сув чиқарилди шу билан бирга 73.13 млн. кВт/соат электроэнергия сарфланди. Электроэнергиядан тежамкорлик билан фойдаланиш учун йил бошида барча туман бўлимлари ва насос станцияларига ундан фойдаланиш режаси етказилди, шу билан бирга насос агрегатлари иш режими тасдиқланиб, шу режим асосида ишлаш назорат қилиб борилди. Бошқарма бўйича 81 дона подстанция 81 дона трансформатор, 9,5 км электр узатиш тармоқлари таъмирланди. АТС, алоқа рациялари ва радиотелефонлар хам режага асосан созланди ва таъмирдан чиқарилди.
Насос агрегатларини режага асосан ишлашини таъминлаш учун уларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш, керакли эхтиёт қисмлар билан таъминлаш йўлга қўйилди насос станцияларда 545 та насос агрегатлари 2141 та тик қудуқларни электр жихозлари созланиб синовдан ўтказилди. Йил давомида 276 та насос агрегати тўлиқ ва 86 та насос агрегати жорий таъмирланди.
Насос станцияларни ишлатувчи навбатчи механик, электрикларнинг малакасини ошириш, уларни хавфсизлик қоидаларига риоя қилиб ишлашга ўргатиш учун йил бошида махсус дастурлар тузилиб, улар билан техник ўқувлар, бахтсиз ходисаларга қарши машғулотлар ўтказилди.
Тик қудуқларни ишлатиш бўйича хам созлаш, таъмирлаш ишлари режага асосан бажарилди. Жумладан 230 та ботирма насос тўлиқ, 285 та ботирма насос жорий таъмирланди. Сотиб олинган 127 та янги ботирма насослар тик қудуқларга ўрнатилди. Аксарият Насос станцияларда насос агрегатлари ва бошқа жихозларни узоқ йиллар давомида ишлатилиб келиниши қайта-қайта таъмирланиши натижасида ўзининг дастлабки иш фаолиятини йўқотган. Ундан ташқари насос станциясида 120 км хар хил диаметрдаги темир қувирлари ва 50 дона машина залларининг томлари хозирги кунда таъмирталаб аҳволга келиб қолди.
Юқорида кўрсатилган муаммоларни хал қилиш учун Давлатимиз томонидан чора-тадбирлар асосида янгилаш ишлари олиб бориляпти. Жумладан Осиё таррақиёт банки маблағлари хисобидан Фарғона ва Зарафшон водийлари сув таъминотини яхшилаш лойхаси асосида Бешариқ туманида жойлашган “Бешариқ” насос станцияси Данғара туманида жойлашган “Данғара”, “Фурқат-1” насос станцияларида реконструкция ишлари бажарилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 майдаги №-1958 сонли “2013-2017 йилларда суғориладиган ерларни мелиоратив холатини яхшилаш ва сувдан самарали фойдаланиш бўйича тузилган чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига биноан тузилган дастурлар асосида Қува туманида жойлашган “Қува-1” насос станцияси, “Шарқий Арсиф” насос станцияси ва Боғдод туманида жойлашган “Боғдод” насос станцияси реконструкция режасига киритилиб, реконструкция ишлари бажарилди. Олиб борилган реконструкция ишлари натижасида, насос станцияларни дастлабки сув чиқариш қобилияти тикланиб, экин майдонларига сувни тўлиқ, ўз вақтида кафолатли етказиб бериш билан бирга сарфланадиган электр-энергияси сезиларли даражада тежашга эришилди.
2020-2024 йиллар давомида қолган насос станцияларни техник холатини яхшилаш, иш самарадорлигини ошириш, электр энергияси сарфини камайтириш ишларини амалга ошириш учун қуйидагилар бажарилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ 3282 сонли "Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш ФАЗА-2" лойихасини амалга ошириш тўғрисида” ги қарори асосида Фарғона тумани, Қувасой шахри худудида 138 дона тик қудуқ қуриш, 1 дона насос станция қуриш, 1 дона насос станциясини реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, хозирда қурилиш ишлари бошланиш арафасида турибди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486 ва 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563 сонли қарорлари билан Сув хўжалиги вазирлиги тизимида 299-та насос станциясини модернизация қилиш лойихалари доирасида " Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 107-та насос станциясини модернизация қилиш лойихаси" га Фарғона вилоятида 37 та насос станция, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 25 декабрдаги № 1042-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 235 та насос станцияларини босқичма-босқич модернизация қилиш лойихалари доирасида, Фарғона вилоятида
16 та насос станцияси модернизация қилиш режасига киритилган бўлиб, хозирги кунда лойиха ташкилотлари томонидан лойиха хужжатлари тайёрланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги
"2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий сохада энергия самарадорлигини ошириш чора тадбирлари Дастури тўғрисида"ги
ПҚ-3012-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида
“Сирдарё-Сўх” ИТҲБ қошидаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасида 2017-2021 йиллар давомида насос агрегатларни алмаштириш режаси асосида, 2019 йилда манавий эскирган ва хизмат муддатини ўтаб бўлган 55 та электродвигателлар ва 36 та насос агрегатлари янгисига алмаштирилди. Бунинг натижасида
0,208 млн.кВт/соат электр энергия иқтисод қилишга эришилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
31 декабрдаги ЭДО-06-40-8-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида йил давомида Қуёш батареяси ўрантиш бўйича режада
42 дона, амалда 42 дона, конденсатор қурилмаси ўрнатиш режада
6 дона, амалда 6 дона, частота қурилмасини ўрнатиш режада 3 дона, амалда 3 дона ўрнатилди. Натижада жами 0,118 млн.кВт/соат электр энергиядан иқтисод қилишга эришилган.
2019 йилда бошқарма бўйича электр энергиясини иқтисод қилиш юзасидан хар иккала қарорни бажарилишини таъминлаш орқали жами
0,325 млн.кВт/соат электр энергияни иқтисод қилишга эришилди.
Download 48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish