Норасмий таржима


III. Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари



Download 1,54 Mb.
bet4/8
Sana06.07.2022
Hajmi1,54 Mb.
#744554
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ПҚ-3665 12.04.2018

III. Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари

Тоифадан ташқари божхона постлари

106.

Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари

*

Божхона постларининг умумий штат бирлиги сони

2 983

* штатлар сони божхона органларининг умумий штат бирлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан белгиланади.
(6 — 7 иловалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига
8-ИЛОВА
Тугатилаётган божхона постларининг
РЎЙХАТИ

Т/р

Божхона постларининг номи

Штат бирлиги

Бухоро вилояти

1.

«Бухоро пахта терминали» ТИФ божхона пости

7

Қашқадарё вилояти

2.

«Қашқадарё» ТИФ божхона пости

7

Навоий вилояти

3.

«Навоий азот» ТИФ божхона пости

7

«Навоий логистика» ТИФ божхона пости

9

4.

«Учқудуқ» ТИФ божхона пости

7

Самарқанд вилояти

5.

«Каттақўрғон» ТИФ божхона пости

6

Сурхондарё вилояти

6.

«Ғалаба» темир йўл чегара божхона пости

39

Тошкент шаҳри

7.

«Файзиобод» ТИФ божхона пости

9

«Энергия» ТИФ божхона пости

2

«Тошкент-АЭРО» ИБК

8.

«Тузель» ТИФ божхона пости

7

9.

«Учиш майдони» чегара божхона пости

34

Хоразм вилояти

10.

«Урганч» темир йўл чегара божхона пости

9

Жами

143

* Бўшаётган штат бирликлари иш ҳажми кўп бўлган бошқа постларга берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларига (кейинги матнларда — божхона органлари) хизматга қабул қилиш ва ўташ тартибини белгилайди.
2. Божхона органларида хизматни ўташ қуйидаги тартибларни ўз ичига олади:
хизматга қабул қилиш;
махсус унвонлар бериш, пасайтириш ва улардан маҳрум этиш;
лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш ва ротация;
ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
ходимларни бошқа давлат органларига сафарбар этиш;
аттестациядан ўтказиш;
таътиллар бериш;
ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоялаш;
хизматни ўташ режимини таъминлаш;
хизмат муддатини узайтириш, хизматдан бўшатиш ва хизматга тиклаш.
2-боб. Божхона органлари хизматига қабул қилиш
3. Хизматга муносиб номзодларни танлаб олиш мақсадида божхона органлари таълим муассасаларида тушунтириш ишларини олиб борадилар. Қабул ва бўш лавозимлар тўғрисида эълонлар оммавий ахборот воситаларида ёритилади.
4. Хизматга ихтиёрий равишда, танлов асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ёши ўн еттидан кам бўмаган ва ўттиздан ошмаган, олий, ўрта махсус ва ўрта маълумотга эга, ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир — бўйи 165 смдан кам бўлмаган эркаклар, 160 смдан паст бўлмаган аёллар қабул қилинадилар.
Зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги матнларда — ДБҚ) раиси томонидан белгиланган божхона органларининг махсус тузилмаларига ёши ўттиздан ошган, хизматда бўлишнинг чекланган ёшига етганида пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар хизматга қабул қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
4-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
5. Божхона органларига муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақириқ резервида ёхуд олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган эркаклар қабул қилинадилар.
6. Истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори, фармойиши ҳамда розилиги ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд ДБҚ раиси буйруғи билан бошқа давлат органи ва ташкилотларидан ходимлар ушбу Низомнинг 4-ва 5-бандларида белгиланган талабларни инобатга олмаган ҳолда хизматга қабул қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Хизматга кириш истагини билдирган шахс (кейинги ўринларда — номзод) ўзининг доимий яшаш манзили бўйича рўйхатга олинган жойидаги божхона органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
хизматга қабул қилиш тўғрисида ариза;
анкета-маълумот;
ўқиш, иш (номзод ўқиса ёки ишласа) жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома;
ҳарбий гувоҳнома нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);
доимий яшаш манзили бўйича рўйхатга олинган манзилдаги соғлиқни сақлаш муассасасидан саломатлиги ҳолати тўғрисида белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома (бўйи ўлчовини кўрсатган ҳолда).
Хизмат хусусиятидан келиб чиқиб, ҳамда айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида, номзод ёки мутасадди ташкилотлардан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар олиниши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
8. Хизматга қабул қилиш танлов асосида божхона органлари томонидан ўтказиладиган дастлабки ва якуний саралаш асосида амалга оширилади. Саралашни амалга ошириш мақсадида, божхона органларида қабул комиссиялари ташкил этилади.
9. Дастлабки саралаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
бирламчи суҳбат;
жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
махсус текшириш. Номзод ва уларнинг яқин қариндошлари ички ишлар органлари Ахборот марказлари ҳисоби бўйича текширилади;
тиббий шаҳодатлаш. Номзодларга хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш бўйича ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссияларига йўлланма берилади.
10. Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, хизматни ўташга тўсқинлик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, шунингдек содир этган жинояти учун муқаддам судланган, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугалланган ёки олиб ташланган ва амнистия акти қўлланилгандан қатъи назар, бундай фуқаролар хизматга қабул қилиниши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
10-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
11. Якуний саралаш номзод билан якка тартибдаги суҳбат шаклида ўтказилиб, суҳбат давомида унинг ақлий салоҳияти, хизматни ўташга руҳан тайёрлиги баҳоланади.
12. Номзод хизматга қабул қилиш талабларига жавоб бермаса, мутасадди раҳбар томонидан уни хизматга қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан қарор қабул қилинади ва бу ҳақида номзодга ёзма равишда маълум қилинади.
13. Якуний саралашдан муваффақиятли ўтган, номзодлар хизматни ўташга касбий лаёқатлилиги тўғрисида қабул комиссиясининг хулосаси асосида ДБҚ раиси буйруғи билан мавжуд бўш лавозимларни инобатга олган ҳолда лавозимга тайинланадилар.
14. Божхона органларидаги лавозимлар қуйидагича жамланади:
офицерлар таркиби — Олий ҳарбий божхона институти битирувчилари (кейинги матнларда — ОҲБИ) ва олий маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан;
LexUZ шарҳи
14-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
сержантлар таркиби — ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг захирадаги офицерларини божхона органларининг сержантлар таркиби лавозимларига тайинлашга йўл қўйилмайди.
15. Тор доирадаги мутахассисликка эга бўлган номзодлар ДБҚ раиси томонидан белгиланган тартиб ва рўйхатга мувофиқ танловдан ўтмасдан хизматга қабул қилиниши мумкин.
16. Номзодларга махсус талаблар қўйиладиган тузилма ва лавозимлар, божхона органларида лавозимга тайинлаш учун зарур таълим ва мутахассислик йўналишлари рўйхати, шунингдек танловни ўтказиш тартиби ва услуби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
17. ОҲБИга абитуриентларни саралаш ва қабул қилиш ҳамда ўқишни ташкил этиш тартиби қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
18. Хизматга биринчи марта қабул қилинган фуқаролар қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:
«Мен, (фамилияси, исми, отасининг исми), Ўзбекистон Республикаси божхона органи ходими ваколатларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонун ҳужжатларига оғишмай амал қилишга, унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга, ўзимнинг мансаб вазифаларимни виждонан бажаришга қасамёд қиламан”.
19. Ходимнинг дастлабки синов муддати уч ойни ташкил этади. Синов муддати даврида ходимга мураббий бириктирилади.
Қасамёд қабул қилиш, дастлабки синов муддатини ўташ ва мураббий бириктириш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
20. Божхона органлари ходимлари ДБҚ раиси буйруғи билан, мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда, Қуролли Кучлар, Давлат хавфсизлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий қўшинлари ва органларига, Миллий гвардияга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилган ҳарбий тузилмаларга, шунингдек ички ишлар органларига ёки тескари тарзда, ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ учун ёки хизматни давом эттириш учун ўтказилишлари мумкин.
LexUZ шарҳи
20-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
21. Чақирилувчи ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари хизматига қабул қилинган, ҳарбий хизматга мажбур бўлган фуқаролари ҳарбий ҳисобдан чиқарилиб, ДБҚ махсус ҳисобига қўйиладилар. Хизматдан бўшатилган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ҳарбий ҳисобга қўйиладилар.
LexUZ шарҳи
21-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
22. Божхона органлари ходимларига қонунчиликда ўрнатилган тартибда белгиланган шаклдаги хизмат гувоҳномалари берилади.
3-боб. Махсус унвонларни бериш, пасайтириш ва улардан маҳрум қилиш
23. Махсус унвон ходимнинг хизмат мажбуриятларига муносабати, ўтаган хизмат йиллари ва эгаллаган лавозимини инобатга олган ҳолда якка тартибда берилади.
24. Ходимларга қуйидаги махсус унвонлар берилади:
сержантлар таркиби — божхона хизмати кичик сержанти, божхона хизмати сержанти, божхона хизмати катта сержанти;
офицерлар таркиби:
кичик офицерлар таркиби — божхона хизмати лейтенанти, божхона хизмати катта лейтенанти, божхона хизмати капитани;
катта офицерлар таркиби — божхона хизмати майори, божхона хизмати подполковниги, божхона хизмати полковниги;
генераллар таркиби — божхона хизмати генерал-майори, божхона хизмати генерал-лейтенанти, божхона хизмати генерал-полковниги.
LexUZ шарҳи
241-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан киритилган. Рус тили матнига қаранг.
25. Божхона органлари офицерлар таркиби лавозимларига қабул қилинган номзодларга уларни лавозимга тайинлаш билан бир вақтда «катта сержант» махсус унвони берилади, бу унвонда улар дастлабки синов муддати тугаб, офицерлик унвони берилгунига қадар хизматни ўтайдилар.
Божхона органларининг сержантлар таркиби лавозимларига қабул қилинган номзодларга уларни лавозимга тайинлаш билан бир вақтда «кичик сержант» махсус унвони берилади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасидаги офицерлар ҳисобланувчи ва божхона органлари офицерлар таркиби лавозимларига қабул қилинган номзодларга мавжуд ҳарбий унвонига тенг даражадаги махсус унвон берилади.
26. Божхона органларининг катта офицерлик унвонларигача бўлган унвонлар, шу жумладан катта офицерлик унвонлари ҳам, ДБҚ раиси буйруғи билан берилади.
27. Айрим ҳолларда, илмий даражаси ёки фаолиятнинг тор ихтисослик турлари бўйича кўп йиллик стажи ва иш (хизмат) тажрибасига эга бўлган фуқароларга офицерлар таркиби лавозимларига тайинлаш вақтида биринчи унвон сифатида майор махсус унвонигача бўлган унвонлар, шу жумладан майор махсус унвони ҳам, берилиши мумкин.
28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори, фармойиши асосида ёки розилиги билан генераллар таркиби лавозимларига хизматга юборилган, махсус, ҳарбий ва бошқа унвони бўлмаган шахсларга белгиланган тартибда полковник махсус унвонигача бўлган, шу жумладан полковник унвони ҳам, махсус унвон берилиши мумкин.
29. «Лейтенант» махсус унвони қуйидагиларга берилади:
божхона органлари офицерлар таркиби лавозимларига қабул қилиниб, синов муддатини муваффақиятли ўтаган шахсларга;
божхона органларининг сержантлар таркибидан офицерлик таркиби лавозимларига тайинланганларга;
ОҲБИ битирувчиларига.
Биринчи офицерлик унвони берилган ходимларга шахсий рақамли жетон тақдим этилади.
30. Генераллар таркибининг махсус унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
31. Махсус унвонда хизматни ўташ муддатлари қуйидагича белгиланади:
«кичик сержант» — икки йил;
«сержант» — икки йил;
«катта сержант» — муддатсиз;
«лейтенант» — икки йил;
«катта лейтенант» — икки йил;
«капитан» — уч йил;
«майор» — тўрт йил;
«подполковник» — беш йил.
«Полковник» ва ундан юқори махсус унвонларда хизмат қилиш муддатлари белгиланмайди.
32. Навбатдаги махсус унвонлар белгиланган хизмат муддатини ўтаган ходимларга, улар эгаллаб турган лавозимининг унвон поғонасига мувофиқ берилади.
33. Навбатдаги махсус унвонни четлаб ўтиб, махсус унвонлар берилишига йўл қўйилмайди.
34. Ходим юқорироқ даражадаги унвон белгиланган лавозимга ўтказилганда, мавжуд унвонида бўлиш муддати ўтган бўлса, лавозимига қачон тайинланганидан қатъи назар, навбатдаги махсус унвон бериш учун тақдим этилади.
35. Махсус унвонда хизмат ўташ муддати календарь ҳисобда махсус унвон бериш ҳақида буйруқ чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади, ушбу Низомнинг 45-бандида белгиланган тартибда берилган махсус унвонлар бундан мустасно.
Ходимнинг махсус унвони пасайтирилган тақдирда, унинг аввалги унвони қайта тиклангунига қадар ўтаган хизмат даври навбатдаги унвон бериш учун хизмат муддатига қўшилмайди.
36. Хизмат мажбуриятларини намунали даражада бажараётган, хизмат бурчини адо этишда қаҳрамонлик, жасорат ва фидойилик кўрсатган ходимларга божхона органлари офицерлар таркибининг махсус унвонини муддатидан олдин ёки эгаллаб турган лавозими билан кўзда тутилгандан бир поғона юқори навбатдаги махсус унвон бериш тарзида рағбатлантириш уларнинг божхона органларидаги умумий хизмат даврида фақат бир маротаба қўлланилиши мумкин.
Бир вақтнинг ўзида муддатидан аввал ҳамда лавозими билан кўзда тутилганидан бир поғона юқори навбатдаги махсус унвон беришга йўл қўйилмайди.
37. ДБҚ раиси муддатидан олдин навбатдаги махсус унвонларни қуйидагиларга беришга ҳақли:
эгаллаб турган махсус унвонида бўлишнинг белгиланган муддатларидан қатъи назар хизмат бурчини бажаришда жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатганлик учун;
эгаллаб турган махсус унвонида бўлишнинг белгиланган муддатининг учдан икки қисми ўтгандан кейин хизмат вазифаларини намунали бажарганлик ва ишдаги юқори кўрсаткичлар учун.
38. Эгаллаб турган лавозими билан кўзда тутилганидан бир поғона юқори навбатдаги махсус унвон қуйидагиларга берилади (генераллар таркиби махсус унвонлари бундан мустасно):
илмий даража ёки илмий унвонга эга божхона органлари офицерлар таркиби ходимларига – мавжуд унвонда хизматни ўташ муддати тугаганидан сўнг;
божхона органлари офицерлар таркиби лавозимларидаги ходимларга – хизмат фаолиятидаги юқори кўрсаткичлари учун махсус унвонига эга бўлганда мавжуд унвонда хизматни ўташ муддатининг камида бир ярим бараварини ўтганидан сўнг.
39. Пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат йилини ҳамда навбатдаги махсус унвон учун белгиланган муддатини ўтаган, эгаллаб турган лавозими билан белгиланган унвон поғонаси «капитан» бўлган, ишда ижобий тавсифланадиган божхона органларининг офицерлар таркибидаги ходимларига хизматдан бўшатиш билан бир вақтда «майор» махсус унвони берилиши мумкин.
40. Ходимларга навбатдаги махсус унвон берилиши қуйидаги ҳолларда кечиктирилади:
ходим ДБҚ ихтиёрида бўлганда;
ходимда амалдаги интизомий жазоси мавжуд бўлганда;
ходим аттестациядан шартли равишда ўтганида;
ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилганда;
интизомий жазо тариқасида эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва бошқа лавозимга ўтказилган тақдирда — лавозимидан озод этилган кундан бошлаб бир йил давомида.
41. Навбатдаги махсус унвоннинг асоссиз равишда кечиктирилишига йўл қўйган бошлиқлар ва ходимлар белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортилади.
42. Божхона органларининг офицерлар таркиби ходимларига интизомий жазо тариқасида махсус унвонларини бир поғона пасайтириш қўлланилиши мумкин. Бунда пасайтириш «лейтенант» махсус унвонигача бўлиши мумкин.
Махсус унвонни пасайтириш тариқасидаги интизомий жазони тайинлаш фақат ДБҚ раиси томонидан амалга оширилади.
Божхона органлари ходимининг аввалги унвони тикланган ва унга навбатдаги унвон берилганга қадар махсус унвонни такроран пасайтиришга йўл қўйилмайди.
Махсус унвони пасайтирилган ходимнинг аввалги унвони, эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, унвони пасайтирилганидан кейин бир йил ўтгач ДБҚ раиси томонидан тикланиши мумкин.
Генераллар таркиби ходимларининг махсус унвонларини пасайтириш ва тиклаш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
43. Махсус унвони пасайтирилган ва сўнгра тикланган ходимнинг махсус унвондаги хизмат муддати, унвони пасайтирилгунига қадар ўтаган хизмати билан қўшиб ҳисобланади.
44. Махсус унвондан суд ҳукмига асосан маҳрум этиш ДБҚ раиси буйруғи билан амалга оширилади. Унвонни тиклаш ҳақида суднинг қарори қабул қилинганида махсус унвонни тиклаш ДБҚ раиси буйруғи билан амалга оширалади.
45. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки махсус унвон ва мартаба даражаси бўлиши назарда тутилган бошқа органлардан хизматга ўтказилган шахсларнинг махсус унвонлари, эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, ДБҚ раиси томонидан ушбу Низом иловасига мувофиқ берилади.
Ушбу тартиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки махсус унвонлар бўлиши назарда тутилган бошқа органларга ўтказилган ходимларга ҳам қўлланилади.
Ходимларга ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган тартибда навбатдаги махсус унвон беришда уларнинг аввалги иш жойидаги унвонда хизматни ўтаган даври ҳисобга олинади.
46. Ушбу Низомнинг 28 ва 45-бандларига мувофиқ махсус унвонлар берилган ходимларга хизмат йиллари учун фоизли устама белгилашда уларнинг илгариги иш жойидаги (фоизли устама тўлаш учун белгиланган) хизмат ёки меҳнат стажлари инобатга олинади ҳамда ушбу давр ходим божхона органларидан бўшатилган тақдирда унга пенсия тайинлашда умумий хизмат стажига қўшиб ҳисобланади.
47. Юқори ёки тенг лавозимга вазифасини бажарувчи этиб тайинланган ходимларга навбатдаги махсус унвонлар вазифа бажарувчи этиб тайинлангунга қадар эгаллаган лавозимининг унвон поғонаси бўйича берилади.
48. Ходимлар илгари эгаллаган лавозимларидаги штат жадвали бўйича ўзгаришлар (штатлар қисқариши, унвон поғонаси кўтарилиши ёки пасайтирилиши) лавозим вазифасини бажарувчи этиб тайинланганларидан ёки ўқишга кирганларидан сўнг инобатга олинмайди.
49. Махсус унвонлар бериш, уларни пасайтириш ва тиклашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда кўриб чиқиш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
4-боб. Лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш ва ротация
50. ДБҚ раиси мақомига кўра вазирга, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари — тегишинча вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига тенглаштирилган.
51. Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати номенклатурасига кирувчи лавозимлар рўйхати қонунчилик билан;
ДБҚ раиси, шунингдек ваколатга эга божхона органлари бошлиқлари номенклатурасига кирувчи лавозимлар рўйхати — ДБҚ раиси буйруғи билан тасдиқланади.
52. Ходимларни лавозимга тайинлашда қуйидаги қоидаларга риоя этилади:
а) ходимларни лавозимга тайинлаш уларнинг маълумоти, мутахассислиги ва амалий иш тажрибасига мувофиқ амалга оширилади;
б) бўш лавозим вазифасини бажаришнинг узлуксиз муддати олти ойдан, жамланган лавозимда эса тўрт ойдан ошмаслиги лозим;
в) ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида, ходим эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади ва икки ойгача бўлган муддатга, ДБҚ раиси рухсати билан эса икки ойдан ортиқ муддатга божхона органлари ихтиёрига олинади.
Божхона органлари ихтиёридаги ходимга икки ой давомида охирги лавозими бўйича пул таъминоти берилади; учинчи ойдан бошлаб эса махсус унвон бўйича оклади ва хизмат йиллари учун устама берилади. Божхона органлари ихтиёрида тўрт ойдан ортиқ муддат бўлганда, пул таъминоти ДБҚ раиси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Божхона органлари ихтиёрида бўлиш муддатини ҳисоблашда унинг касал бўлган даври (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси мавжуд бўлганида) ёки йиллик навбатдаги таътилда бўлиш (бола парваришлаш таътилида бўлиш вақти бундан мустасно) инобатга олинмайди. Ушбу таътиллар даврида пул таъминоти дастлабки икки ой давомида амалга оширилади.
Ходимнинг божхона органлари ихтиёрида икки ойдан ортиқ бўлган даврнинг бир куни бир кунга тенглаштирилган ҳолда умумий хизмат стажига киритилади;
г) ходимнинг ёки унинг оила аъзолари ҳаёти ёхуд соғлиғига хавф юзага келганида, шунингдек уларнинг соғлиғи ҳолати туфайли хизмат (яшаш) жойини ўзгартириш зарур бўлганида, ушбу ходим бошқа бўлинмага хизматга ўтказилади;
д) ўзаро қариндош бўлган ходимлар (ота-она, турмуш ўртоғи, ака-ука, опа-сингил, фарзандлар, шунингдек турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-укаси, опа-сингиллари), агар унда хизмат ўташ бирининг иккинчисига бўйсуниши ёки назорат остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бир бўлинмадаги лавозимларга тайинланиши мумкин эмас.
е) илмий, педагогик ёки амалий иш тажрибасига эга шахслар ОҲБИ профессор-ўқитувчилари таркиби лавозимларига офицерлик лавозимлари ҳисобидан тайинланиши мумкин;
ж) ходимни эгаллаб турган лавозимидан четлаштиришга доир жиноят иши бўйича суд қарори чиқарилганида у эгаллаб турган лавозимидан озод этилади ҳамда аввалги хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган паст ёки тенг мавқели лавозимга тайинланади ёхуд божхона органлари ихтиёрида қолдирилади.
Эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган ходимни божхона органларидан бўшатиш ёки уни аввалги ёхуд тенг мавқели лавозимга тайинлаш масаласи бунга ваколатли бошлиқлар томонидан суд қарори асосида ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ходимнинг божхона органлари ихтиёрида бўлиши тартиби Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан белгиланади.
(52-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
53. Ходимни лавозимдан лавозимга ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
юқори лавозимга — хизмат бўйича кўтарилиш ёки рағбатлантириш тартибида;
тенг лавозимга — ўзининг илтимосига кўра, соғлиғининг ҳолати бўйича (ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси хулосаси асосида), оилавий шароитга кўра, суд қарори асосида лавозимдан четлаштириш, хизмат текшируви хулосаси асосида ёки бўш лавозимларни тўлдириш зарурияти юзага келганида ходимнинг касбий ва шахсий сифатларини инобатга олиб, унинг эгаллаб турган лавозимидаги амалий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида, шунингдек ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида;
қуйи лавозимга — ўзининг хоҳишига кўра, ходим соғлиғининг ҳолати бўйича (ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси хулосаси асосида), аттестация тартибида эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилганида, интизомий жазо чораси сифатида эгаллаб турган лавозимидан озод этилганда, шунингдек ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида ёки суд қарори асосида лавозимидан четлаштирилганлиги сабабли тенг лавозимга ўтказиш имконияти бўлмаганида.
54. Юқори, тенг ёки паст лавозимлар эгаллаб турган лавозим билан назарда тутилган махсус унвонга мувофиқ, махсус унвонлар тенг бўлганида эса — лавозим маоши миқдори бўйича аниқланади.
55. Эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги сабабли ёки интизомий жазо тариқасида паст лавозимга тайинланган ходимларни хизмат бўйича кўтариш уларнинг касбий ва шахсий фазилатлари, соғлиғининг ҳолати, иш натижалари ва хизмат вазифаларини бажариш бўйича кўрсатган қобилиятидан келиб чиқиб, камида бир йилдан кейин амалга оширилади.
56. Хизмат жойи ўзгарган ходим хизмат ҳужжатлари ва унга ишониб берилган мулкни топширганидан кейин, бироқ хизмат бўйича кўчириш ҳақида буйруқни ёки ёзма хабарни олган кунидан сўнг ўн кундан кечикмасдан хизмат жойига сафарбар қилиниши лозим, ходим таътилда ёки даволанишда бўлган ҳоллар бундан мустасно.
57. Махфий ҳужжатлар билан ишлаш билан боғлиқ лавозимга тайинлаш учун ходим ўрнатилган тартибда давлат сирини ташкил қилувчи маълумотларга рухсатнома расмийлаштириш жараёнидан ўтади.
Давлат сирини ташкил этувчи маълумотларга рухсатномаси бўлмаган ходимни махфий ҳужжатлар билан ишлаш белгиланган лавозимга тайинлашга йўл қўйилмайди.
Ходим ўрнатилган тартибда давлат сирини ташкил этувчи маълумотларга рухсатномадан маҳрум қилинганда эгаллаб турган лавозимидан озод этилади ва махфий ҳужжатлар билан ишлаш талаб этилмайдиган лавозимга ўтказилади.
58. Божхона органларида раҳбар лавозимларни эгаллаган ходимлар тенг лавозимга, жумладан бошқа таркибий тузилмага, қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимида уч йил ишлаганидан сўнг ротация тартибида ўтказилиши мумкин.
5-боб. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
59. Божхона органлари учун кадрлар тайёрлаш ОҲБИ ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа таълим муассасаларида амалга оширилади.
60. Хизматга янги қабул қилинган ходим дастлабки синов даврида мажбурий равишда бир ой муддатлик бошланғич тайёргарликдан ўтказилади (ОҲБИ битирувчилари бундан мустасно).
61. Ходим:
ҳар икки йилда малака оширади;
бошқа турдаги касбий фаолият билан боғлиқ лавозимга тайинланганда ёки уни ишнинг янги йўналишлари бўйича тайёрлаш зарур бўлганида мажбурий тартибда қайта тайёргарликдан ўтади.
62. Ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бошқа таълим муассасаларида амалга оширилиши мумкин.
63. Божхона органлари ходимлари хизматдан бўш вақтида илмий фаолият, шунингдек, ОҲБИда соатбай меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида муаллимлик фаолиятини олиб бориши мумкин.
64. Ходимларнинг хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини таъминлаш, уларнинг маънавий-ахлоқий даражасини ошириш учун божхона органларида тизимли равишда хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлик машғулотлари ташкил этилади.
65. Ходим махсус тайёргарликдан, шунингдек жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва ўқотар қурол қўллаш билан боғлиқ шароитларда ҳаракатланишга касбий яроқлилиги бўйича ҳар йилги текширувдан ўтиши шарт. Махсус тайёргарликдан ўтган ходимга тегишли сертификат берилади.
LexUZ шарҳи
65-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
66. Ўқув машғулотларини ташкил этиш шартлари ва тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
6-боб. Ходимларни бошқа давлат органларига сафарбар этиш
67. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори, фармойишига, шунингдек розилигига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ходимлар бошқа давлат органларига эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ДБҚ кадрларининг амалдаги захираси (бундан буён матнда — кадрлар захираси)га киритилган ҳолда, агарда қонунчиликда бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса, божхона идораларида пул таъминоти сақланмаган ҳолда сафарбар этилиши мумкин.
68. Ходим божхона органларига қайтгач, унинг ушбу органдаги иш стажи божхона органларида устама белгилаш бўйича хизмат йилларига, навбатдаги махсус унвон бериш ва пенсия тайинлаш муддатига қўшиб ҳисобланади.
69. Ходим сафарбар қилинган давлат идораси унга божхона органларида охирги лавозими бўйича пул таъминоти миқдоридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи билан таъминлайди. Ходимга хизмат йилари учун устама ва махсус унвон оклади тўланади.
70. Ходим божхона органларига қайтгач, ДБҚ раиси буйруғи билан кадрлар захираидан чиқарилиб, аввалги эгаллаган лавозимига, тенг лавозимга ёки юқорироқ лавозимга тайинланади.
7-боб. Аттестация ўтказиш
71. Божхона органларида аттестация ходимларнинг билим даражасини, ишга муносабатини, касбий тайёргарлигини, эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини холисона баҳолаш, шунингдек хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш чоғида уларнинг масъулиятини ошириш мақсадларида ўтказилади.
Аттестация ошкоралик, талабчанлик, принципиаллик ва хайрихоҳлик вазиятида ўтиши лозим.
72. Ходимлар хизмат даврида навбатдаги ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтадилар.
73. Навбатдаги аттестациядан ўтказиш муддати лавозимга тайинланган ва охирги аттестациядан ўтказилган кунидан бошлаб ҳисобланади.
74. Навбатдаги аттестация уч йилда бир марта ўтказилади.
75. Қуйидаги ходимлар навбатдаги аттестациядан ўтмайдилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланганлар;
б) эгаллаб турган лавозимида бир йилдан кам муддат хизмат қилганлар. Ушбу тоифадаги ходимлар бир йил ўтгач аттестациядан ўтадилар;
в) хизмат сафарида, даволанишда (ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилган ҳолда) ва малака оширишда бўлганлар. Ушбу тоифадаги ходимлар хизмат вазифаларини бажаришга киришгандан кейин аттестациядан ўтадилар.
г) кадрлар захирасига киритилганлар. Ушбу тоифадаги ходимлар кадрлар захирасидан чиқарилиб, божхона органларидаги лавозимга тайинланган кундан бошлаб камида бир йил ўтганидан сўнг умумий тартибда аттестациядан ўтадилар;
д) ҳомиладорлик, туғиш ва бола парваришлаш таътилида бўлганлар. Ушбу тоифадаги ходимлар хизмат вазифаларини бажаришга киришганларидан сўнг камида бир йил ўтганидан сўнг аттестациядан ўтадилар;
е) божхона органи ихтиёрига олинган ходимлар. Ушбу тоифадаги ходимлар лавозимга тайинлангандан сўнг бир йил ўтгач аттестациядан ўтади.
ж) хизмат текшируви ўтказилаётган ходимлар. Ушбу тоифадаги ходимлар хизмат текшируви тугаганидан кейин аттестациядан умумий тартибда ўтадилар.
76. Навбатдан ташқари аттестациядан иш кўрсаткичлари паст бўлган, хизмат интизомини қўпол тарзда бузган ёки мунтазам бузиб келаётган, божхона органлари ходимининг шаънига путур етказувчи ножўя ҳаракатлар содир этган ходимлар ўтадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона органлари ходимларининг хизмат самарадорлигини яхшилаш мақсадида пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат йилларини ўтаган, қуйи (катта инспектор, инспектор, кичик инспектор) лавозимларда хизмат қилаётган, бироқ иш кўрсаткичлари паст ва ўз устида ишламайдиган ходимларнинг ҳисоботларини тинглаш, уларнинг келгуси йил учун иш режаларини тасдиқлаш, шунингдек, ҳар йил якуни бўйича навбатдан ташқари аттестациядан ўтказган ҳолда тизимда хизматни давом эттириш масаласи кўриб чиқилади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
Навбатдан ташқари аттестация ДБҚ раиси қарори билан ўтказилади.
77. Аттестацияни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби ДБҚ раиси томонидан тасдиқланади.
8-боб. Таътиллар бериш тартиби
78. Ходимларга қуйидаги таътиллар берилади:
а) ҳар йилги навбатдаги (асосий ва қўшимча ҳақ тўланадиган) таътил;
б) оилавий сабабларга кўра қисқа муддатли (ҳақ тўланмайдиган) таътил;
в) ҳомиладорлик, туғиш ва бола парваришлаш таътиллари;
г) касаллик бўйича (ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси хулосасига асосан) таътил;
д) ўқув (каникуляр) таътили — ОҲБИ курсантлари учун;
е) ОҲБИни тамомлаганлиги муносабати билан таътил;
ж) ижодий таътил — амалий фаолиятни илмий иш билан бирга олиб бораётган ходимларга диссертациясини якунлаши учун;
з) қўшимча таътиллар:
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонларини топшириш учун, иш ҳақи сақланмаган ҳолда;
жанговар ҳаракатларда ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда қатнашганларга;
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида сиртдан ўқиётган ходимларга имтиҳонлар, синовлар ва бошқа ўқув ишларини топшириш даврида сессия тугагунга қадар пул таъминоти сақланган ҳолда таътил берилади.
Ходимларга шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича ҳам таътиллар берилиши мумкин.
79. Ходимларга таътилни ўтказиш жойига бориш ва қайтиш учун зарур бўлган, бироқ уч календарь кундан ошмайдиган вақт қўшилган, лавозими ва пул таъминоти сақланган ҳолда давомийлиги ўттиз календарь кун бўлган ҳар йилги асосий таътил берилади.
Қонунчиликда белгиланган давлат байрамлари куни йиллик навбатдаги таътил кунларини қўшишда ҳисобга олинмайди.
80. Ходимнинг йиллик навбатдаги таътилига белгиланган хизмат муддатини ўтагандан кейин календарь ҳисобида давомийлиги қуйидагича бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади:
ўн йиллик хизматидан сўнг — беш кун;
ўн беш йиллик хизматидан сўнг — ўн кун;
йигирма йиллик хизматидан сўнг — ўн беш кун.
81. Янги ходимга хизматининг биринчи йилида таътил камида олти ой ўтгач берилади.
Ходимга йиллик навбатдаги таътилни унинг ҳақиқатда хизмат қилган вақтига мутаносиб равишда бериш учун тўлиқ таътилни ўн иккига бўлиш ва хизматнинг тўлиқ ойлар сонига кўпайтириш орқали аниқланади.
82. Ҳар йилги асосий таътил даврида ходим ички ишлар органларининг тиббиёт муассасасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги варақаси очилган ҳолда даволанганида таътил ушбу муддатга узайтирилади.
83. Ходимни таътилдан фақат хизмат юзасидан ўта зарур ҳоллардагина ўзининг розилиги ва божхона органи бошлиғининг ёзма қарори билан чақириб олишга йўл қўйилади. Ходим таътилдан чақириб олинган тақдирда, унинг фойдаланилмаган қисми қоидага кўра, жорий йилда берилади.
LexUZ шарҳи
83-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
84. Таътилни компенсация пули билан алмаштиришга йўл қўйилмайди, ўзининг йиллик навбатдаги таътилидан фойдаланмаган хизматдан бўшаётган ходимлар бундан мустасно.
85. Ходимга йиллик навбатдаги таътил календарь йил давомида берилмаган бўлса, таътил учун моддий ёрдам пули жорий молия йилининг охирида берилади.
86. Ходим божхона органларининг бошқа бўлинмаларига ўтказилган тақдирда, унинг фойдаланилмай қолган ҳар йилги асосий таътили янги хизмат жойи бўйича берилади.
87. Ходимга йилига бир маротаба қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ҳар йилги асосий таътилни ўтказадиган жойига, шунингдек санаторий-курортларда даволаниш жойларига бориши ва қайтиши учун сарфлаган йўл харажатлари тўлаб берилади.
88. Ходимларга ҳар йилги асосий таътил хоҳишига кўра икки қисмга бўлиб берилиши мумкин. Бунда таътилнинг бир қисми ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак. Ушбу ҳолда таътил гувоҳномаси таътилнинг ҳар бир қисми учун алоҳида расмийлаштирилади. Таътил ўтказиладиган жойга бориш ва қайтиш учун йўл ҳақи олиш ҳуқуқи ҳамда бориб-келишга вақт фақат таътилнинг бир қисмига берилади.
89. Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари қонун ҳужжатларида белгиланган муддатга ва тартибда берилади.
LexUZ шарҳи
89-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган. Рус тили матнига қаранг.
Ходимга қонун ҳужжатларига мувофиқ бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун таътил берилади.
Болани парваришлаш таътиллари даврида ходим пул таъминоти сақланмаган ҳолда божхона органлари ихтиёрига олинади.
Болани парваришлаш таътили муддати хизмат стажига қўшилади, лекин ҳаммасини жамлаганда уч йилдан ошмаслиги керак. Бунда хизмат муддати ҳар бир куни бир кунга тенглаштирилган ҳолда ҳисобланади.
Бола парваришлаш учун таътил тугагандан сўнг, ходимга таътилга чиқгунига қадар эгаллаб турган аввалги лавозимига тенг лавозим берилади. Бундай лавозим мавжуд бўлмаганда эса, маълумотига, мутахассислигига ҳамда амалий иш тажрибасига кўра бошқа лавозим берилади.
90. Ходимларга касаллиги бўйича таътиллар ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосаси асосида берилади. Ушбу таътилнинг давомийлиги касалликнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Касаллик сабабли таътилда бўлишнинг узлуксиз умумий муддати тўрт ойдан ошмаслиги лозим. Айрим касалликлар бўйича даволанишда бўлиш учун кўпроқ муддат талаб қилинган ҳолларда бу муддат ички ишлар органлари тиббиёт муассасаси хулосаси асосида узайтирилиши мумкин.
Ходимлар касаллик бўйича таътилда узлуксиз бўлишнинг белгиланган муддати тугаганидан сўнг, кейинги хизматга яроқлилигини ҳал қилиш учун ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссиясида гувоҳлантирилиши лозим.
Ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришда олинган ярадорлиги (контузия, жароҳатлар)ни даволашда бўлган даври маълум бир муддат билан чекланмайди. Шахсларнинг мазкур тоифаси даволаниш тугагандан сўнг ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий гувоҳлантирилишидан ўтказилади.
Ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссиялари хулосалари асосида берилган касаллик сабабли таътил даврида ходимнинг пул таъминоти сақланади.
Касаллик сабабли таътил ҳар йилги навбатдаги таътил ҳисобига киритилмайди.
Ходим хизматдан бўшатилаётганда, унга касаллиги сабабли таътил берилмайди.
91. ОҲБИда академик қарздорлиги бўлмаган курсантларга етти кун давом этадиган қишки ва ўттиз кун давом этадиган ёзги, шунингдек институтни тамомлаши муносабати билан ўттиз кун давом этадиган таътиллар берилади.
92. Олий таълим муассасаси ёки илмий тадқиқот муассасасида мустақил изланувчи бўлган ходимларга диссертацияларини якунлашлари учун ДБҚ раиси томонидан белгиланадиган тартибда ижодий таътил берилади.
93. Олий таълим муассасасига кириш имтиҳонлари топшириш учун рухсат олган ходимларга таълим муассасасига бориш ва у ердан қайтиш вақтини ҳисобга олган ҳолда ўн беш календарь кунидан ошмайдиган ва пул таъминоти сақланмайдиган таътил берилади.
94. Ходимларга оиласидаги кечиктириб бўлмайдиган ижтимоий-маиший масалаларни ҳал этиш, қариндошлик бурчини бажариш билан боғлиқ бўлган, шунингдек бошқа узрли сабабларга кўра таътилни ўтказиш жойига бориш ва қайтиш учун вақт ҳисобга олинмаган, пул таъминоти сақланмаган ҳолда ўн кунгача қисқа муддатли таътил берилиши мумкин.
95. Ушбу Низомнинг 130-банди «а», «б», «в», «г», «д» ва «е» кичик бандлари асосида хизматдан бўшатилаётган ходимларга ишдан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилинган календарь йили учун ҳақ тўланадиган ҳар йилги навбатдаги таътил берилади.
Хизматдан бўшатилаётган ходимларга фойдаланилмаган ҳар йиллик навбатдаги таътил учун бўшаётган йилда хизмат даврига мос равишда пул компенсацияси тўланади.
Бунда, пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлмаган ходимдан аввал тўланган пул компенсацияси бўшаётган йилда хизмат даврига мос равишда ушлаб қолинади.
LexUZ шарҳи
95-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган. Рус тили матнига қаранг.
96. Ходимларга таътиллар бериш, таътилдан чақириб олиш, шунингдек уларнинг муддатларини ҳисоблаш тартиби ва шартлари ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
9-боб. Ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя
97. Божхона органлари ходими фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари талабларидан келиб чиққан ҳолда эгаллаб турган лавозими бўйича хизмат вазифаларини бажаришда давлат органининг вакили сифатида иш юритади ва давлат ҳимояси остида бўлади.
98. Божхона органлари ходимининг хизмат вазифаларини бажариш чоғида ўз ваколатлари доирасидаги қонуний талаблари барча фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир. Ходимнинг қонуний талабларини бажармаслик ва унинг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликни келтириб чиқаради.
LexUZ шарҳи
98-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
99. Божхона органлари ходими томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллаш қонун асосида амалга оширилган бўлса, бунда у жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди. Ходимларнинг жисмоний куч ишлатиши, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллашининг асослилиги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
LexUZ шарҳи
99-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
100. Божхона органлари ходими хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида зарурий мудофаа ёки охирги зарурат ҳолатида, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш ёхуд буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш вақтида, шунингдек касб фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиш оқибатида зарар етказса, уни жавобгарликдан озод қилиш масаласи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
101. Божхона органлари ходими хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида фақат бевосита ёки тўғридан-тўғри бошлиғига бўйсунади.
102. Қонун билан ваколат берилган шахслардан ташқари ҳеч ким ходимнинг қонуний фаолиятига аралашиш, ходимни қонун билан божхона органлари зиммасига юклатилмаган вазифаларни бажаришга мажбурлаш ҳуқуқига эга эмас.
Ходими ўз иш юритувида бўлган ишлар ва материалларнинг моҳияти бўйича ҳеч қандай тушунтириш беришга, шунингдек уларни, шу жумладан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига даҳлдорларини танишиб чиқиш учун тақдим этишга мажбур эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар ва тартиблар бундан мустасно.
103. Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш қуйидагилар орқали таъминланади:
соғлиғини сақлаш;
меҳнатига ҳақ тўлаш;
уй-жой майдони билан таъминлаш;
мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан имтиёзли фойдаланиш;
давлат пенсия таъминоти;
давлат суғуртаси;
ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чора-тадбирлар.
104. Божхона органлари ходимлари қонунчиликда белгиланган намунадаги бепул кийим-кечак билан таъминланадилар.
Божхона органларининг полковник ва генерал таркиби махсус унвонларига эга бўлган, хизмат даврида ўзини ижобий томондан намоён қилган, божхона органларида йигирма йил ва ундан ортиқ хизмат қилган ходимларига хизматдан бўшашида, уларни бўшатишни амалга ошираётган бошлиқлар буйруғи билан байрам кунлари белгиланган хизмат формасини кийиб юриш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Худди шу бошлиқлар томонидан улар жиноят содир этган ёки божхона органлари шаънига доғ тушурувчи хатога йўл қўйганликлари сабабли хизмат формасини кийиб юриш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.
105. Божхона органлари ходимлари, оила аъзолари ва пенсионерлари, шунингдек ОҲБИ курсантлари амбулатор, стационар ва тиббий-санитария шароитида бепул тиббий хизмат олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги матнларда — ИИВ) тиббий-даволаш муассасаларига бириктирилади, уларда қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда даволанади ва соғломлаштиришдан ўтказилади.
Божхона органлари ходимлари ва пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилида бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланадилар.
106. Божхона органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда йилига бир марта мажбурий чуқурлаштирилган профилактик тиббий кўрикдан ўтадилар. Ўқотар қурол билан хизмат олиб борадиган ходимлар профилактик тиббий кўрикдан ҳар олти ойда ўтадилар.
107. Божхона органлари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари навбатдаги таътил даврида ДБҚ спорт-соғломлаштириш муассасаларида станционар дам олиш ҳуқуқига эгадир.
Божхона органларининг спорт-соғломлаштириш муассасаларида станционар дам олиш тартиби ва шартлари ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
108. Хизмат йили, педагогик иш стажи, шунингдек илмий унвони ва даражаси мавжудлиги учун ходимларга устамалар тўланади.
Педагогик иш стажи, шунингдек илмий унвони ва даражаси мавжудлиги учун тўланадиган устама миқдорлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(108-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1081. Хизмат йили учун устама божхона органи ходимининг, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг хизмат йилларига мувофиқ, ойлик лавозим ва махсус унвон маошларига нисбатан қуйидаги фоизларда белгиланади:
икки йилдан беш йилга қадар — 5 фоиз;
беш йилдан ўн йилга қадар — 10 фоиз;
ўн йилдан ўн беш йилга қадар — 15 фоиз;
ўн беш йилдан йигирма йилга қадар — 20 фоиз;
йигирма йилдан йигирма беш йилга қадар — 30 фоиз;
йигирма беш йилдан юқори — 40 фоиз.
Хизмат йили учун устама республика бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
Хизмат йили учун устамани тўлаш мақсадида хизмат муддатини ҳисоблаш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
(1081-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
109. Хизмат вазифаларини виждонан бажариб келаётган, юксак касбий тайёргарлик даражасига эришган, юқори маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, шунингдек ўз фаолиятида юқори натижаларни кўрсатган ходимларга «учинчи тоифали мутахассис», «иккинчи тоифали мутахассис», «биринчи тоифали мутахассис», «уста» малака даражалари берилади.
Малака даражалари учун қуйидаги миқдорда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик қўшимча тўлов тўланади:
«учинчи тоифали мутахассис» — 15 фоиз;
«иккинчи тоифали мутахассис» — 20 фоиз;
«биринчи тоифали мутахассис» — 30 фоиз;
«уста» — 40 фоиз.
Малака даражаларини бериш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
(109-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
110. Божхона органлари ходимининг ёки яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ ҳажмда қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.
Ушбу қоида божхона органларидан пенсияга чиқарилган шахсларга, агар зарар уларга ёки яқин қариндошларининг мол-мулкига божхона органларидаги хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолда етказилганида ҳам татбиқ этилади.
Божхона органлари ходимининг хизмат мажбуриятларини бажариши туфайли, унинг ёки яқин қариндошларининг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
111. Хизматга қабул қилинган ходимлар Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тназарда тутилган бошқа манбалар ҳисобига давлат томонидан мажбурий суғурта қилинади.
112. Хизматдан бўшаётган ходимларга қуйидаги товон пули тўланади:
а) бирмаротабалик товон пули — пенсияга чиқиш ҳуқуқи билан бўшаётганларга қуйидаги миқдорларда:
беш ойлик пул таъминоти оклади миқдорида — ушбу Низомнинг 130-банди «б», «г», «д», «е» кичик бандлари асосида хизматдан бўшаётганларга;
икки ойлик пул таъминоти оклади миқдорида — ушбу Низомнинг 130-банди «в», «з», «н» кичик бандлари асосида хизматдан бўшаётганларга;
б) бўшаш товон пули — пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлмай хизматдан бўшаётганларга қуйидаги миқдорларда:
беш ойлик пул таъминоти оклади миқдорида — ушбу Низомнинг 130-банди «б», «г», «д», «е» кичик бандлари асосида хизматдан бўшаётганларга;
икки ойлик пул таъминоти оклади миқдорида — ушбу Низомнинг 130-банди «а», «з», «н» кичик бандлари асосида хизматдан бўшаётганларга.
Бир маротабалик ва бўшаш товон пуллари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга ўтказилиши сабабли хизматдан бўшатилаётганларга тўланмайди.
Бир маротабалик ва бўшаш товон пуллари штат жадвалидаги охирги лавозим бўйича оклади ва махсус унвони оклади ҳамда озиқ-овқат учун тўланадиган товон пулини қўшган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Хизматдан бўшатилаётган ходимлар кўп йиллик ва виждонан (бенуқсон) хизматлари учун ваколатли раҳбарлар томонидан қимматбаҳо совға ёки пул мукофоти билан тақдирланиши мумкин.
113. Хизмат вазифаларини бажараётганларида божхона органларининг ходимларига қуйидаги ҳолларда бир йўла нафақа тўланади:
ҳалок бўлганда — ҳалок бўлганнинг оиласига 50 тагача ойлик пул таъминоти оклади миқдорида;
оғир тан жароҳати олганда — 25 тагача ойлик пул таъминоти оклади миқдорида;
унча оғир бўлмаган тан жароҳати олганда — 10 тагача ойлик пул таъминоти оклади миқдорида.
LexUZ шарҳи
113-банднинг тўртинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
114. Божхона органлари ходимлари, боқувчисини йўқотганда эса уларнинг оила аъзолари қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда давлат пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга.
115. Божхона органлари ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар бўйича пул ва кийим-бош таъминоти оладилар.
116. Эгаллаб турган лавозими бўйича оклади ва махсус унвони оклади божхона органлари ходимларининг ойлик пул таъминоти окладини ташкил этади.
LexUZ шарҳи
116-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
117. Божхона органлари ходимларига ҳар йили қуйидаги моддий ёрдамлар кўрсатилади:
таътилга чиқиш вақтида — иш ҳақи фондидан бир ойлик пул таъминоти оклади миқдорида;
моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва ДБҚ кутилмаган харажатлари махсус жамғармаси тўғрисидаги Низомда назарда тутилган тартибда ДБҚнинг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан.
LexUZ шарҳи
1171-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан киритилган. Рус тили матнига қаранг.
118. Божхона органлари ходимларига иш ҳақи фонди ва ДБҚ бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан мукофотлар берилади.
Мукофотлаш тартиби ДБҚ раиси томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1181. Божхона органлари ходимларини, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларни Моддий рағбатлантириш махсус фонди лавозим ва унвон маоши, хизмат йили устамаси, туман коэффициенти, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа устама ва қўшимча тўловлар ҳамда икки ойлик лавозим маоши миқдоридаги мукофот ва бир ойлик лавозим маоши миқдоридаги моддий ёрдамнинг 15 фоиз миқдорида шакллантирилади.
Божхона органлари ходимларига, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларга Моддий рағбатлантириш махсус фондидан эгаллаб турган лавозими бўйича ва махсус унвони бўйича маошининг 15 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади.
Ўз вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажариб келаётган божхона органлари ходимлари, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларни рағбатлантириш мақсадида уларга фаолияти давомида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун Моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан тўлаб берилаётган ҳар ойлик 15 фоизлик устамаларни инобатга олган ҳолда эгаллаб турган лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча шахсий устамалар белгиланиши мумкин. Шахсий устама бериш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
Божхона органлари ходимига, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган бўлса, ДБҚ раиси ёки ДБҚнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, БИ бошлиқлари ва Миллий кинология маркази директори ўз ваколатлари доирасида ушбу устамаларни буйруқ асосида бекор қилиш ёки камайтириш ҳуқуқига эга ва бу уларнинг мажбурияти ҳисобланмайди.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа устама ва қўшимча тўловларнинг тўланиши, ходимларга ҳар ойлик 15 фоизли устама ва Моддий рағбатлантириш махсус фондидан шахсий устамаларни тўлашни бекор қилмайди.
(1181-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1182. Моддий рағбатлантириш махсус фондининг тежаб қолинган маблағлари ҳисобидан божхона органлари ходимларига, шу жумладан мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларга ҳисобот давридаги ишларнинг якуни, юбилей ва байрамлар муносабати билан мукофотлар тўланади. Мукофот миқдори уларнинг умумий иш натижаларига қўшган ҳиссаларига мувофиқ белгиланади ва юқори миқдорлари билан чекланмайди.
(1182-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1183. Моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан устамалар ва мукофотлар тўлаш мос равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(1183-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
119. Божхона органи ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, хизматни бошқа жойда ўташ учун юборилганлиги сабабли амалда янги яшаш жойига кўчиб ўтишганда:
LexUZ шарҳи
119-банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
а) ходимга товон пули — пул таъминоти окладининг бир баробари миқдорида, оила аъзоларининг ҳар бирига — ¼ товон пули миқдорида;
б) темирйўл, ҳаво кемаси, сув ва автомобил транспортида қўчиш ва мол-мулкини ташиш учун ҳақиқатда сарфланган харажатларини қоплаш;
в) қонунчиликда белгиланган тартибда ижара учун олинган уй-жойга тўланадиган ҳақни қоплаш.
120. Божхона органи ходимлари озиқ-овқат паёги билан таъминланадилар.
Озиқ-овқат паёгини бериш меъёри ёки озиқ-овқат паёги қийматининг пул компенсацияси миқдори, агар у натура ҳолида берилмаса, қонун ҳужжатларида белгиланади.
Пул таъминоти, қўшимча пул таъминоти турлари, шунингдек, озиқ-овқат паёги қийматининг пул компенсацияси ходимга ҳар бир календарь куни учун, шу жумладан унинг хизматда бўлган ва йиллик навбатдаги таътилда бўлган даври учун тўланади.
10-боб. Хизматни ўташ режими
121. Божхона органи ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомда белгиланган мажбуриятларни бажарадилар ҳамда ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланадилар.
122. Ходимларнинг ҳафталик иш вақти қирқ соатдан ошиши мумкин эмас, зарур бўлган ҳолларда эса улар кучайтирилган ёки суткалик (кеча-кундузлик) режимда хизмат ўташга жалб этилишлари мумкин.
Одатдаги хизмат ўташ режими олти кунлик иш ҳафтаси ўрнатилишини назарда тутади, бунда кунлик иш давомийлиги етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса — саккиз соатдан ошмаслиги керак.
Кучайтирилган режим кунига иш вақтидан ташқари давомийлиги тўрт соатдан ошмайдиган хизмат белгиланишини назарда тутади.
Суткалик режим уч маҳал овқатланиш ҳамда камида саккиз соат дам олиш учун вақт берилган ҳолда йигирма тўрт соат давомида хизмат ўташни назарда тутади.
Суткалик режимда хизмат ўташ чоғида ходимларга уларнинг хоҳишига кўра хизмат ўташ жойида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари учун назарда тутилган умумқўшин паёги нормалари доирасида белгиланадиган озиқ-овқат паёги учун бериладиган компенсация ўрнига уч маҳал бепул овқат берилиши мумкин, ўз хизмат вазифаларини доимий равишда суткалик навбатчилик асосида бажарадиган ходимлар бундан мустасно.
Кучайтирилган ёки суткалик режим жорий этилиши муносабати билан иш соатлари (кунлари)нинг белгиланган нормалари оширилганлиги эвазига ходимга ДБҚ раиси томонидан белгиланган тартибда пул компенсацияси тўланади ёки дам олиш кунлари (отгуллар) берилади ёхуд бу кунлар унинг ҳар йилги навбатдаги таътилига қўшилади.
Кучайтирилган ва суткалик режимни жорий этиш ҳамда бекор қилиш, шунингдек ходимларни жанговар ҳаракатларда иштирок этишга жалб қилиш ДБҚ раисининг буйруғи билан амалга оширилади.
123. Дам олиш ва байрам кунлари хизмат вазифаларини бажаришга жалб этиладиган ходимларга ҳафтанинг бошқа кунларида дам олиш куни берилади.
124. Божхона органларининг навбатчилик қисмлари суткалик нарядининг хизмати йигирма тўрт соатга мўлжаллаб ташкил этилади.
Навбатчилик вақтида божхона органлари навбатчилик қисмининг ҳар бир ходимига навбатма-навбат овқатланиш ва қисқа муддатли дам олиш учун умумий давомийлиги уч сменалик режимда — олти соат, тўрт сменалик режимда — тўрт соат давом этадиган танаффуслар берилади.
Смена тугагач, божхона органлари навбатчилик қисмларининг ходимлари ҳамда хизмат вазифаларини суткалик навбатчилик режимида доимий бажарувчи бошқа ходимларга белгиланган тартибда дам олиш берилади.
125. Божхона органларида асосий хизмат вазифаларига қўшимча равишда суткалик хизматга (шу жумладан навбатчиликка) тушган ходимларга навбатчилик тугаганидан сўнг, камида 24 соат давом этадиган дам олиш вақти берилади.
126. Божхона органлари хизмат фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда божхона органларининг бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган кун тартиби ишлаб чиқилади.
127. Уруш ҳолати эълон қилинган даврда ходимларнинг хизматни ўташ тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
11-боб. Хизмат муддатини узайтириш, хизматдан бўшатиш ва хизматга тиклаш
128. Божхона органлари ходимларини хизматдан бўшатиш ДБҚ раиси томонидан ваколат берилган раҳбарнинг буйруғи билан амалга оширилади.
129. Қоидага кўра, божхона органларидан бўшайдиган ходим, бўшашидан аввал икки ойдан кеч бўлмаган муддатда тегишли ваколатли раҳбарига маълум қилади.
130. Ходим қуйидаги асосларга кўра хизматдан бўшатилади:
а) ўзининг хоҳишига кўра (пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтамаганларга) — ходимнинг билдиргиси асосида;
б) хизматда бўлишнинг белгиланган чегара ёшига тўлганлиги;
в) пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаганлиги — ходимнинг билдиргиси асосида;
г) ташкилий-штат ўзгаришлари муносабати билан;
д) касаллиги бўйича — ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссиясининг хизматга яроқсизлиги тўғрисидаги хулосаси асосида;
е) соғлиғининг чекланганлиги ҳолати бўйича — ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссиясининг хизматга яроқлилиги чекланганлиги тўғрисидаги ва хизмат бўйича бошқа лавозимга ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ хизмат мажбуриятларини бажара олмаслиги ҳақидаги хулосаси асосида;
ж) дастлабки синов муддати давомида хизматга яроқсизлиги сабабли;
з) малакаси етарли эмаслиги оқибатида эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги — аттестация натижалари асосида;
и) хизмат интизомини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун;
к) божхона органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун;
л) жинояти учун суднинг ҳукми, ажрими, қарори қонуний кучга кирганидан кейин ҳукм қилинганлиги сабабли;
м) ходимда интизомий жазо чораси мавжуд бўлгани ҳолда, мунтазам равишда хизмат интизомини бузганлиги учун;
н) бошқа турдаги давлат хизматига (кадрларнинг амалдаги захирасига киритилмасдан) ўтганлиги учун;
о) Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилганлиги ёки чет давлат фуқаролигини олганлиги учун;
п) ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган чеклов ва тақиқларга риоя этмаганлиги учун.
131. Божхона органларида хизматда бўлишнинг чегара ёши сержантлар таркиби ходимлар учун эллик ёш, офицерлар таркиби учун — эллик беш ёш, генераллар таркиби учун — олтмиш ёш.
132. Юксак касбий тайёргарликка, эгаллаб турган лавозимида иш тажрибасига эга бўлган ва соғлиғининг ҳолатига кўра хизматни ўташга яроқли ходимларнинг хизмат муддати ўзининг розилиги билан ДБҚ раиси томонидан белгиланган тартибда беш йилгача, ОҲБИ профессор-ўқитувчилик лавозимларини эгаллаб турган ва илмий унвон ёки даражага эга бўлганлар эса — ўн йилгача муддатга узайтирилиши мумкин.
133. Хизмат муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор ходимни ушбу Низомда назарда тутилган асослар бўйича божхона органларидан бўшатиш имкониятини истисно этмайди.
LexUZ шарҳи
133-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
134. Қуйидаги ҳолларда ходимларнинг хизматдан бўшатилишига йўл қўйилмайди:
тиббиёт муассасаларида даволанишда бўлганида, ИИВ тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан улар вақтинча меҳнатга лаёқатсиз деб топилганда;
таътилда ёки хизмат сафарида бўлганда;
асирга ёки гаровга олинганида (ўз ихтиёри билан асирга ёки гаровга тушиш ҳоллари бундан мустасно).
135. Ходимга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган, судда кўрилаётган жиноят иши бўйича якуний қарор қабул қилинмаган ёки суд ҳукми қонуний кучга кирмаган бўлса, у хизматдан бўшатилиши мумкин эмас.
136. Божхона ходимининг хизмат муддати календарь ҳисобда йигирма йилга етганидан сўнг, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ўтаган хизмат муддати бўйича хизматдан бўшашга ҳақлидир. Бунга ОҲБИ, ДБҚ собиқ Божхона коллежи, Ўзбекистон Республикасининг олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш, Қуролли Кучларда муддатли ҳарбий хизмат ёки сафарбарлик чақирув резервидаги хизматни ўташ даврлари киради.
Ушбу ҳолда ходимга пенсия тайинлашда унинг календарь тарзда ҳисобланадиган хизмат муддатига имтиёзли ҳисобланадиган хизмат муддати мазкур Низомнинг 144-бандида белгиланган тартибда қўшилади.
137. Пенсия олиш ҳуқуқини берувчи хизмат муддатини ўтамаган, ушбу Низомнинг 130-банди «б», «г», «д» ёки «е» кичик бандларига мувофиқ хизматдан бўшатилаётган ходимлар бўшаш кунида умумий иш стажи йигирма беш ва ундан ортиқ йилни ташкил этган, улардан камида ўн икки йилу олти ойи божхона органлари хизматига тўғри келганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
138. Ходимлар ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги), бедарак йўқолган деб топилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги сабабли божхона органлари шахсий таркиби рўйхатидан ўчирилади.
139. Ушбу Низомнинг 130-банди «л» кичик бандига асосан хизматдан бўшатилиб, ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги ёхуд асоссиз бўшатилганлиги тан олинган ҳолларда, шунингдек ғайриқонуний равишда хизматдан бўшатилган деб топилган шахсларни хизматга тиклаш суднинг қонуний кучга кирган қарори ёхуд ДБҚ раисининг қарори асосида амалга оширилади.
Тикланиши лозим бўлган шахсларни шахсий таркиб рўйхатига киритиш ва лавозимга тайинлаш ДБҚ раиси қарори билан амалга оширилади.
140. Хизматга тиклаш шахсни бўшатилган кунидан тикланган кунига қадар бўлган оралиқ даври учун навбатдаги махсус унвон бериш, фоизли устама тўлаш ва пенсия тайинлаш учун хизмат йилларини ҳисоблашда хизмат стажига қўшиб ҳисоблаш шарти билан аввалги махсус унвони, эгаллаб турган лавозими, бунинг имкони бўлмаса, унга тенг ёки бошқа лавозимга тайинлаш орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки ажрими ёхуд ДБҚ раисининг буйруғи асосида хизматга тикланган шахс мазкур буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссияларида йўлланма асосида тиббий кўрикдан ўтади.
(140-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
141. Қамоққа олинган божхона органи ходимига, қамоққа олинган кундан бошлаб, пул таъминоти тўланиши тўхтатилади ҳамда қамоқдан озод этилган кундан бошлаб тўланиши давом эттирилади.
142. Хизматга тикланаётган шахсга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш суднинг қарори асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
143. Ушбу Низомнинг 130-банди «а», «в», «г», «е», «ж», «з» ва «н» кичик бандларига мувофиқ хизматдан бўшатилган ходимлар хизматга қайта қабул қилиниши мумкин.
Божхона органларидан бўшатилган шахсларни хизматга қабул қилиш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
144. Божхона органларида хизмат ўтаётган (шу жумладан кадрлар захирасида бўлган ёки Божхона институти докторантурасида ўқиётган) ходимларга хизмат муддати, имтиёзли равишда — бир куни бир ярим кунга тенглаштириб ҳисобланади.
(144-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
ОҲБИ, собиқ Божхона коллежида ўқиш даври бир куни бир кунга ҳисоблаган ҳолда хизмат муддатига қўшилади.
145. Ходим юқори турувчи мансабдор шахсларга хизматдан бўшатилиши юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
145-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
12-боб. Якунловчи қоидалар
146. Мазкур Низом асосида ДБҚ раиси томонидан божхона органларининг айрим бўлинмаларида хизмат ўташнинг бошқа тартиби ва шартлари белгиланиши мумкин.
147. Божхона органлари ходимлари хорижий хизмат сафарларига қонунчиликда белгиланган тартиб асосида юборилиши мумкин.
148. Божхона органлари ходимларига рағбатлантириш ва интизомий жазога тортиш чоралари қўлланилиши мумкин. Божхона органлари бошлиқларининг рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари рўйхати, уларни қўллашдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хизмат интизомини мустаҳкамлашдаги жавобгарлиги қонунчиликда тасдиқланган тартибда Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг Интизом низомида белгиланади.
149. Божхона органларининг мутахассис, техник ва хизмат кўрсатиш ходимлари билан меҳнат муносабатлари меҳнат қонунчилиги билан тартибга солинади. Фуқароларни божхона органларининг мутахассис, техник ва хизмат кўрсатиш ходимлари лавозимларига ишга олиш, шунингдек, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби иш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ДБҚ раиси томонидан белгиланади.
150. Хизмат ўташнинг ушбу Низомда назарда тутилмаган масалалари қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
Низомга
ИЛОВА
Божхона органлари махсус унвонларининг бошқа давлат органлари унвонларига мувофиқлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish