Лом – Лом – crow-bar – Ишдан чиққан машина,ускуна ва бошқаларнинг металли бўлаги.
Люк – Туйнук – chute – Металлургия дастгоҳларининг устки қисмидан очилган эшикли тешик.Улардан дастгоҳ ичида бораётган жараёнларни назорат қилиш учун фойдаланилади.
Набухание – Бўкиш – swelling – Атроф муҳитдан суюқлик ёки буғни ютиш ҳисобига қаттиқ жисмлар ҳажмининг кенгайиши.
Насос – Насос – pump – Суюқлик ва газларни босим остида ҳаракатга келтирувчи гидромашина.
Насыпь – Тўкма – embankment – Сочилувчан ашёлар (тупроқ,қум,руда) уюми.
Обезвоживание – Сувсизлантириш – dehydration – моддадаги эркин боғланмаган сувни ажратиб чиқариш жараёни.Бу тиндириш,сузиш ёки моддани қиздириш йўли билан амалга оширилади.
Обезмеживание – Миссизлантириш – decopperization – Металл,қотишма,тошқол ва бошқа ашёлардан мисни чиқариб олиш жараёни.
Обезуглероживание – Кўмирсизлантириш – decarburization – Суюқ металл таркибидаги углеродни йўқотиш жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: |