3-Мавзу: Калий хлорид ишлаб чиқариш усуллари, ускуналари ва ишлаш
қоидалари
Режа
1.
Умумий тушунчалар.
2.
Калийли ўғитлар.
3.
Лентали вакуум-фильтр.
4.
Тадқиқотнингфизик-кимѐвийусуллари.
Таяч иборалар ва сўзлар:
технология, калий хлорид, минерал, фильтр,
суспензия, барабан, вакуум камера, фильтрат, чўкма, камчиликлари, рентген,
ҳажм, фаза.
Ҳозирги кунда калийли ўғитларга бўлган эҳтиѐж кундан кунга ошиб
бормоқда. Юртимиз калий тузлари (сильвинит KCl*NaCl) заҳираси бўйича дунѐда
энг етакчи ўринлардан бирида туради. Зеро, биргина Тюбегатан туз кони
зарирасида 215 миллион тоннадан ортиқ сильвинит бор. Шу муносабат билан
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 2007 йил
17-декабрда ПҚ-748-сонли ―Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи қурилишини
15
тезлаштириш ҳақида тадбирлар‖ қарорлари чиқарилган ва бу ишга муайян
миқдорда маблағ ажратилиб, энг тажрибали лойиҳачилар ва пудратчилар ҳамда
энг замонавий технологиялар жалб қилинган. Ҳозирда Тюбегатан кони
сильвинитидан флотатция усулида калий хлорид олиш технологияси йўлга
қўйилган. Тюбегатан кони негизида барпо этилган Деҳқонобод калийли ўғитлар
заводининг тоғ-кон мажмуасида бутун дунѐни ҳайратга солган бунѐдкорлик
ишлари амалга оширилди.
Малумки, Деҳқонобод темир йўл бекати яқинида калийли ўғитларни қайта
ишлаш мажмуаси барпо қилинаѐтган бир пайтда ундан 46 километр узоқликда –
бевосита Тюбегатан конида тоғ-кон мажмуасининг ер ости ва ер усти объектлари
қурилиши ниҳоясига етказилди. Улардан энг муҳим ва энг ноѐблари – ер остида
қазилган қия лаҳмлар аллақачон сильвинит қатламигача етиб борган ва ушбу
воқеа бутун жаҳон кимѐ саноати мутахассислари томонидан катта ютуқ сифатида
этироф ээтилмоқда
Калийли ўғитлардан кенг тарқалгани калий хлорид ва калий сульфатдир.
Калийли ўғитларнинг асосий хомашѐси: сильвинит KC1*NaCl, лангбейнит -
K
2
SO
4
∙2MgSO
4
, карналлит-
KCI∙MgCI
2
∙6H
2
O, каинит - KCI∙MgSO
4
∙3H
2
O, шенит
K
2
SO
4
∙6H
2
O бошқалардир. Россиянинг йирик калийли туз конларига Урал
(Верхнекамский ва Верхне-печорский), Белорусиядаги Старобинский, ғарбий
Украинадаги Прикарпатский, Ўрта Осиѐдаги Гаурдакский, Карлюкский,
Жилянский ва бошқаларни кўрсатиш мумкин (7-жадвал).
Калий хлорид сильвинитдан галлургия усули билан ажратиб олинади
(галлургия юнонча сўз бўлиб, «шориш» маъносини англатади). Бу усул КC1 ва
NаCl нинг эрувчанлик ҳарорат коеффициенти ҳар хиллигидан фойдаланишга
асосланган. KCl ни иссиқликда яхши эриши ва совитилганда уни эрувчанлиги
камайиб осон кристалланишидан фойдаланиб, Нал дан ажратиб олинади. Нал эса
иссиқда ҳам, совуқда ҳам эрувчанлиги тахминан бир хилдир.
16
Do'stlaringiz bilan baham: |