3. Хулоса қисми.3.1. Тадқиқот натижаларининг мазмунан таснифи.3.2. Буюртмачига тадқиқот натижаларини тақдим қилиш шакллари (асосий хулосалардан иборат ҳисобот, амалий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлардан иборат).
Социологик тадқиқот дастурида муаммо қўйилади ва унинг назарий схемаси тузилади, тушунчалар операционализация қилинади,яъни абстракт тушунчалар аниқ ,кузатилаётган хусусиятига кўра бирлаштирилади.Сўнгра гипотеза олдинга сурилади.
Гипотеза-илмий тушунчалар ўртасидаги алоқанинг характери ҳақида таҳминий қараш,илмий фараздир. Аниқ гипотеза тадқиқот методлари орқали текширилади.
Мавжуд муаммо бўйича илмий фараз ишлаб чиқиш эмпирик социологик тадқиқотни назарий жиҳатдан тайёрлашнинг якунловчи қисми ҳисобланади. Тадқиқот фарази ўрганилаётган ижтимоий ҳодиса таркиби ва унинг таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик характери тўғрисидаги илмий асосланган фараздан иборат бўлади. Илмий фараз тадқиқ этилаётган объект тўғрисидаги мавжуд маълумотларга асосланган ҳолда ишлаб чиқилади. Фараз – бу, тадқиқот учун бошланғич нуқта бўлиб, кейинги олиб бориладиган амалий социологик тадқиқотларда илгари суриладиган фаразга боғлиқ бўлади. Шуни таъкидлаш лозимки, фаразни ишлаб чиқиш-эмпирик маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишдаги мантиқий асосни ишлаб чиқиш, демакдир. Агар тадқиқотчи томонидан илмий фараз ишлаб чиқилган бўлса, эмпирик маълумотлар ва тадқиқот натижалари шу ишчи фарази тўғри эканлигини текширишга, уни тасдиқлашга ёки бекор қилишга хизмат қилади. Эмпирик тадқиқот фарази бўлмаса, унда социологик тадқиқотнинг илмий даражаси паст бўлади.
Бирламчи маълумотларни еғишда социологияда 4 асосий метод қўлланилади:
1.Сўров методи.
2.Ҳужжатларни таҳлил қилиш методи.
3.Кузатиш методи.
4.Социал эксперимент.
Сўров методи дейилганда кишиларнинг субъектив дунёси,яъни уларнинг бирор ҳодиса ва жарён ҳақидаги фикрларини,нуқтаи назарни ўрганишга қаратилган метод тушунилади.Сўров методи 2 турга бўлинади:
1.Анкетали сўров
2.Интервью
Ўтказиш техникасига кўра сўровлар телефон орқали,матбуот орқали, почта орқали,интернет тармоғи орқали каби турларга бўлинади.
Анкетали сўров энг кенг тарқалган усул ҳисобланади. Анкета кўпчилик респондентга мўлжалланган. Ўртача 20-30та саволдан иборат бўлган, компьютерда, типографияда, ксероксда кўпайти-рилган ҳужжатдир. Анкеталарда саволлар Очиқ, ёпиқ, ярим очиқ, шунингдек назорат, фильтр, жадвал саволлар бўлиши мумкин. Ёпиқ саволларда савол матнидан сўнг социолог жавобнинг бир неча вариантини таклиф этади,м-н: Оилавий даромадингиз қанча?
А)25000дан 40000 сўмгача
В)40000дан 80000сўмгача
С)150000дан кўп
Очиқ саволларда савол матнидан сўнг социолог респондентдан ўз шахсий фикрини изҳор қилишини сўрайди, м-н:
Do'stlaringiz bilan baham: |