(М. Ходжиматов),
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),
ФЖРМ (Р. Камилов),
ЎзННТМА (Н. Алимов),
ИҲММ (А. Саидов),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
2. Мақсадли мавзуларга оид материалларни Интернет тармоғи веб-сайтларида жойлаштириш ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиш.
3. Фуқаролик жамияти институтларининг вакиллар иштирокида Интернет тармоғи, шу жумладан ижтимоий тармоқларда миллатчилик ғоялари тарғиб қилинишига қарши курашиш бўйича семинарлар ва тренинглар ташкил этиш.
|
2019 — 2021 йиллар давомида
|
16.
|
Миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат органлари мутахассисларини, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларининг ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш.
|
1. Ишчи гуруҳ тузиш.
2. Миллатлараро муносабатлар соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги тизимли ишларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
3. Чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.
|
2019 йил 1 декабргача
2020 йил 1 январгача
2019 — 2021 йиллар давомида
|
Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов),
ММХМДАҚ (Р. Курбанов),
ДБА (Х. Азизов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Маджидов),
Фанлар академияси (Б. Йўлдошев),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
17.
|
Жамиятда юзага келиши мумкин бўлган миллатлараро ихтилофлар ва можароларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
|
1. Миллатлараро ихтилофларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг тажрибасини таҳлил қилиш.
|
2019 йил 15 декабргача
|
ММХМДАҚ (Р. Курбанов),
СМТИ (Э. Арипов),
ИИВ (П. Бобожонов),
ТИВ (А. Камилов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
2. Миллатлараро муносабатлар соҳасида, майда миллатлар вакилларини камситиш муаммолари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларни, шунингдек, улар юзасидан кўрилган чораларни таҳлил қилиш.
|
2020 йил 1 январгача
|
3. Ушбу соҳада юзага келиши мумкин бўлган зиддиятлар ва низоли вазиятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида миллатлараро муносабатларнинг ҳолатини мониторинг қилиш тизимини ташкил этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2020 йил 1 февралгача
|
18.
|
Жамиятда миллатлараро муносабатларни сақлаб туриш ва ривожлантириш билан боғлиқ масалалар бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш ва унинг натижаларини кенг кўламда ёритиш.
|
1. Жамиятда миллатлараро муносабатларни сақлаб туриш ва ривожлантириш билан боғлиқ масалалар бўйича жамоатчилик фикрини дастурий тадқиқ этиш ва ўрганиш.
2. Миллатлараро муносабатлар соҳасида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб берувчи мақсадли босма нашрлар ва видеомаҳсулотларни эълон қилиш ҳамда кенг жамоатчилик орасида, шунингдек, чет элларда тарқатиш.
|
2020 йил 1 февралгача
|
«Ижтимоий фикр» маркази (Р. Убайдуллаева),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
IV. Миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш, мамлакат ҳудудида ва ундан ташқарида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва чет эллардаги ўзбек диаспоралари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги обрў-эътибори ва имижини ошириш
|
19.
|
Миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш соҳасида ММХМДАҚнинг халқаро ташкилотлар билан муносабатларини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш.
|
1. ММХМДАҚ билан Ўзбекистондаги халқаро ташкилотларнинг (БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲнинг соҳага оид тузилмалари ва бошқалар) ваколатхоналари ўртасида миллатлараро муносабатлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида шартномалар ва бошқа ҳужжатларни имзолаш масаласини кўриб чиқиш.
|
2020 йил 1 январгача
|
ММХМДАҚ (Р. Курбанов),
ТИВ (А. Камилов),
СМТИ (Э. Арипов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
2. Халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва идоралараро келишиб олиш.
|
2020 йил 1 майгача
|
3. Ҳужжатларнинг лойиҳаларини хорижий томон билан келишиш.
|
2020 йил июнгача
|
4. Хорижий томон билан ҳужжатларни имзолаш.
|
Томонларнинг келишуви бўйича
|
20.
|
Гуманитар, маданий, маърифий ва ахборот соҳаларида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ММХМДАҚ билан хорижий мамлакатларнинг турдош ташкилотлари ўртасида шартномалар ҳамда бошқаҳужжатларини ишлаб чиқиш ва имзолаш.
|
1. Хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларини аниқлаш.
2. Халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва идоралараро келишиб олиш.
3. Ҳужжатларнинг лойиҳаларини хорижий томон билан келишиш.
4. Ҳужжатларни имзолаш.
|
2020 йил 1 июлгача
|
ММХМДАҚ (Р. Курбанов),
ТИВ (А. Камилов),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
21.
|
Хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида дўстлик жамиятлари фаолиятини такомиллаштириш.
|
Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш, унда, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутиш:
дўстлик жамиятларининг раислари асосий иш жойида лавозимларидан озод қилинган тақдирда раиснинг вазифаларини тегишли лавозимларига янгидан тайинланган шахслар зиммасига юклаш;
дўстлик жамиятларига улар раисларининг асосий иш жойи жойлашган биноларда беғараз асосда хизмат хоналарини бериш ва барча зарур шарт-шароитлар билан таъминлаш;
дўстлик жамиятларини молиялаштиришнинг доимий манбаини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан тақдим этиладиган субсидияни аниқлаш.
|
2019 йил 1 декабргача
|
ММХМДАҚ (Р. Курбанов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси
|
Do'stlaringiz bilan baham: |