IV. ТЎЛОВ ТАРТИБИ 7. Тарбияланувчининг ДМТТда бўлган даври учун бир ойлик тўлови ____________________________сўм.
Агарда қонуний вакилнинг бир нафар болалари ДМТТ га қатнашган тақдирда тўловлар ________________________cўмни ташкил этади.
Бунда: бир оилада бир нафардан ортиқ болалар турли ДМТТларга қатнаса, қонуний вакил тегишли равишда бир ДМТТ дан бошқасига фарзандларининг бошқа ДМТТга қатнаши тўғрисидаги маълумотномани хамда оила аъзолари хақидаги фуқороларнинг ўзини-ўзи бошқариш оргнларининг маълумотномасини тақдим этишлари лозим.
8. ДМТТдаги тарбияланувчи учун ота-она тўлови миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзгарган тақдирда бу хақида ДМТТ маъмурияти томонидан қонуний вакилга маълум қилинади хамда шартномага қўшимча келишув тузилади.
9. ДМТТдаги тарбияланувчи учун ота-она тўлови хар ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тўланади. Ойнинг 15-санасидан кегин келган болаларни сақлаш учун тўловлар эса бола келган кундан бошлаб 3 кун ичида тўланади. Бунда тўловлар боланинг шу ойда ДМТТга қатнайдиган кунларга мутоносиб равишда тўланади.
10. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминотига хақ тўлаш тартиби амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширлади. Боланинг ёки оила аъзоларининг кассалиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли, шунингдек қонуний вакил ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола ДМТТга кетма-кет
3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда хисобга олинади. Бунда боланинг келмаган кунлар сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов хали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим б ўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.
Боланинг ёки унинг оила аъзоларининг кассалиги, карантин холатида бўлганлиги туфайли боланинг ДМТТга келмаганлиги тегишли даволаниш профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.
Тарбияланувчи ДМТТга келмаслиги қонуний вакилнинг узрли сабаби кўрсатилган холда ДМТТ раҳбарияти номига олдиндан ёзган аризаси тарбияланувчининг жойи тўловсиз сақланиб туришига асос бўлиб ҳисобланади. Бунда боланинг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача ДМТТга келмаслигига рухсат берилади.
Боланинг унда қолган бошқа барча холатларда қонуний вакил томонидан тўловлар умумий асосларда тўланади.
11.Тарбияланувчи учун икки ой мобайнида узрли сабабларсиз ота-она тўлови тўланмаган тақдирда, шартнома бекор қилиниб, тарбияланувчи ДМТТдан четлаштирилади.
12. Қарздорлик келиб чиққан кундан бошлаб 60 календарь куни мобайнида тарбияланувчининг ДМТТда сақлаш учун мавжуд бўлган қарздорлик қопланганда, тарбияланувчи ушбу ДМТТга тикланади. Кўрсатилган мудддат ўтиб кетган холларда, ДМТТга болани қабул қилиш умумий асосларга кўра амалга ошрилади.
Тарбияланувчиниг ДМТТга қатнаши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида қонуний вакилнинг ёзма аризаси бўлмаган холларда ота-она тўлови тўлиқ ой учун хисобланади ва умумий асосларда ундирилади.
Ўтган ой ота-она тўловининг қолган қисми тўлангандан сўнг тарбияланувчининг ДМТТга қатнашига йўл қўйилади.
Қонуний вакилнинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг ДМТТга қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни тарбияланувчи амалда ДМТТга қатнаган кунлар учун тўланади.