Методни қўллашга қўйиладиган талаблар - SWОТ –универсал
таҳлил методини умумтаълим мактабларида қўллаш учун педагоглар ҳам,
ўқувчилар ҳам маълум бир тайёргарликдан ўтган бўлиши, яъни бу методнинг
мақсади, қўлланилиш ҳолатлари ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиши лозим.
Бунда ўрганилаётган объект ёки масалага тааллуқли бўлган ички ва ташқи
факторларни ажратиш, ижобий ва салбий омилларни ажрата олиш
малакалари шаклланган бўлиши талаб этилади. Шунингдек, таҳлилини
ўтказиш жараёнида ижтимоий, сиёсий, маданий муҳитдаги ўзгаришларни
ҳисобга олиш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |