ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
506
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
- Ўқув-тарбиявий ишни амалга оширишга педагогик жараённи ўқув-тарбиявий
нормаларга таянган ҳолда ташкил этиши;
- Белгиланган стандарт талаблар асосида замонавий методлар ва технологиялар асосида
ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиши;
- Мустақил таълимни ташкил этишнинг самарали механизмларини яратиши;
- Ёшларни тарбиявий жараёндаги муҳим муаммоларини ечиши;
- Жамоада талабалар билан муносабатларни йўлга қўйиш малакасига эга бўлиши;
- Таълимга электрон назорат турларини киритиш ва турли таълим шаклларини тадбиқ
этиши лозим.
Ташкилий-бошқарув фаолияти доирасида:
- Ўқув-педагогик жараёнда қарор қабул қилишда маҳаллий ва давлат бошқарув
органлари томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни таҳлил қилиш, қайта ишлаш
ҳамда ахборот тизими билан ишлай олиш кўникмасига эга бўлиш;
- Таҳлил қилиш ва ахборотларни умумлаштириш, тўғри хулоса чиқариш, махсус
терминологияларни тўғри қўллай олиш ва соҳага оид таклифларни ишлаб чиқиши;
- Ташкилий-бошқарув фаолияти соҳасида назарий ва амалий билимларга эга бўлиши
муҳим аҳамият касб этади.
Иш берувчи ва бозор талабларининг мутаносиб ишлаши кадрлар тайёрлаш
дастурларининг иқтисодий соҳаларнинг кадрларга қўядиган талабларга қай даражада жавоб
беришига боғлиқ. Бунда битирувчилар аниқ касбий функцияларни бажара олиши, касбий
тайёргарлик даражаси юқори бўлиши ва етарли малака талабаларига эга бўлиши лозим.
Бунда магистрлар тайёрлаш дастурлари қуйидаги илмий-педагогик ва касбий
жиҳатларга таяниши лозим:
А) назарий таълим иқтисодий-ижтимоий прогнозлар асосида мутахассислик
таълимини беришга ихтисослашган бўлиши;
Б) касбий тайёргарликни белгиланган шаклдаги амалиётлар ва касбий стажировкалар
билан мувофиқлаштирилиши;
В) баҳолаш мезонлари ва аттестациялаш тизимининг мукаммал ишлаб чиқилганига
боғлиқ бўлади.
Демак, магистратура таълимида талабаларни мутахассис сифатида тайёрлаш, илмий
ва ўқув фаолияти доирасида ўқув дастурларини фаолиятга тегишли турли билим соҳаларида
олиб бориладиган изланишлар асосида янгилаб боришни, таълим, фан ва ишлаб
чиқаришнинг интеграциялашган прагматик модели асосида таълимни самарали ташкил
этишда илғор ўқув дастурларини яратишни тақозо қилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Имамов А.Э., Имамов А.З. Научно-педагогическая деятельность в магистратуре опыт
реализации и проблемы /
https://cyberleninka.ru/article/n/nauchno-issledovatelskaya-deyatelnost-
uchitelya-i-magistratura.
2. Российское педагогическое образование и Болонский процесс: состояние и
перспективы. Материалы международного семинара-совещания, 8-9 апреля 2005 г. -СПб.:
Изд-во РГПУ им. А.И. Герцена, 2005.
3. Налетова И.В. Высшее образование как один из приоритетов государственного
развития в современном мире // Высшее образование в регионе: социально-экономический и
социокультурный аспекты. Тамбов, 2002.
4. Петров Ф.А. Формирование университетского образования в России. / В 4-х томах. -
Т.З: - М.: МГУ, 2003.
5. Delannoy, F. Teacher Training or Lifelong Professional Development? Worldwide Trends
and Challenges / F. Delannoy // TechKnowLogia.-Knowledge Enterprise Inc., 2000
6. Buchberger, F. Active Learning in Teacher Education / F. Buchberger, S. Berghammer.-
Linz: Trauner, 2000.
Do'stlaringiz bilan baham: |