ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
401
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Таълим дастурларида кўникма ва малакаларнинг турли кўринишлари келтирилган.
Лекин уларни шакллантиришда ўхшашлик, бир-бирига боғланишлик ва изчилликни
бирданига кузатиш мураккаб жараёндир. Шу сабабли, кўникмаларини таҳлил қилиш,
турларга ажратиш, уларнинг моҳияти ва ўзаро муносабатларини аниқлаш мақсадга мувофиқ
бўлади. Кўникмаларини (хусусий, махсус) шакллантириш жараёнини унумли қилиш
мақсадида уларни масалалар ечиш, экспериментал, тадқиқий (конструкторлик) деб уч
гуруҳга ажратиб ўрганилади.
Экспериментал кўникмаларни шакллантириш жараёнини самарали қилиш мақсадида,
уларни турларга ажратиш асослари танланиши лозим. Бундай асос сифатида умумдидактик
характерга эга бўлган қуйидаги жиҳатларни олиш мумкин: ҳаракатларни кўчириш
характери; кўникманинг таркиби ва тузилиши; кўникмаларнинг хизмат вазифаси;
кўникмаларнинг амал қилиш доираси.
Кўникмаларни шакллантириш талабанинг предметли фаолияти билан боғлиқ.
Предметли фаолият деганда эса, биз талабаларнинг натурал объектлар билан муомала
қилишларини тушунамиз. Шунингдек, предметли фаолиятга кўргазмали (схема, чизма,
расмлар) ва баъзи белгили (асбобларнинг шартли белгиланишлари, уларнинг макетлари)
объектлар билан ишлаш ҳам киради. Бунда табиий объектлар предметли фаолиятда асосий
бўлиб, табиий объектларнинг образи бўлган кўргазмали ва белги объектлари эса ёрдамчи
ҳисобланади.
Кўникма, инсоннинг фаолият бажариш қобилиятини тавсифлайди. Ҳар қандай
фаолият эса амалий эхтиёждан келиб чиқади. Шу сабабли турли кўникмаларни, шунингдек
интеллектуал кўникмани ҳам, амалий кўникма деб аташ мумкин.
Интеллектуал кўникмалар деб турли хил масалаларни ҳал қилишда ақлий амалларни
(шаклланган) самарали бажариш қобилиятига айтилади. Бунда мантиқий амалларни
бажариш кўникмаси ҳақида гап боради. Мантиқий амаллар таққослаш, анализ, синтез,
абстракциялаш, аниқлаштириш, умумлаштириш, классификациялаш ва хулосалашни ўз
ичига олади. Бу кўникмалар билимларни амалда (практикада) қўллаш учун умумий
ҳисобланади.
Шундай қилиб, билимлар, экспериментал кўникмалар учун бевосита, интеллектуал
амаллар орқали «ишлайди». Интеллектуал кўникмалар талабаларнинг ақлий фаолиятида
шаклланcа, экспериментал кўникмалар эса ўқув материалининг мазмуни асосида асбоблар
билан ишлашда эгалланади. Интеллектуал амаллар асосида экспериментал кўникмалар
шаклланади, айни бир пайтда бу жараён, уларнинг мазмун ва сифат жиҳатидан кенгайишига
олиб келади.
Адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон
Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини
тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони.
www.lex.uz
.
2.
Азизходжаева Н.Н. Педагогик технология ва педагогик махорат. Ўқув
қўлланма. – Т.: ТДПУ, 2003.-174 б.
3.
Аллаёров И.А. Дидактические основы активного обучения: Дис....док. пед.
наук. – Тошкент: 1994. -200 с.
4.
Исмаилова З.К. Талабаларнинг касбий – педагогик малакаларини
шакллантириш: Дис.... пед. фан. ном. –Тошкент: ТДПУ, 2000. – 133 б.
5.
Касбий кўникмаларни ривожлантириш: Ўзбекистон-Швейцария 1-босқич
лойиҳаси. - Тошкент, 2008. – 129 б.
6.
Касбий кўникмаларни ривожлантириш: Ўзбекистон-Швейцария 2-босқич
лойиҳаси. - Тошкент, 2011. – 52 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |