СТРЕССНИ БАРТАРАФ ЭТУВЧИ МАШҚЛАР - МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ
ЖАРАЁНИДА
Одилова Н.Г. – доцент в.б.,ТДПУ, Ўзбекистон
Аннотация: Мақолада COVID-19 коронавирус пандемияси сабаб масофавий таълим
жараёнида стресс ҳолатларини олдини олиш ва уни бартараф этиш ҳақида сўз юритилади.
Хусусан, психокоррекцион машқларнинг таълим самарадорлигига хизмат қилиши
таъкидланади.
Tayanch so‘zlar: стресс, стрессли вазият, пандемия, сиртқи (махсус сиртқи) бўлим
талабалари, хавотирланиш, асабийлашиш, заифлик, кайфиятсизлик, психокоррекцион
(медитатив) машқлар.
Аннотация: В статье рассматриваются вопросы предотвращения и устранения
стрессовых ситуаций при дистанционном обучении, установленных пандемией коронавируса
COVID-19. В частности, подчеркивается, что психокоррекционные упражнения служат
эффективности обучения.
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
353
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Ключевые слова: стресс, стрессовая ситуация, пандемия, студенты заочного
(специального заочного) факультета , тревога, нервозность, слабость, перепады настроения,
психокоррекционные (медитативные) упражнения.
Annatation: The article discusses the prevention and elimination of stressful situations
during distance learning caused by the COVID-19 coronavirus pandemic. In particular, it is
emphasized that psychocorrectional exercises serve the effectiveness of education.
Key words: stress, stressful situation, pandemic, part-time (special part-time) department
students, anxiety, nervousness, weakness, mood swings, psychocorrectional (meditative) exercises.
Олий таълим тизимида ўқув жараёни COVID-19 коронавирус пандемияси сабаб
масофавий тарзда давом эттирилмоқда. Бу синовли дамларда олий таълим профессор-
ўқитувчилари зиммасига катта масъулият юкланди, яъни машғулотлар мазмуни ва сифатига
янада кучлироқ эътибор қаратиш, талабаларнинг психологик ҳолатларини масофадан назорат
қилиш, уларнинг фанларга бўлган қизиқишини янада кучайтириш ва уларнинг фаоллигини
оширишдир. Бу жараёнга мослашиш талабадан зийраклик, иродавий сифатлар
шаклланганлигини, кун тартибини тўғри режалаштириш, фаолиятни тўғри тақсимлашни
талаб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек: “Шундай
мураккаб ва синовли дамларда биз улуғ ва меҳнаткаш халқимизнинг қудрати, ақл-заковати
ва сабр-матонати, меҳр-оқибати ва самимияти билан ушбу оғир синовларни ҳам, албатта,
енгиб ўтамиз”. Дарҳақиқат, бундай вазиятда стресс ҳолатига тушиб қолмаслик, ваҳимага
берилмаслик, хавотирланиш, қўрқув каби салбий оқибатларни олдини олишда психолог-
ўқитувчилардан ўз маҳоратларини янада кенгроқ тарғиб этишни тақозо қилади.
Стресс - ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас қисми. Унга нафақат атроф-муҳитнинг
салбий таъсири, балки инсон танасининг қаршилиги туфайли ҳам дуч келиш мумкин. Агар
биз меъёрдан ортиқ қийинчиликка дуч келсак, стресс ҳолатига тушишимиз мумкин.
Қийинчилик стресснинг салбий тури бўлиб, ҳаётий талаблар ва инсон ресурслари ўртасидаги
номувофиқлик билан тавсифланади. Стрессли вазиятлар пайдо бўлганда, инсон танаси
адаптив заҳираларни фаоллаштиради. Агар бу жараён муваффақиятли бажарилса, стресс
организмга фойдали таъсир кўрсатади ва унинг функционал захирасини сезиларли даражада
бойитади. Аммо заифлашган иммунитет тизими билан стресс салбий ҳолга келади, у умумий
психофизик ҳолатга яхши таъсир қилмай қўяди.
Стресс тушунчасининг мазмуни моҳияти борасида қатор таърифлар учрайди.
Жумладан, А.В.Петровский томонидан стресс–аффектив ҳолатга яқин турадиган, лекин
бошдан кечирилишининг давомийлигига кўра кайфиятларга яқин бўлган ҳис-туйғуларни
бошдан кечирилишининг алоҳида шаклидир, деб таъриф берилади. Профессор Э.Ғозиевнинг
“Умумий психология” китобида ёзилишича, стресс - оғир жисмоний ва мураккаб ақлий
юкламалар ишларнинг меъёридан ошиб, кетиб хавфли вазиятлар туғилганида, зарурий чора-
тадбирларни зудлик билан топишга интилганда вужудга келадиган ҳиссий зўриқишлар
сифатида кўрсатилади [5; 228-б.].
Бугунги кунда пандемия сабаб инсонлар зарарли ҳолатларга дуч келмоқда:
хавотирланиш, асабийлашиш, заифлик, кайфиятсизлик. Стресс даврида организм инсон
саломатлигига салбий таъсир кўрсата бошласа, кўплаб касалликларга дучор қилади. Бу ҳолат
тананинг ақлий фаолиятини, психик функцияларини бузади. Стресс – инсон организмини
ҳаддан ташқари зўриқиш натижасида пайдо бўладиган танглик жараёнидир.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, стресснинг келиб чиқиши ва давом этиши инсоннинг
ёш хусусиятларига ҳам боғлиқдир. Сиртқи (махсус) бўлим талабаларининг кўпчилик қисми
эса айнан ҳиссий кечинмаларнинг яққол кўзга ташланиши билан ажралиб турадиган
ёшдадир. Бу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида масофавий таълим жараёнида талабалар
Do'stlaringiz bilan baham: |