ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
219
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
2.
Колодочка Т. Н. Фреймовое обучение // Школьные технологии. - 2005. - С. 140-142.
3.
Лернер И. Я. Дидактические основы методов обучения. -М.: 1981.-214 с.
4.
Турина Р. В. Концепция фрейма в обучении. // Школьные технологии. - 2009. - № 3. -
С. 77-84.
5.
Горизонты и риски развития образования в условиях системных изменений и
цифровизации: Сборник статей международной научно-практической конференции
«Шамовские педагогические чтения». 25 января 2020 года. – II ч. – М.: МАНПО, 2020. – 803
с.
6.
Tsibulnikova V.E. Modern teacher’s health-prioritizing image as a basis for individual
professional education service style // Theory and practice of physical culture. – 2017. – № 11. – Р.
10.
КИТОБ БИЛАН МУЛОҚОТ – КИШИ АҚЛИЙ КАМОЛОТИНИНГ ОЛИЙ ВА
БЕҚИЁС ШАКЛИДИР
Музаффарова И.– ўқитувчи, Ғиждувон тумани, 17- мактаб, Бхоро, Ўзбекистон.
Аннотация: Мазкур мақолада ёш авлоднинг комил инсон бўлиб камол топишида
муҳим замин бўлувчи китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган
долзарб вазифалар хусусида мулоҳазалар баён этилган.
Калит сўзлар: китоб, китобхонлик маданияти, интернет тармоғи, электрон кутубхона.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017- йил, 12- январдаги “Китоб
маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва
китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш
тўғрисида”ги фармойиши айни кунда ечимини кутаётган қатор муаммоларни ҳал этиш,
ёшларнинг юксак маънавиятли бўлиб вояга етишида муҳим восита ҳисобланган сифатли
китобларни чоп этиш, тарқатиш ҳамда китобхонликни тарғиб этиш каби ишларни янги
босқичга кўтаришга хизмат қилди.Бу биз педагоглар, ўқитувчилар зиммасига ҳам улкан
масъулият юклади. Ўқувчиларни китоб мутолааси, уни тушунишга ўргатиш бўйича янгича
методларни ишлаб чиқиш ва улардан самарали фойдаланиш, китобхонликни тарғиб этувчи
семинар- тренинглар ташкил этиш, ёзувчи, шоирлар билан учрашувлар уюштириш, китоб
ҳафталикларини ўтказиш, унда ўқувчилар томонидан ўқилган ўзбек ва жаҳон адабиёти
вакилларининг нодир асарларини муҳокама қилишни тақазо этади. Шунингдек, мазкур
фармойишда китобхонларни мағзи тўқ асарлар билан таъминлаш, чоп этилаётган китоб ва
китоб маҳсулотларини кутубхоналарга, чекка ҳудудлардаги китоб дўконлари ва АРМга
арзон нархларда етказиб бериш, аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш юзасидан
муҳим вазифалар белгиланган. Президентимиз томонларидан юртимизда китобхонларга
барча шароитлар қулайлик ва имкониятлар яратиб бериляпти. Мана шундай имкониятлардан
бири сифатида янгича замонавий кутубхоналарнинг ташкил этилганлиги, мавжуд
кутубхоналарнинг жаҳон ва ўзбек адабиётининг нодир китоблари билан тўлдирилганлигини
ва электрон кутубхоналарнинг ишга туширилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Бу эса маънавияти
мустаҳкам, фикри теран ўзбек ёшларининг эртанги истиқболи учун ўзига хос имкониятлар
калити демакдир.
Бугунги кунда ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш
мақсадида таълим соҳасининг турли босқичларида педагог ўқитувчилар томонидан бир
қатор замонавий методлар қўлланиляпти. Мисол тариқасида ҳар бир адабиёт дарсларида
ўқувчилар томонидан ўқилган асар қаҳрамонлари характерларига таъриф- тафсиф берган
ҳолда, ўзларида ҳам учрайдиган мана шундай қаҳрамон сифатларини ҳам санаб ўтаяптилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |