ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
88
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
уларда тўғри фикрлаш услубини яратади; бундан янги ғоялар пайдо бўлади. Оммавий
ахборот воситалари ҳам инсоннинг қизиқишига (газета, журнал ва бошқа нашр
маҳсулотлари) таъсир кўрсатиши мумкин.
Паланининг (2012) фикрига кўра, мутолаа дарсларни самарали ўзлаштириш учун
муҳимдир ва мутолаа мактабда ўрганиш жараёнига бевосита боғлиқ. Шу сабаб мактабда
яхши натижаларга эришиш учун китобхонлик кўникмаси шаклланган бўлиши зарур.
Паланининг фикрига кўра, мутолаа бу рамзларни таниш ва мана шу рамзларнинг маъносини
тўғри тушунишдир. Мутолаа қилувчиларда аниқлаш ва тушуниш қобилиятлари шаклланган
бўлиши керак. Тушуна олиш орқали ўқувчи сўзларнинг маъносини ва матн мазмунини тўғри
англай олади. Телевизор кашф қилинишидан олдин ёшу қари доим мутолаа учун вақт
ажратган. Муаллимлардан ташқари, бошқа касб мутахассислари бўш вақтларида адабиёт
материалларини ўқиш билан ўтказишган. Мактабларда ўқувчиларга қўшимча ўқиш учун
материаллар ҳар доим вазифа қилиб берилган. Лекин бунинг ҳаммаси, афсуски ўтмишда
қолиб кетди. Палани (2012) яна шуни таъкидлайдики, ҳозирги кунда мутолаа одати ўз
қадрини йўқотди, чунки каттаю кичик телевизорга қадалиб қолган. Маориф муассасаларида
фақат имтиҳонларга зарур бўлган материалларни ўқиш билан чекланиб қолмоқдалар.
Кўплаб тадқиқотчилар, шунингдек Огбодо (2002), Бҳан & Гупта (2010) ва Сингҳ
(2011), мутолаа бўйича, айниқса ўқувчилар орасида мутолаанинг академик натижаларга
таъсири бўйича изланиш олиб боришган. Лекин, бу ишларнинг кўплари халқаро жамиятлар
бўйича олиб борилган. Баъзи илмий ишлар (Уорд (1997), Агбезри (2001)) Канадада олиб
борилган, лекин улар маълум доирада чекланиб қолишган.
Ўзбекистонда ҳам шу масалалар ҳақида илмий тадқиқот ишлари олиб борилган.
А.А.Умаров “Ижтимоий-маданий тараққиётни таъминлаш ва комил инсон шахсини
шакллантиришда мутолаанинг роли” Б.И.Ганиева эса, мутолаа маданиятини тарбиялашнинг
педагогик имкониятларини тадқиқ этди.
Кўпчилик ўқувчиларнинг орасида академик натижаларнинг пастлигини уларда
мутолаа маданиятининг етарлича шаклланмаганлиги билан изоҳласа бўлади. Аъло
натижаларга эришиш учун ўқувчида мутолаа маданияти шаклланганлиги зарурдир. Ҳозирги
кунда, оммавий ахборот воситалари таъсири остида одамларда китобхонликка, масалан
бадиий китоб, журнал ва бошқа ўқув материалларига қизиқиш жуда паст (Палани, 2012).
Академик имтиҳон натижаларининг ёмонлигини ҳам ўқувчиларнинг мутолаага эътибори
пастлиги билан изоҳлаш мумкин. Бундан ташқари, янги технология маҳсулотларининг
оммалашганлиги туфайли ўқувчилар орасида китобхонликка қизиқиш пасайишига олиб
келади.
Ҳозирги кунда ўқувчилар турли техник воситалар ёрдамида фильмлар кўришади,
мусиқа эшитишади ва онлайн шоуларда иштирок этишади. Кўпчилик ота-оналар ва
ўқитувчилар ҳозирги ёш авлодда китобхонлик маданияти ривожланмаганидан қайғуришади.
Натижада ўқувчиларнинг имтиҳон баҳолари пасайиб бормоқда. Ҳозирги кунда ёшларда
мутолаа кўникмаси ривожланмаганлигининг сабаби, ўқувчиларнинг ўқишни билмаслигида
эмас, балки мутолаага қизиқиш сустлигидандир.
Масаланинг ечимига эришишда қуйидагиларни таклиф қиламиз:
1) Ўқилган матнни белгиланган вақт ичида қайта ўқиб чиқиш. Бунда ўқувчи берилган
матнни қайта-қайта овоз чиқариб ўқийди. Бундай машқ натижасида ўқувчи сўзларни,
талаффузини ва интонациясини тўғри ва тўлиқ ўзлаштириб олади. Матнни берилган вақт
ичида тўлиқ ва тўғри ўқишни уддалай олган ўқувчи кейин мураккаброқ матни ўқишга ўтади.
2) Бола ўзига ёқадиган китобни ўқиши. Ота-оналар ва устозларда болаларга ёқадиган
китоблар бўлиши лозим. Бу орқали вақти-вақти билан боладан шу китобни ўқишни талаб
қилиши мумкин. Бундай матнни ўқишга ўқувчининг мойиллиги юқори бўлади ва бола учун
илҳом бахш этади. Бунинг натижаси эса ижобий бўлади ва бола матнни завқланиб ўқийди.
Do'stlaringiz bilan baham: |