Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

ВА ВАЗИФАЛАРИ 
 
Абубакирова Ш.У.– магистрант, ТДПУ, Ўзбекистон. 
 
Ҳозирги даврда жамиятнинг бошқа соҳалари қатори таълим олида ҳам талай 
муаммолар борки, бу муаммоларни ҳал қилмасдан туриб, “Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури” да кўрсатиб ўтилган масалаларни тўлиқ ҳал этиб бўлмайди. Ана шундай долзарб 
муаммолардан бири таълим тизимининг бош бўғини бўлган бошланғич таълим тизимини 
интеграциялаш жараёни муаммосидир. Бу муаммони ҳал қилиш ва ечимини топишда 
бошланғич синф ўқитувчилари ўқитувчилар ва бўлажак ўқитувчиларнинг билим, малака ва 
кўникмалари талаб даражасида бўлиши талаб этилади.
Биринчи президентимиз И.А. Каримов ўзининг “Юксак маънавият- енгилмас куч” 
асарида ўқитувчилар фаолиятига қуйидагича таъриф беради: 
- Биз юртимизда янги авлод, янги тафаккур соҳибларини тарбиялашдек масъулиятли 
вазифани адо этишда биринчи галда ана шу машаққатли касб эгаларига суянамиз ва 
таянамиз, эртага ўрнимизга келадиган ёшларнинг маънавий дунёсини шакллантиришда 
уларнинг хизмати нақадар беқиёс эканини ўзимизга яхши тасаввур қиламиз. 
Дарҳақиқат ҳозирги даврда таълим тизимида интеграцион жараёнлар жуда тезкор 
даражада ривожланмоқда. Таълимни интеграционлаштириш бевосита, геополитик регионлар 
доирасида амалга оширилиб, бунда тарихий у ёки бу даражада ижтимоий- иқтисодий 
шароитлари яқин ёки ўхшаш турадиган мамлактларнинг таълим тизимини бирлаштирмоқда.
Маълумки, педагогика фани юксак ақлий салоҳиятга эга бўлган баркамол авлодни 
шакллантиришга қаратилган бўлиб, шунга кўра бугунги кунда давлатимиз ва жамиятимиз 


 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
29 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
томонидан қабул қилинган муҳим меъёрий ҳужжатлар – “Таълим тўғрисида” ги Қонун, 
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” да кўрсатиб ўтилган баркамол шахсни шакллантириш 
йўналишлари, қонуниятлари ва тамойилларига асосланган ҳолда кенг кўламли 
тадқиқотларни амалга ошириш зарурияти вужудга келди. Шу сабаб-ли педагогика фани 
ҳақли равишда давлат томонидан фаннинг устувор соҳаларидан бири сифатида эътироф 
этилмоқда. 
Педагогика фани ёш авлодга узлуксиз таълим- тарбия бериш, уларни педагогик 
қўллаб- қувватлаш, ўқувчи талабалар онгига миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини 
сингдириш, ёшларда табиат ва жамият ҳақида кенг кўламга эга бўлган билим, кўникма ҳамда 
малакаларни ривожлантиришнинг педагогик асосларини яратиш билан изчил шуғулланиши 
зарур. Бунда педагогиканинг бошқа фанлар билан узвий алоқадорлигини ифодоловчи 
моҳиятан унинг табиатига хос бўлган интегративлик хусусияти ҳал қилувчи аҳамият касб 
этди. 
Барчамизга маълумки, “ мактаб” атамаси қадимий Юнонистонда бўш вақт, меҳнатдан 
дам олиш маъносини ифодалаб, ўқувчиларнинг мутафаккирлар билан суҳбатларидан иборат 
бўлган. Шарқда фикҳ илмининг эътирофга сазовор алломалари зодагон оила фарзандларига 
муаллимлик қилиб, уларнинг устозлари сифатида катта ҳурматга сазовор бўлганлар. Илк 
уйғониш даврида Шарқда устоз-шогирд муносабатлари олийжаноблик ва инсонийлик 
асосига қурилган.
Шу қадар бой тарихга эга бўлган педагогика фанининг фанлараро алоқада тутган ўрни 
ҳақида фикр юритар эканмиз, унинг фалсафа, социология, этика(ахлоқ-одоб), эстетика каби 
фанлар билан бевосита алоқадор эканлигини таъкидлаш жоиздир. 
Педагогиканинг фалсафа ва бошқа ижтимоий фанлар билан узвий алоқадорлиги унинг 
мафкуравий йўналишга эга эканлигин англатиб, таълим соҳасида мафкуравий тарбияга 
алоҳида эътибор билан ёндашишнинг зарурлигини кўрсатади. 
Таълимнинг глобаллашуви шароитида фанлараро узвийликни кенгроқ қўллаш айни 
заруриятдир. Фанлараро узвийлик тамойилига таяниш таълим муассасалари ўқув жараёни 
учун татбиқий тус олиши лозим. 
Фанлараро узвийлик тамойили турдош ўқув предметлариаро муносабатларнинг 
мураккаб жиҳатларини тўлиқ ўзлаштирилишини таъминлаб, билимларнинг ички моҳиятига 
кириб боришни таъминлайди, натижада турли тизимлар ички алоқадорлик, интегратив 
яхлитлик вужудга келади. 
Ўқув жараёнида фанлараро алоқадорликнинг амалга оширилиши таълим сифатига 
кучли таъсир кўрсатади. Улар: 
- Таълимни модернизациялаш, инновацион ўқитиш имкониятларини кенгайтириш 
имконини беради; 
- Умумий ўрта ва ўрта махсус таълимда узвийлик ва узлуксизликнинг 
таъминланишида муҳим омил вазифасини бажаради; 
- Фанлараро алоқани таъминлашга қаратилган масалаларни айнан дастур, дарслик 
ҳамда ўқув қўлланмалар мазмунига сингдириш педагог олимлар ва тадқиқотчилар 
зиммасидаги муҳим вазифалардандир; 
Таълим технологияларига асосланган фанлараро алоқа моделларини излаб чиқиш 
бугунги куннинг долзарб муаммоларидан ҳисобланади.

Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish